Кофир ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозим? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +--- Thread: Кофир ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозим? (/showthread.php?tid=2350) |
Кофир ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозим? - Admin - 11-27-2011 Кофир ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозим?
Мусулмон фарзанд кофир отасига яхшилик қилиши вожиб бўлади. Бироқ унга куфр борасида итоат қилмайди. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: «Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буйирдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан! Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин!»» (Луқмон: 14-15). Демак, ота кофир бўлса-да, ўз ҳақ-ҳуқуқига эгадир. Бироқ уни қалбингиздан яхши кўрмайсиз. Балки тарбия қилганига яраша мукофот тарзида муомала қиласиз. Чунки у ота ва уни оталик рўбарўсидаги ўз ҳаққи бор.
|