Тавҳид форуми
Тилла тиш қўйдириш ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: Тилла тиш қўйдириш ҳақида (/showthread.php?tid=2133)



Тилла тиш қўйдириш ҳақида - Меҳмон - 08-19-2009

Тилла тиш қўйдириш ҳақида

Савол: Тилла тиш қўйдиришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Эркаклар тилла тишни зарурат бўлсагина қўйдиришлари керак. Чунки, эркакларга тиллаларни тақиш ва тилла билан зийнатланиш ҳаромдир.
Хотин кишига келсак, урфда тилла тиш тақиш одат ва зийнат бўлса, тишларига тилла қоплама қилдирса ва бунда исрофга йўл қўймаса зарари йўқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тилла ва ипак умматимнинг хотинларига ҳалол қилинди»– дедилар (Насоий «Сунан», ҳадис № 5148. Байҳақий «Сунан», ҳадис № 4391).
Бироқ, хотин ёки эркак киши ўлса ва тишлари зарурат учун тилладан қилинган бўлса, мусладан яъни милкларга зарар беришдан қўрқилмаса у тилла тишларни олинади. Агар милкларга зарар бериладиган бўлса олинмайди. Чунки, тилла – мулк ҳисобланади. Мулкни эгаси ўлганидан сўнг ворислар мерос қилиб оладилар. Унинг маййит билан бирга кўмиш, молни зое қилиш бўлади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расаили-ш-шайх ибн Усаймийн» 11 – ж., «Идишлар» боби, савол № 15.