Тавҳид форуми
Уламоларнинг шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳақида айтган мақтовли сўзлари - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=38)
+---- Thread: Уламоларнинг шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳақида айтган мақтовли сўзлари (/showthread.php?tid=2302)



Уламоларнинг шайх Робиъ ал-Мадхалий ҳақида айтган мақтовли сўзлари - Admin - 11-27-2011

АСРИМИЗ УЛАМОЛАРИНИНГ РОБИЪ ИБН ҲАДИЙ АЛ-МАДХАЛИЙГА АЙТГАН МАҚТОВ СЎЗЛАРИ

Имом Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ:
Аллома, имом Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ «Асъила ас-Сувайдийя» кассетасида: «Шайх Робиъ суннат уламоларидандир», дедилар.
Ва яна айтдиларки: «У иккиси – шайх Робиъ ва шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийларни назарда тутяптилар – мени наздимда илму-фазилат ва соғлом ақида билан танилган кишилардир… У иккисини китобларидан фойда олишга васийят қиламан».
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Шайх Робиъ аҳли сунна вал жамоанинг энг яхши кишиларидан. Бу киши аҳли суннадан эканлари маълумдир ва бу кишининг китоблари ҳамда мақолалари таниқлидир» («Минҳажус-сунна» студиясидаги шайх Робиъ ҳақларидаги уламолар мақтовлари унвони билан чиқарилган кассета).
Шайх Робиъ Мадхалийни 3/1/1410 ҳижрий йили Тоиф шаҳирида «Салафий манҳажини маҳкам тутиш» мавзуси остида маърузалари бўлиб ўтди. Шайх Робиъ сўзларини тугатгач, Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Дарҳақиқат барчамиз фазилат соҳиби бўлмиш шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийдан Китобу-Суннатни маҳкам ушлаш, у иккисига зид келадиган йўллардан, фирқа-фирқа бўлиб олиш ва ихтилофларга бориш сабабларидан ҳамда ҳавои-нафсга кўр-кўрона эргашишдан огоҳ бўлиш мавзуси остидаги ушбу нутққа қулоқ солдик. Дарҳақиқат шайх ажойиб, кўп фойдалар улашадиган нутқ сўзладилар. Аллоҳ таоло у кишига ажрларини тўла қилиб берсин ва савобларини зиёда қилсин… Аллоҳ таолодан биродаримиз фазилатли шайх Робиъга айтган ҳар бир яхши сўзи учун мукофотини тўла қилиб беришига сабаб бўладиган яхшиликларнинг ҳар бирига муваффақ айлашини сўраб қоламан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилаларига, саҳобаларига ва у зотга гўзаллик билан эргашганларга дуруду-салавотлар йўлласин».
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: «Шайх Робиъни кассеталарини фитна тарқатаяпти деган даъво билан ман қилаётган одамга нима деб насиҳат қиласиз?».
Шайх қуйидагича жавоб бердилар: «Биз буни янглишиш ва катта хато деб биламиз. Шайх Робиъ суннат уламоларидан ва аҳли хайрдандирлар. Ақидалари дуруст ва манҳажлари тўғридир. Бироқ у киши кейинги келган баъзи инсонларнинг наздида шиорга айланиб қолган айрим нарсалар ҳақида гапиргач, у кишига ушбу айблар билан тамға босишди» («Кашф ал-лисам ан мухолафат Аҳмад Саллам» номи остидаги биринчи кассета. Ушбу кассета Голландиядан телефон орқали йўналтирилган саволлардан иборат).
«Асила ас-Сувайдийя» кассетасида эса Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: «Шайх Робиъ ҳақларида гапирадиган бўлсак, мен у киши ҳақларида фақат яхшилик эшитганман. Бу киши суннат ва ҳадис соҳибидирлар».
Унайза шаҳрида шайх Робиъни «ал-Иътисом бил Китаби ва ас-Сунна» мавзуси остида бир маърузалари бўлиб ўтди. Ушбу маърузанинг кетиданоқ «Итҳаф ал-киром билиқо ал-Усаймин» номи остида яна бир кассета ёзилди. Ушбу кассетада Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзлари келади: «Биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога биродаримиз доктор Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ушбу ноҳияга зиёрат қилиб келишларига муяссар айлагани учун мақтовлар айтамиз. Тоинки баъзи ишлар махфий қолганларга шу нарса маълум бўлсинким, биродаримиз – Аллоҳ таоло у кишига ҳам бизга ҳам тавфиқ берсин – салафий йўлида, яъники салаф манҳажидадирлар. Салафийлик деганда ўзидан бошқа мусулмонларга қаршилик кўрсатиб, қандайдир бир гуруҳга асосланган ҳолатни назарда тутмаяпман. Балки мен салафийлик деганда ўзининг