Тавҳид форуми
Ҳукмдорнинг бидъатига қарши курашишлик унга қарши бош кўтариб чиқиш деб ҳисобланадими - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Ҳукмдорлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=51)
+--- Thread: Ҳукмдорнинг бидъатига қарши курашишлик унга қарши бош кўтариб чиқиш деб ҳисобланадими (/showthread.php?tid=2157)



Ҳукмдорнинг бидъатига қарши курашишлик унга қарши бош кўтариб чиқиш деб ҳисобланадими - mutaallim - 08-26-2013

Ҳукмдорнинг бидъатига қарши курашишлик унга қарши бош кўтариб чиқиш деб ҳисобланадими?

Фазилатли шайх Муҳаммад Саъид Рослан ҳафизаҳуллоҳ

Имомлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, оламларнинг Рабби Аллоҳнинг динига боғлиқ бўлган нарсаларни зикр қилдилар. Аллоҳнинг ҳаққини ва ҳукмдорнинг ҳаққини адо қилдилар. Ҳудди имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан юз бергани каби. У киши уларнинг ортида намоз ўқирдилар сўнг уйларида бўлганларида-(қайтганларида) намозни қайта ўқирдилар. У киши йўл қўйган хатоларига қарамай унга (ҳукмдорга) қарши бош кўтаришликдан қайтарардилар. Имом Аҳмад, шундай бўлишига қарамай жаҳмияларга аёвсиз ҳужум қилардилар. Ҳукмдор эса улардан бири эди. Балки жаҳмияликка чорловчиларнинг энг каттаси эди. Чунки бошқарув унинг қўлида. Унинг қўлида (бидъатга рағбатлантириш учун) тилла ва (бу бидъатга қарши чиққанлар учун) асо бор эди. У рағбатлантириш ва қўрқитишга эга эди. Ҳатто у, жаҳмияликда унга эргашилмагани учун қатл ҳам қиларди. Шундай бўлишига қарамай имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ фақиҳларни, Восиққа қарши бош кўтаришга у киши билан маслаҳатлашганларида (бундан) қайтардилар ва уларни сабрга буюрдилар. Ва ҳукмдорнинг ҳолатини (бидъатини) ҳам баён қилдилар. Бу имомга қочирим қилиш-(ишора қилиш) ҳам, унга қарши бош кўтариш ҳам бўлмайди. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: То яхши одам роҳат топгунча ёки фожирдан қутулингунча сабр қилинглар. Имомлардан бирортаси буни имом Аҳмад томонларидан ҳукмдорга қочирма қилиш деб ҳисобламаган. Балки у киши бош кўтариб чиқишликдан қайтарардилар ҳамда (бузуқ) ақидага қарши уруш олиб борардилар, Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг кенг раҳматига олсин. Жаҳмия ва зиндиқларга қарши раддия борасида асар битдилар. Уларнинг обрўсини бир пул қилдилар, улардан ҳазир бўлишга чорладилар, уларга ҳамла қилдилар, балки жаҳмияларни такфир қилдилар, раҳимаҳуллоҳ. Ҳукмдор эса жаҳмияларнинг бошида эди. Бу нарса имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳни, ҳукмдорнинг вожиб бўлган ҳақларига риоя қилиш билан бирга ҳақни баён қилишдан тўсмади. Унга қарши бош кўтармадилар ва унга қарши бош кўтаришга чақирмадилар. Бироқ (бидъий) ақидани баён қилдилар. Гарчи ҳукмдор шу (бидъий) ақидага эътиқод қўйсада. Бу, унга қарши бош кўтаришлик ҳам ва бошқа бирор (салбий) нарса ҳам эмас. Акс ҳолда дин зое бўлади. Чунки имом Аҳмад чуқур кетувчиларнинг чуқур кетиши каби чуқур кетганларида ва жаҳмияларга раддия қилмайман. Чунки ҳукмдор жаҳмияларнинг бошида турибди. Агар унга раддия қилсам, албатта, бу, унга қарши бош кўтаришлик бўлади, деганларида ва сукут сақлаганларида, батаҳқиқ, дин зое бўларди. (Дин) зое бўлишидан Аллоҳнинг Ўзи асрайди. Балки у киши ҳукмдорнинг ҳаққини адо этиб, унга қарши бош кўтариб чиқмадилар ва унга қарши чиқишликдан қайтардилар. Шу билан бирга жаҳмияликдан ҳазир бўлишга чорлаш билан Аллоҳнинг ҳаққини ҳам адо этдилар. Уларнинг тепасида ўша вақтнинг ҳукмдори Восиқ турарди. Балки у киши (раҳимаҳуллоҳ) ўша қаттиқ сўзларини айтдилар: То яхши одам роҳат топгунча ёки фожирдан қутулингунча сабр қилинглар. Ушбу сифат билан сифатладилар.