Тавҳид форуми
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларида у зотга сут берилгани ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларида у зотга сут берилгани ҳақида (/showthread.php?tid=2366)



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушларида у зотга сут берилгани ҳақида - Admin - 10-21-2009

Имом Бухорий «Саҳиҳ» (82-рақам, «Фатҳ» (1/180)да ва имом Муслим «Саҳиҳ» (2391-рақам)да Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: «Уйқуда эканман менга бир қадаҳда сут берилди. Чанқоқ босилгани тирноқларимга чиққанини кўргунимча ичдим. Сўнг мендан ортганини Умар ибн Хаттобга бердим». «Уни нима деб таъвил қилдингиз, эй Росулуллоҳ?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Илм», дедилар.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий» (7/46)да шундай дедилар: «Бундай таъбир қилишликнинг услуби сут ва илмнинг кўплаб манфаатларда муштарак ҳамда иккиси салоҳият сабаби эканлиги жиҳатидандир. Сут баданий озуқа бўлса, илм маънавий озуқадир».