манҳажида салафлар йўлида бўлиб, хоссатан тавҳидни ҳаққирост амалга ошириш ва унга қаршилик қилганларга кураш олиб бориш йўлидаги салафийликни ирода қиляпман. Барчага маълумки, тавҳид бу – Аллоҳ таоло Ўзининг элчиларини – алайҳимуссалоту вассалам – жўнатишидаги асосдир. Биродаримиз шайх Робиъ ибн Ҳадийни бу томонларга, хоссатан бизни Унайза шаҳримизга зиёратга келишлари, шак-шубҳасиз ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ва одамларнинг кўпларига бўрттириб кўрсатиш, миш-миш тарқатиш ва тилга эрк бериш сабабли номаълум бўлиб қолган (ҳақиқатлар) юзага чиқади. Уламоларга тил текказиб, сўнгра ўша уламолар ҳақ устида эканлари юзага чиққач надомат чекиб қолганлар қандай ҳам кўпдир».
Айнан юқоридаги кассетада шайх Робиънинг китоблари борасида бир савол тушади. Шунда Ибн Усаймин айтдиларки: «Тўғрисини айтганда ушбу савол мени сўзимга эҳтиёж сезмайди. Ҳудди имом Аҳмад Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳақларида – роҳимаҳумаллоҳ – сўралганларида, (имом Аҳмад) айтдиларки: «Менга ўхшаганлардан Исҳоқ ҳақида сўраладими?! Балки Исҳоқдан мен ҳақимда сўралади». Мен гапимнинг аввалида шайх Робиъ ҳақида билганимни айтдим. Ҳозир ҳам ўша айтганларим ёдимда турибди. У кишининг бу ерларга келишлари ва у кишининг менга етиб келган сўзларига (кўра хулоса қиладиган бўлсам), шак-шубҳасиз ушбу сўзлар кишида у кишига нисбатан муҳаббат ва ҳақларига дуо қилишни зиёда қилади холос».
«Шайх Робиънинг шайх Усаймин билан манҳаж масаласидаги учрашувлари» деб номланган кассетада ҳам шайх Ибн Усаймин Саййид Қутбнинг китоблари ҳақида сўраб келганларни ушбу икки шайхга юборганлари айтиб ўтилган. (Улар): Шайх Абдуллоҳ Дувайш роҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимауллоҳ:
«Мувазанат бидъатул асри» кассетасида роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келди:
«Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир».
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳдан шайх Муқбил ва шайх Робиъ Мадхалий ҳақида сўрашганида, шайх жавоб бердилар: «Биз шак-шубҳасиз Аллоҳ азза ва жаллага Китобу-Суннат ва салаф-солиҳ манҳажига асосланган салоҳиятли ушбу даъватга турли исломий диёрларда бир қанча даъватчиларни жалб қилиб-бўйсундириб қўйганига мақтовлар айтамиз. (Ушбу даъватчилар) бугунги кунда Ислом оламида камчилик адо қилаётган фарзи кифояни адо қилиб келаяптилар. Китобу-Суннатга даъват қилувчи, салаф-солиҳ йўлидан бораётган ва ушбу саҳиҳ манҳажга хилоф чиқаётганларга қарши кураш олиб бораётган ушбу икки шайх бўлмиш, шайх Робиъ ва шайх Муқбилни қадрини ерга ураётганлар, барчага сир бўлмаганидек ушбу иш икки кишининг – жоҳил ёки ҳавои-нафсига эргашувчининг – биридан содир бўлади» («Абул Ҳасан ал-Маърибийнинг Албоний билан учрашуви» кассетаси).
Шайх яна айнан юқоридаги кассетада шундай дедилар: «Шуни айтишни истардимки: шайх доктор Робиънинг китобларида кўрган (сатр)ларим жуда фойдалидир. Мен унинг, биз у билан муштарак бўлганимиз ушбу манҳаждан чиққанини ёки хатога йўл қўйганини кўрганимни эслолмайман».
Аллома Солиҳ Луҳайдон – ҳафизаҳуллоҳ –:
Имом Ажуррий студиясида ёзилган «Ҳадю ан-Набиййи соллаллоҳу алайҳи ва саллам фий ал-ашри ал-авахири мин рамазон» («Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўллари») кассетасида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар.
Савол қуйидагича: «Ҳурматли шайх. Бизнинг Ливия ва Марокаш томонларда шайх Робиъ Мадхалий ҳақларида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Шайхнинг рисолаларини ушбу асрнинг энг афзал рисолалари ва уларда ортиқча сермулозамат йўқ дейдиганлар бор. Бироқ яна у кишини бидъат ва такфир аҳлидан деб биладиганлар ҳам бор. Ҳурматли шайх сиздан ушбу масалага ойдинлик киритишингизни истардик. Аллоҳ таоло сизларга яхшилик билан мукофот берсин?».
