Тавҳид форуми
Қарзи бор одамнинг ҳаж қилиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Ҳаж ва Умра (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=29)
+--- Thread: Қарзи бор одамнинг ҳаж қилиши (/showthread.php?tid=2247)

Қарзи бор одамнинг ҳаж қилиши - Муслим - 10-02-2013

Қарздор бўлган ҳолда ҳаж қилиш

[audio]http://tavhid.com/downloads/fatvolar/haj_umra/haj_kimlarga_farz/haj_001_qarzdor_bolgan_holda_haj_qilish.mp3[/audio]
Сўровчи: Шайх, Аллоҳ сизни мукофотласин! Бир киши бўлиб-бўлиб тўлайдиган қарзи бўлган ҳолда, қарз берган одам изнисиз ҳаж қилди. Унинг ҳажи ҳукми нима?
Шайх: Яъни унда етарли моли йўқ ва у қарзини тўлашига кўзи етмайди (шундайми)? У кейинги тўлов вақти келганида қарз берувчига қарзини тўлашга моли етарли бўлишига аминми?
Сўровчи: Унинг қарзи бўлиб-бўлиб тўланадиган.
Шайх: Бўлиб-бўлиб тўланадиган (қарз) эканини тушундим. Яъни, масалан ер ипотекаси ва сен Жумода ойида банкка (қарзнинг маълум қисмини) тўлашинг керак. Ҳаж вақти келиб қолди. Унда моли бор ва у аминки қарз қисмини тўлашнинг кейинги муддати келганида қарздор билан ҳисоб-китоб қила олади. Унда (ҳаж қилишида) муаммо йўқ, ҳатто қарз берувчидан изн сўрамаган бўлса ҳам. Аммо агарда у тўлай олмаслигини билса, сен айтгандек у қарзини бўлиб-бўлиб тўлайди ва ҳали тўлаб бўлмади. Унда у ҳаж қилмаслиги лозим.
Сўровчи: Шайх, унинг ҳажи ҳукми нима?
Шайх: Унинг ҳажи раводир, лекин у гуноҳга қўл урди. Қандай қилиб Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга ҳаж қилмасликка рухсат берганида у ўзига ҳаж мажбуриятинини юклаяпти?! У ҳажга кетаётганда ёки ундан қайтаётганда йўлда вафот этишидан қўрқмаяптими?! Ҳа (шундай).

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

RE: Қарзи бор одамнинг ҳаж қилиши - abu Huzayfa - 10-03-2013

(10-02-2013, 06:09 PM)Муслим Wrote:

RE: Қарзи бор одамнинг ҳаж қилиши - Муслим - 10-04-2013

Қарздан қутулмай туриб қилинган ҳаж равоми?

[audio]http://tavhid.com/downloads/fatvolar/haj_umra/haj_kimlarga_farz/haj_kimlarga_farz_002_qarzdan_qutulmay_turib_qilingan_haj_ravomi.mp3[/audio]
Савол: Қарзни тўлаб бўлмасдан олдин қилинган ҳаж равоми? Жазакумуллоҳу хойрон!
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳга ҳамдлар, Росулуллоҳга, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга эргашганларга саловоту саломлар бўлсин!
Сўнг...
Ҳа, ҳажи раво бўлади ва агарда кишининг қарзи бўлса ҳам бунинг зарари йўқ. Лекин у ҳажни адо этишдан аввал қарзини тўлашдан бошлаши керак. Ҳаж имконияти йўқ одам учун мажбурий эмас, тўғрироғи у қодир бўлганлар учунгина вожиб бўлади. Қарзга келсак, ундан қутулиш вожиб. Сиз қарздан қутулишдан бошлашингиз керак. Агарда қарздан қутулишга ва шу билан бирга ҳажни адо этишга қодир бўлсангиз, унда барча ҳамдлар Аллоҳ учундир. Ҳа (шундай).

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз