Тавҳид форуми
Учта бармоқда овқатланишлик суннати - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43)
+--- Thread: Учта бармоқда овқатланишлик суннати (/showthread.php?tid=2432)



Учта бармоқда овқатланишлик суннати - Меҳмон - 01-01-2014

Савол: Қўллар билан овқатланиш оддий одатларданми ёки суннатларданми?

Жавоб: Қўл ва қошиқлар билан овқатланиш - суннат одатларидандир. Учта бармоқ билан таом ейишлик Набий соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг йўлларидандир. Имом Муслим "Ичимликлар" китобида чиқарган "Бармоқларни ва қосъа (ёғочдан бўлган овқат идиши)ни ялашликнинг мустаҳаблиги" бобида, Каъб ибн Молик родияллоҳу аънҳудан айтади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламни учта бармоқда овқатланаётганликларини кўрдим. (Таомдан) фориғ бўлганларида эса, уларни яладилар". (Аҳмад 6/386, Муслим 3/1605, Термизий "Шамоили Муҳаммадийя" 126, 129 ва бошқа муҳаддислар ривоят қилишган.)
Тавфиқ Аллоҳдандир. Набиййимизга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин!

Илмий тадқиқотлар ва доимий фатво бериш ва фатво қўмитаси.

Манба: http://www.al-eman.com/الكتب/فتاوى%20اللجنة%20الدائمة%20للبحوث%20العلمية%20والإفتاء%20«المجموعة%20الرابعة»%20***/الأكل%20بالأيدي%20هل%20هو%20من%20العادات%20أو%20من%20السنن؟/i328&d260032&c&p1#TOP