Тавҳид форуми
Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан (/showthread.php?tid=2327)



Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан - rinat80_09 - 10-31-2013

Ассаламу алейкум!

Ҳадисул Қудсийда Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “Бандам менга, Мен унга фарз қилганларимдан кўра Менга севимлироқ бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмайди. Бандам Менга мудом нафл ибодатлар билан қурбат ҳосил қилаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта, унга паноҳ бераман”. (Бухорий (6502)

ушбу хадисни уламоларимиз кандай шархлашган, "Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан." шу жумлани кандай тушунамиз ?


Аллох рози булсин!


RE: Хадис шархи - Меҳмон - 11-03-2013

(10-31-2013, 10:37 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум!

Ҳадисул Қудсийда Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “Бандам менга, Мен унга фарз қилганларимдан кўра Менга севимлироқ бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмайди. Бандам Менга мудом нафл ибодатлар билан қурбат ҳосил қилаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта, унга бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, албатта, унга паноҳ бераман”. (Бухорий (6502)

ушбу хадисни уламоларимиз кандай шархлашган, "Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан." шу жумлани кандай тушунамиз ?


Аллох рози булсин!

ва аълейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

ушбу ҳадиси қудсийни ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ "арбаъун ҳадис", 38-рақам остида шарҳ қилиб айтадилар:

... ўнинчи, Аллоҳ таъало агар бирор бандани яхши кўрса, уни қулоғини, кўзини, қўлини, оёғини (яхшилик томонга) йўллаб қўяди, яъни барча ҳиссиётларини... Шу жумладан, Аллоҳ аъзза ва жалла рози бўладиган нарсанигина эшитади. Эшитган пайтида манфаъат олади. Шунингдек, кўзи ҳам Аллоҳ рози бўладиган нарсагагина боқади. Қараган пайтида манфаъат олади. Шунингдек қўлида ҳам, Аллоҳ рози бўладиган нарсанигина ушлайди. Аллоҳ рози бўладиган нарсани ушлаган пайтида манфаъат олади. Оёқ ҳақида ҳам шундай дейилади.

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/books/article_17797.shtml