Нажот топган фирқа - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3) +--- Thread: Нажот топган фирқа (/showthread.php?tid=226) |
Нажот топган фирқа - Admin - 07-14-2010 Нажот топган фирқа ва уларнинг баъзи сифатлари
1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда айтади: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айлангингиз. Ва Дўзах ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси, 103-оят). Имом Ибн Касир мана шу оятнинг тафсирида шундай деган эканлар: “Аллоҳнинг арқонидан” мурод Аллоҳга берилган аҳд-паймондир, Аллоҳ таоло бошқа оятда айтади: “Агар Аллоҳнинг ва одамларнинг (яъни мўминларнинг) аҳди паймонларида бўлмасалар, албатта уларга қаерда бўлмасинлар, хор-зорлик битиб қўйилгандир. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилишлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир” (Оли Имрон сураси, 112-оят). Мана бу юқоридаги оятда ҳам Аллоҳнинг “ҳабл-арқон”идан мурод, Аллоҳга берилган аҳду паймондир. Ва Аллоҳ таолонинг: “ва бўлинмангиз!” оятидан мақсад: Мўминлар жамоаси билан бирга бўлишликни ва бўлиниб кетишликни ман қилмоқда. Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга эргашган жамоа билан бирга бўлишлик ва бўлиниб кетишликдан қайтарадиган бир неча ҳадислар бордир. Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғабаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ сизлар уч нарсага эга бўлишингиз билан рози бўлади ва уч нарсани сизларга (сизларда бўлишлигини) ёмон кўради: Сизларни (1) Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва Унга бирон бир нарсани шерик қилмаслигингизни, (2) ва сизларни Аллоҳнинг арқонига маҳкам боғланишингизни (яъни Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатларига) ва бўлиниб кетмаслигингизни, (3) ва Аллоҳ сизларга амир қилиб тайинлаган кимсага насиҳат қилишингизни яхши кўрур (яъни шу сифатлар сизларда бўлишлиги билан сизлардан рози бўлур). Ва Аллоҳ сизларга уч нарсани: (1) “У шундай деди, у бундай деди” дейишлигингизни, (2) кўп бемани саволларни ва (3) мол-мулкни исроф қилишингизни ёмон кўради” (Имом Муслим ривояти), (Ибн Касир тафсирларининг охири). 2. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: “(Аллоҳга) қайтгувчи бўлган ҳолларингизда (Унинг динини маҳкам тутинглар!) ва У Зотдан қўрқинглар ҳамда намозни барпо қилгувчилардан бўлинглар! Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб кетдилар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддурлар” (Рум сураси, 31-32 оят). Имом ибн Касир тафсирларида шундай дейдилар: Аллоҳ таолонинг: “динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олганлардан (бўлманг!). Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддурлар (ҳудди фақат улар ҳаққа эргашиб бошқалар залолатда бўлгандек)” оятидан мурод шуки, динларини фирқа-фирқага бўлиб, Аллоҳ нозил қилган диннинг бир қисмига ишониб бошқасини инкор қилган аввалги мушриклардан бўлиб кетманг! Баъзи уламолар бу оятни “Фаррақу дийнаҳум” яъни "ф" ҳарфидан сўнг алифни қўшган ҳолда, маъноси: “динларига бепарво бўлган ва тарк қилган”. Булар шак-шубҳасиз яҳудий, насроний, ўтга сиғинувчилар, мушриклар ва Ислом динидан бошқа ботил дин эгаларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз! Уларнинг ишлари фақат Аллоҳга ҳавола. Кейин уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур” (Анъом сураси, 159-оят). Бизлардан аввалги бошқа дин пешволари динларида ихтилоф қилишди ва ҳар бирлари ўзларини ҳақлигини даъво қилганлари ҳолда ҳар хил