Шайх бундай деб жавоб бердилар: «Аллоҳ таоло шайх Робиъга жаннатдаги олий манзилатни китобот қилиб қўйган бўлиши мумкинки, аслида шайх (бу манзилатга) етарли миқдорда амал қилолмасалар ҳам, ушбу кимсалар шайхнинг обрўларига тил текказишлари сабаб Аллоҳ таоло у кишини даражаларини кўтариб, ушбу иш сабаб анавиларнинг даражаларини туширади. Бу киши шак-шубҳасиз соғлом ва мусаффо ақидададирлар. Маъсумлик (хатога тушмаслик) эса пайғамбарлардан кейин бирор кишига насиб этмайди. Пайғамбарлардан кейин бирор киши маъсум эмас. Мен у кишининг ақидалари борасида билганим шуки, у киши соғлом ақидададирлар.
Шайхга ўхшашлар ҳақида гап тарқатаётган мана бу ёшларга келсак, улар тақво, аниқ илму-маърифатда олий даражадамикинлар?! Инсонга ўзи билан шуғулланиши лозим бўлади. Илм аҳли уламоларнинг кичик хатога тушган ўринларини – агар шундай ўринлар бўлса – излаб юришга ҳарис бўлмаганлар.
Дарҳақиқат Шайхулислом Ибн Таймия муҳим бир рисола ёзиб, уни «Рофъ ал-малам ан аиммати ал-аълам» («Таниқли-буюк имомлардан маломатни кўтариш») деб номладилар. Яъни, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Нававий роҳимаҳумаллоҳларга ўхшашлар ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйишса ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа барча инсонларнинг бари сўзлари ҳақ бўлавермайди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: «Ҳар бир кишининг сўзи олинади ҳам, ташланади ҳам. Фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустасно», деб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига ишора қилдилар.
Ўша ёшларга, улар хоҳ Ливияда ё Марокашда ёки ушбу диёрларда бўлсин, Аллоҳ таолодан ўзлари ҳақида тақво қилишлари, одамларнинг, хоссатан толиби илмларнинг обрўсига тил текказишдан четлашишлари лозим бўлади»
.
Аллома Солиҳ ал-Фавзон – ҳафизаҳуллоҳ –:
«Ал-асъила ас-сувайдийя» кассетасида келганидек, аҳли илмлардан бўлган бир жамоа уламолар ҳақида айтган сўзлари келган ўрнида шундай дедилар: «Шунингдек даъватда ўз ўринларига эга бўлган, кўзга кўринган уламолардан фазилатли шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий, фазилатли шайх Солиҳ ас-Суҳаймий ва фазилатли шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийлардир. Бу инсонлар даъватда ғайрат кўрсатишмоқда. Шунингдек улар тўғри даъватни бузаётганларни, улар била туриб ёки билмай бузишаётганидан қатъий назар, рад қилмоқдалар. Уларда илм, тажриба, сўзлардаги вазминлик ва тўғридан нотўғрини фарқлай билишлик бор. Ушбу уламоларни маҳкам ушлаш ва уларнинг дарслари ва кассеталаридан фойда олиш зарур. Дарҳақиқат уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор».
Аллома Муҳҳамад ибн Абдуллоҳ ас-Сабил – ҳафизаҳуллоҳ –:
«Ал-Асъила ас-сувайдийя» кассетасида келганидек, у кишига қуйидаги савол берилди:
«Шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий каби машҳур аҳли-суннат уламоларининг кассеталарини эшитишдан қайтараётганларга сизнинг насиҳатингиз қандай? Уларнинг айтишича, уларда (санаб ўтилган уламоларнинг кассеталарида) фитна бор экан».
Шайх жавоб бердилар: «Аъузубиллаҳ, аъузубиллаҳ! Йўқ! Ушбу икки шайх кассеталари кассеталарнинг энг афзалларидандир! Бу одамлар Суннат ва Суннатга эргашишга даъват қиладилар. Аммо бу одамлар ҳақида ўзи ҳаво-нафсига эргашганлардан бошқа ҳеч ким гапирмайди! Асосан бу одамлар ҳақида турли ҳизбларга эргашувчилар гапиради. Ана ўшалар уларнинг дарсларидан қайтаришади. Бу икки шайхга келсак, улар Суннатга эргашишлари билан машҳурдирлар. Уларнинг ақидаси салафий улар одамларнинг энг яхшиларидандир!»
.
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ал-Ақил – ҳафизаҳуллоҳ –:
Дарҳақиқат мен ва бир жамоа толиби илмлар 1428 ҳижрий йили шайхимизнинг кўрк очиб турган мактабаларида «Соҳиҳ Муслим» китобини ўқиб ўтиргандик. Шунда аллома Абдуллоҳ ибн Ақил кириб келдилар ва шайхимизга салом бериб, айтдиларки: «Бошингизни беринг, бир ўпай».
Шайх Робиъ эса: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», дедилар.
Ибн Ақил – ҳафизаҳуллоҳ – ўтиргач, шайхимиз у кишининг соғлиқлари ҳақида сўраган бўлдилар. Сўнг Ибн Ақил айтдиларки: «Эй толиби илмлар, шайх Робиъни лозим тутинглар. Ушбу олимни маҳкам ушланглар. Аллоҳга қасамки (бир кун келиб) олдингизда тополмай қолганингизда, надомат чеккан ҳолда бармоқларингизни тишлаб қоласизлар».
Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ:
«Фазоиҳ ва насоиҳ» китобининг 36-саҳифасида шундай дедилар: «Аллоҳ йўлидаги биродарларимга шайх Робиъ ҳафизаҳуллоҳнинг китобларини ўқиб, фойда олишларини насиҳат қиламан».
«Туҳфа ал-аряб» китобидаги 75-саволга берган жавобларида айтдиларки:
«Аллоҳ йўлидаги биродаримиз Робиъ ибн Ҳадийнинг «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот» (Ёлғиз жамоат (бўлсин), кўп жамоатлар эмас, йўл битта (бўлади) ўнта эмас) деб номланган китобларини ўқишга насиҳат қиламан. Ушбу китоб кифоя қиларли-етарлидир».
123-рақам остидаги саволга жавоб бера туриб, толиби илмларни аҳли илмнинг олдига кўчиб боришга қизиқтириб айтдиларки:
«Аҳли илмга хат-хабарлашиб (боғланишни) насиҳат қиламиз. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлсалар, шундай қилишсин. Мисол учун: шайх Албоний, шайх Ибн Боз, шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод, шайх Робиъ ибн Ҳадий, шайх Ибн Усайминга ўхшашлар. Агар ушбу кишиларнинг олдиларига кўчиб боришга имкониятлари бўлса, албатта шундай қилишсин. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлмасалар, телефон ёки хат-хабар жўнатиш орқали бўлса ҳам боғланиб турсинлар».
Аллома Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий – роҳимаҳуллоҳ –:
«Ал-Маврид ал-азаб аз-заллал» деб номланган китобларининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейдилар:
«Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларнинг далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршиларига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди.
Quote:Ажабланарли жиҳати, улар шайх – ҳафизаҳуллоҳни – жомеадан (университетдан) бўшатиб юборилган деган гапни тарқатишди. Ҳолбуки у киши у ерда дарс бериб, ўша ердан нафақага чиқдилар. Ва яна Мадинадан чиқариб ташланди деб гап тарқатишди ва ёлғон айтишди. Балки (Мадинадан) соғлиқларига боғлиқ сабабларга кўра чиқдилар ва ўзларининг хоҳишлари билан Маккага кўчиб ўтдилар. Уларда оз бўлса ҳам ҳаё йўқ. Туҳмат ва бўҳтонлардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.
Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтказган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойларига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифаларнинг хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳунинг хилофот даврларини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишиниг халифалик даврларини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўларини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларнинг йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир».
Аллома Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ал-Банно – роҳимаҳуллоҳ –:
Аллома ал-Банно шайхимиз Мадхалийни кечки таомга чақирдилар. Ҳафизаҳуллоҳ мени ўзлари билан ҳамроҳ бўлишимни сўрадилар. Шайх ал-Банно роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига етиб борганимизда, у кишини эшик олдида учратдик. У кишига салом бердик. Шунда у киши шайх Робиънинг бошларидан ўпишга ҳаракат қилардилар. Шайх Робиъ эса бундан бош тортардилар. Шунда Банно: «Шайхимиз!», дедилар. Шайх Робиъ эса: «Сиз мени шайхимсиз. Мен сизни шайхингиз эмасман», дедилар. Кечки овқатдан сўнг ташқарига чиққанимизда, бир тўп толиби илмлар (кутиб туришган) экан. Банно айтдиларки: «Аллоҳга шуни дин деб эътиқод қўяманки, шайх Робиъ ўн тўртинчи асрнинг жарҳ ва таъдил бобидаги мужаддидидир».




Шайх Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий - Abu Odil - 01-08-2012

Шайҳ Албоний Шайҳ Робиаь Мадхали ҳақида овозлик[video=youtube] http://www.youtube.com/watch?v=vKtXNTpuYJU&feature=plcp&context=C3be32adUDOEgsToPDskK3fMY30vfqq-RmQswSOtFp[/video]



RE: Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий - Муслим - 10-09-2012

Саудия Муфтийси Абдулаазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ
Робиъ Мадхалий тутган манҳажи ҳақида



Шайх Фуад ибн Сууд ал-Амрий шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх сўзларини нақл қилади