Тавҳид форуми
Нисо сураси, 113-оят тафсири - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Қуръон (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=4)
+---- Forum: Тафсир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=62)
+---- Thread: Нисо сураси, 113-оят тафсири (/showthread.php?tid=2355)



Нисо сураси, 113-оят тафсири - Admin - 03-22-2012

Нисо сураси, 113-оят тафсири

«(Зеро) Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди» (Нисо: 113).
Шайхулислом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ «Мифтаҳ Дарус Саъадаҳ» (1/52)да шундай дедилар: «Аллоҳ субҳанаҳу Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган неъмат ва фазилатларини бирма-бир санади. Уларнинг энг олийси дея у кишига Китоб ва ҳикматни ато этгани ҳамда у кишига билмаган нарсаларини таълим берганини айтди».