Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? (/showthread.php?tid=2064) |
Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - Muslim brat tvoy - 07-10-2013 асСалям алейкум! Ду'а килаётиб икки кафтни юзга суруш шартми? RE: Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - 0609 - 01-09-2016 Assalomu alaekum.Alloh sizlarni mukofotlasin. Sovolim boridi. Biz vatanda har doimmehmonga borsak eki mehmon kelsa va boshqa ibodatlarda ham duoga qulimizni ochib yuzga surardik.endi bu erda yuzga surmaslik kerakligini bildik.imom juma kuni hutbani ohirida duo qilganda va ogiz ochishdan oldin eki mehmon kelganda qulimizni kutarib duo qilsak va yuzimizga surmasak mumkinmi eki bidatmi. Sizlarga oldindan rahmat aetib muhlislarig. RE: Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - 0995 - 04-16-2016 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Дуодан кейин кулни юзга суришлик хакида маълумот керак бовотти иложи булса юворсангиз. RE: Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - Abdulloh Salafiy - 04-20-2016 Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи барокатуҳ. Имом Байҳақий: "Қунут дуосидан сўнг қўлларни юзга суртиш ҳақида салафлардан бирор маълумот етиб келмаган. Агар улардан бирор маълумот келган бўлса у ҳам бўлса намоздан ташқаридадир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан заиф ҳадисда етиб келган, ва баъзилар намоздан ташқарида шундай қилганлар. Намозни узида эса на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан ва на саҳобалардан бирор саҳиҳ маълумот етиб келмаган. Ва бу амални намозда саҳобалар каби қўлни кўтариб аммо юзга суркамай қилишлик тўғри бўлади". ( “Сунан ал-Байхакий” 2/212.) Кўпчилик имомлар ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин бу амалдан қайтаришган. Имом Ибн Наср "Қиёмул лайл"да шундай ёзадилар: имом Моликдан намоздан сўнг қўлларни юзга суркашлик ҳақида сўрашганда, у киши буни ёқламадилар ва "Бу ҳақда маълумот йўқ" дедилар. Худди шундай имом Муборакдан намоздан сўнги дуода қўлларни юзга суртишлик ҳақида сўрашди, у киши: "Суфён Саврий бундан қайтарганлар!" дедилар. Имом Ибн ал-Жавзий «ал-Иълал»да: “Ахмад ибн Ханбал Хасанул Басрийдан ташқари ҳеч кимни намоздан сўнг қўлларини юзга суртганини билмаганлар” деганлар. Имом Нававий "ал-Маджму"да: "Яхшиси бундай қилмаслик" деб ёзганлар. Имом ал-Иъзз ибн АбдусСалам эса: "Намоздан сўнг, жоҳил кишидан ташқари ҳеч ким қўлларини юзларига суртмайди" деганлар. ( ал-Иъзз фатвоари 1/47.) Шайх Ибн Таймийдан сўрашди: "Одамларнинг намоздан сўнг қиладиган ишлари суннатми?"деб сўрашиб, орасида намоздан сўнг қўл кўтаришлик ва юзларга суркашикни эслатишди. У киши: "Намозда қўл кўтаришликка келсак бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан кўпгина саҳиҳ хадислар етиб келган. намоздан сўнг қўлларни юзга суркашликка келсак бу ҳақда бир икки ҳужжат сифатида қабул қилиб бўлмайдиган хадисдан бошқа ишора йўқ!. ( “Мажмуъул-фатава” 22/519.) RE: Дуо қилаётиб қўлни юзга суртиш шартми? - Telegram - 12-09-2018 Qol ochib duvo qilishlik va kafti bilan yuziga surishlik mumkunmi man mumkinmas dib eshitkanman. |