Тавҳид форуми
Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди (/showthread.php?tid=2360)



Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди - Admin - 02-15-2012

Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди

Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»лари (71-рақам, «Фатҳул Борий» (1/164))да ва имом Муслим ўз «Саҳиҳ»лари (Нававий 7/128)да Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ-(теран тушунувчан) қилиб қўяди. Албатта мен тақсимлаб берувчиман. Аллоҳ эса ато этувчидир. Ушбу уммат Аллоҳнинг амрида мудом қоим бўлиб бораверади. Аллоҳнинг амри келгунча уларга қарши чиққанлар уларга зарар беролмайди».
Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ» (1/60)да шундай дедилар: «Бу далолат қиладики, Аллоҳ кимни динда билимдон қилмаган экан унга яхшиликни ирода қилмабди. Худди Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса уни динда билимдон қилиб қўйганидек. У Зот кимни динида билимдон қилган экан, батаҳқиқ, унга яхшиликни ирода қилибди, агар фиқҳ-(билим)дан амални лозим тутувчи илм ирода қилинган бўлса.
Агар ундан қуруқ-(амалсиз) илмни ўзи ирода қилинган бўлса, бас, бу кимки динда билимдон бўлса, батаҳқиқ, унга яхшилик ирода қилинганига далолат қилмайди. Ана шу дамда фиқҳ-(билим) яхшилик ирода қилинишлик шарти бўлади. Аввалги (қовлга) кўра эса (яхшиликни) вожиб қилувчи бўлади, валлоҳу аълам»
.
Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ «Шарҳ Соҳиҳи Муслим» (7/128)да шундай дедилар: «Ушбу (ҳадис)да илмнинг ва динда билимдон бўлишликнинг фазилати, унга тарғиб ва у Аллоҳ таолодан тақво қилишга бошловчи экани (айтилди)».