Тавҳид форуми
Ҳалокат вақтида маҳрамсиз аёлларни қутқаришлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Маҳрамлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=84)
+---- Thread: Ҳалокат вақтида маҳрамсиз аёлларни қутқаришлик (/showthread.php?tid=2265)



Ҳалокат вақтида маҳрамсиз аёлларни қутқаришлик - Меҳмон - 10-05-2013

Савол: Алқосимул бакирийядан бўлган бу мактуб сўровчиси С. А. дейдики, бир киши машина аварияси олдидан ўтаётганида, аварияда мусибатга учраганларнинг орасида аёллар бўлса, уларни қутқаришлик учун борса бўладими? Уларнинг маҳрами улар билан бирга бўлмаса, уларни машинадан (ушлаб, чиқариб олишлик учун) кўтаришлик жоизми? (Бундай холатда) нима қилишлик керак? Агар уларни ташлаб кетса, балки оғриқ зўрайиб кетар, ёки охири яхшик билан тугамас?!

Шайх жавоб берадилар: Биз деймизки, мусулмон киши муслим биродарини, уни ҳалок бўлишлигидан қўрқадиган холатда кўрса, уни қурқаришлик учун ҳар қандай восита билан шошилмоғи вожиб бўлади. Ҳаттоки у фарз бўлган рамазон ойи рўзасини тутувчи рўзадор холида бўлса-ю, у муслим биродарини ҳалок бўлишига қўрқадиган нарса бўлса ва уни қутқаришлик учун оғиз очишликга мажбур бўлса, у уни қутқаришлик учун оғзини очади. Ва мана шу (сен айтган холатинг) учун ҳам. Агар машина авариясидан ўтаётганингда, уларга талофат етишидан ёки зарарни янада зўрайиб кетишидан қўрқадиган ҳолатдаги одамларни кўрсанг, сенга қодир бўлганингча уларни қутқаришлигинг вожиб бўлади ва бу ҳолатда аёлларни, улар билан бирга маҳрамлари бўлмаса, (ушлаб) кўтаришликда ёмонлик йўқ. Чунки бу зарурат юзасидандир.

Ибн Уъсаймин роҳимаҳуллоҳ

Манба: http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_4756.shtml