Сидр дарахтини кесган киши жазоси - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66) +---- Thread: Сидр дарахтини кесган киши жазоси (/showthread.php?tid=2093) |
Сидр дарахтини кесган киши жазоси - Muslim brat tvoy - 07-11-2013 асСалям алейкум биродарлар! Мана бу хадис сахихми? В хадисе сказано: «Кто срубит дерево голову того Аллах направит в адский огонь» (аль-Байхаки)..? RE: Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - Abbos - 07-23-2013 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббил ъаламин, вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ, амма баъд.
Ҳадисда: “Сидр дарахтини кесган кишини Аллоҳ боши билан дўзахга отади”. Ибнул Қоййим “Ал-Манарул Муниф” китобларида айтадилар: “Ҳудди шундай сидр дарахтини кесиш ҳақидаги ҳадислар ҳам ҳаммаси ботилдир. Ақилий айтади: Сидрни кесиш ҳақида бирор ҳадис саҳиҳ эмас. Аҳмад айтадилар: Бу ҳақида саҳиҳ ҳадис йўқ!” Шайх Албоний айтадилар: “Бу ҳадисни Байҳақий ривоят қилдилар (6/141) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сидр дарахтини кесган кишини Аллоҳ боши билан дўзахга отади”. Мен (Албоний) айтаман: Бу ҳадиснинг санади ҳасандир. Абу Довуд бу ҳадисни шундай изоҳладилар: Бу ҳадис мухтасардир, яъни: “Ким саҳродаги мусофирга ва ҳайвонларга соя бераётган Сидр дарахтини ҳаққи йўқ бўлиб бекорга ва зулм қилган ҳолда кесиб ташласа Аллоҳ уни боши билан дўзахга отади”. Таҳовий бу ҳадисни мансух, ўз ҳукмидан қолган, дедилар. Имом Таҳовий бу сўзларига Урва ибн Зубайрни, ҳадиснинг ровийларидан бири, сидр дарахтини кесганликлари собит бўлганини ҳужжат қилдилар. Мени (Албоний) наздимда: бу ҳадисларнинг маъноси ҳарамдаги сидр дарахтини кесиш ҳақидадир. Буни Табаронийнинг ривоятларида Абдуллоҳ ибн Ҳабашийдан келган ҳадиснинг зиёдаси ифода қилади. Шу билан масала ойдинлашади, Ўз неъматлари билан солиҳ амалларни тамомига етказувчи Аллоҳга ҳамду-санолар бўлсин. Сўнгра Имом Суютийни ҳам шу фикрда тўхталганларини кўрдим” (Силсилатус Саҳиҳа 2/175). Валҳамдулиллаҳи роббил ъаламин. |