фирқаларга бўлиниб кетдилар. Бу уммат ҳам (яъни ўзини мусулмон уммат деган уммат) кўп фирқаларга бўлиниб кетди ва уларнинг ҳар бири адашгандир, магар Қуръон ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига ва унинг саҳобалари, тобеъинлар ва мусулмонларнинг аввалги ва охирги имомларига эргашган тоифа “Аҳли суннат вал жамоа” тоифасигина ҳақ динда қолди. Имом Ҳоким ўзларининг “Ал-Мустадрак” номли китобларидаги ривоят қилинган ҳадисда, Пайғабаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам нажот топган фирқа ҳақида сўралганларида, унга жавобан “Улар мен ва менинг саҳобаларим бўлган йўлдагилар” дедилар (Ҳоким ривояти, 1:129). (Тафсирнинг охири). Quote:Таржимондан қўшимча: Ва ҳар бир ўзини ҳақлигини даъво қилаётган мусулмон жамоаси мана шу ҳадисда айтиб ўтилган тарозига ўзларини таққослашлари лозимдир. Агар мана шу тарозига мос тушсалар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар бу тарозига муносиб бўлмасалар, Аллоҳдан қўрқсинлар ва Аллоҳга тавба қилиб, ҳақ томонга ўтсинлар ва “Нажот топувчи жамоа” тарафида бўлсинлар, шунда Аллоҳ уларнинг дунё ва охиратларини саодатли қилур.3. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар: أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللَّهِ وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ فسيَرَى اخْتِلَافًا كَثِيرًا فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الْأُمُورِ فَإِنَّ كُلَّ مُحْدَثَةٍ بِدْعَةٌ وَكُلَّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ و كُلٌّ ضَلالَةٌ فِي النَّار “Мен сизларни Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишингизга ва ҳатто Ҳабашистонлик қул сизларга амир қилинганда ҳам итоат қилишликка васият қиламан. Сизларнинг ораларингизда узоқроқ яшаганингиз (яқин келажакда) кўп ихтилофларни кўради. Шунда менинг суннатим ва хулафои рошидин (ҳидоят топган Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳум хилофатларига ўхшаган ҳақиқий хилофатда бўлган мусулмон амирлари) суннатларига эргашингиз. Уларни озиқ тишларингиз билан яхшилаб тишлаб олгандек маҳкам ушлангиз ва динда янги тўқиб чиқарилган амаллардан эҳтиёт бўлингиз. Чунки ҳар бир тўқиб чиқарилган амал - бидъатдур, ва ҳар бир бидъат залолатдур (қоронғулик, зулумат), ва ҳар бир залолат Жаҳаннамдадур” (Ҳасан ҳадис. Имом Термизий ва Насоийлар томонидан ривоят қилинган). 4. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: افْتَرَقَتْ الْيَهُودُ وَ النَّصَرَى عَلَى اثْنَتَيْنِ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً وَسَتَفْتَرِقُ أُمَّتِي عَلَى ثَلَاثٍ وَسَبْعِينَ فِرْقَةً كُلُّهَا فِي النَّرِ إِلَّا وَاحِدَةً وَهِيَ الْجَمَاعَةُُ “Дарҳақиқат, сизлардан аввалги аҳли китоблар 72 фирқага бўлиниб кетдилар. Мана шу уммат (яъни мусулмон уммати келажакда ҳақдан узоқлашишлари туфайли) 73 фирқага бўлиниб кетишади. Уларнинг 72 таси Жаҳаннамда ва биттаси Жаннатда ва бу жамоадир” (Имом Аҳмад ривояти. Ҳофиз ибн Ҳажар бу ҳадисни ҳасан (яхши) ҳадис деганлар). 5. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллаҳу анҳудан ривоят қилинадики: خَطَّ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَطًّا ثُمَّ قَالَ هَذَا سَبِيلُ اللَّهِ ثُمَّ خَطَّ خُطُوطًا عَنْ يَمِينِهِ وَعَنْ شِمَالِهِ ثُمَّ قَالَ هَذِهِ سُبُلٌ مُتَفَرِّقَةٌ عَلَى كُلِّ سَبِيلٍ مِنْهَا شَيْطَانٌ يَدْعُو إِلَيْهِ ثُمَّ قَرَأ:َ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир тўғри чизиқ чиздиларда: “Мана бу Аллоҳнинг тўғри йўли (сиротал мустақийм)” дедилар ва (ўша тўғри чизиқнинг) ўнг ва чап тарафларига кичик чизиқчалар чиздилар ва айтдиларки: “Мана бу йўллар адашган йўллардир. Ва ҳар бир (мана шу кичик йўллар)нинг устида бир шайтон бўлиб, ҳар доим ўша йўлга (одамларни) чақириб туради” дедиларда, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: “Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан адаштириб юборади. