Тавҳид форуми
Клизма рўзани бузадими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Рўзани бузувчи амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=95)
+---- Thread: Клизма рўзани бузадими? (/showthread.php?tid=2362)



Клизма рўзани бузадими? - Admin - 11-29-2013

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ASSALAMU ALEKUM WA ROHMATULLOHI WA BAROKATUH BİSSMİLLAH SAVOLIM SHUKİ KLIZMA ROZANI BUZADIMI ALLOH SİZLARNIG ILIMLARINGIZGA BAROKAT BERSIN
https://tavhid.com/mehmonxona#comment-4646


RE: Клизма рўзани бузадими? - Муслим - 12-06-2013

(11-29-2013, 05:45 PM)Admin Wrote: ASSALAMU ALEKUM WA ROHMATULLOHI WA BAROKATUH
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
(11-29-2013, 05:45 PM)Admin Wrote: BİSSMİLLAH SAVOLIM SHUKİ KLIZMA ROZANI BUZADIMI ALLOH SİZLARNIG ILIMLARINGIZGA BAROKAT BERSIN
Ҳуқна (клизма) хусусида уламоларнинг қуйидаги қавллари мавжуд:
Биринчи фикр: Тўрт мазҳаб имомлари: Ҳуқна рўзани бузади, чунки у ичкарига ўтади, деганлар.
Иккинчи фикр: Зоҳирийлар ва шайхул-ислом Ибн Таймия: Ҳуқна рўзани бузмайди, чунки у баданни умуман озиқлантирмайди, аксинча бадандаги бор нарсани чиқариб ташлайди ва ундаги суюқлик ошқозонга ўтмайди, деганлар.
Кейинги уламолар ҳам ихтилофларини аввалгиларнинг ихтилофи устига бино қилдилар:
Орқа чиқарув тешиги билан ошқозон ўртасида ўтиш йўли борми, йўқми?
Ҳуқна рўзани бузади дейдиганлар айтишади: Ўртада ўтиш йўли бор, орқа чиқарув тешиги тўғри ичакка, тўғри ичак эса йўғон ичакка уланган. Озиқ моддалар сўрилиши ингичка ичаклар орқали амалга ошади, гоҳо йўғон ичак орқали ҳам баъзи туз ва қанд моддалари сўрилади.
Аммо агар тиббий дори-дармонлар каби озиқлантирмайдиган моддалар сўрилса, у рўзани бузмайди.
Шу фикр тўғриликка яқинроқ. Валлоҳу аълам.