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди” (Анъом сураси, 153-оят). (Имом Термизий ривояти, Шайх Албоний ҳасан деганлар: Саҳиҳ ал-Жамиъ). 6. Шайх Абдулқодир Жилоний ўзларининг “ал-Ғуня” номли китобларида шундай деган эканлар: “Нажот топувчи жамоага келсак, улар “Аҳли суннат вал жамоа”дир. Аҳли суннат вал жамоанинг фақат битта номи бордир, у ҳам бўлса “Аҳлул ҳадис”дир”. Quote:Яъни ҳадис соҳиблари. Ибодатларида Қуръон ва саҳиҳ (ишончли) ҳадисларга амал қилгувчилар. Агар ҳадис заиф ёки мавзу (тўқима) бўладиган бўлса, у амални тарк қилгувчилардир. Улар шундай кишиларки агар уларга ҳадис ривоят қилинса, Абу Бакр разияллаҳу анҳуга ўхшаб: “Агар шуни (амал ва сўзни) Пайғабаримиз айтган бўлсалар, тўғри айтибдилар” деган кимсалардир. Абу Бакр Сиддиқ бу сўзларини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам меърож кечасида Аллоҳнинг изни билан Масжид ал-Ақсога бориб у ерда ҳамма пайғамбарлар билан намоз ўқиганларини ва осмонга чиққанлари ва у ерда кўп пайғамбарларни кўрганлари ва ўша кечада намозни фарз бўлганлиги ҳақида амр жорий бўлганлиги ҳақида хабар берганларида мушриклар роҳматаллил аламинни (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни) масҳара қилиб “Ана энди ёлғончилигинг аниқ билинади”, деб мусулмонларга фитна тарқатиша бошлашди. Шу қаторда Абу Бакр Сиддиқ олдига бориб ҳам “Мана энди соҳибинг (яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғончи бўлди” дейишади. Шунда Абу Бакр разияллаҳу анҳу сабабини сўраганларида, улар: “Соҳибинг бир кечанинг мобайнида Масжид ал-Ақсога бордим ва осмонга ҳам чиқдим деб даъво қилаяпти” деганларида юқоридаги сўзларни айтиб ҳамма мўминларга бир ибрат қилиб кетдиларки, биз ҳам “агар ҳадис саҳиҳ бўлса Пайғамбаримизнинг айтган сўзлари ҳақ” дея олишга журъат қила оладиган бўлишимиз керак, бошқа кимсаларнинг фикрлари қай тарзда бўлишидан қатъий назар. Саҳиҳ ҳадислар бошқа кишиларларнинг қуруқ фикр ва мулоҳазаларига зид келса ҳам биз саҳиҳ ҳадисни маҳкам ушлаб олишимиз керак. Чунки агар бир масалада ҳадис собит бўлган пайтда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик, яъни ҳадисга эргашишлик энг ҳақ йўлдир.7. Ҳар қандай камчиликлардан пок бўлган Аллоҳ таоло бизларни ҳаммамизни Ўзининг арқони бўлмиш Қуръони Каримни маҳкам ушлаб олишлигимизни ва фирқа-фирқа бўлиб кетган мушрикларга ўхшамаслигимизни буюрмоқда. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга яҳудий ва насороларнинг кўп фирқаларга бўлиниб кетганлигини ва бу умматнинг ҳам кўп фирқаларга бўлиниб кетишлиги билан Жаҳаннам ўтинлари бўлишликларини хабарини бериб кетдилар. Уларнинг бу адашишларининг сабаби ҳам уларнинг Аллоҳнинг Каломи бўлмиш Қуръони Каримдан ва Пайғамбарининг суннатидан йироқлашганликлари ва адашганликларидир. Шундай қилиб бизга Жаннатга эришадиган нажот топгувчи фирқа маълум бўлди ва бу фирқа Жамоадир. Улар Аллоҳнинг Китобини, саҳиҳ суннатни ва Пайғамбаримизнинг саҳобаларининг йўлини маҳкам ушлашади. Эй Аллоҳ! Бизни ана шу нажот топгувчи фирқа сафида бўлганлар билан қилгин, барча мусулмонларга шу фирқа эгалари бўлишларига тавфиқ бергин. RE: Нажот топган фирқа - Abdulloh Salafiy - 07-15-2010 Баракаллоху фийкум |