Тавҳид форуми
Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Жарҳ ва таъдил (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=67)
+---- Forum: Уламолар ҳимояси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=30)
+---- Thread: Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида (/showthread.php?tid=2056)



Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида - abu Huzayfa - 07-06-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида


Савол: Валийюл амр-(ҳукмдор)га Аллоҳнинг маъсиятидан ташқарида итоат қилишга буюрган кишини Жомийчи деб лақаблашликни ҳукми нима?
Шайх: Нима?
Савол берувчи: Жомиий.
Шайх: Қандай яхши бу (шайх) Жомий валийюл амрга итоат қилишликка буюрган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзини айтадиган, бу қандай яхши (шайх) Жомий. Бу (валийюл амрга итоат қилишни) Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган, (шайх) Жомий эмас. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ва бунга буюрган, ва Расулдан олдин Аллоҳ буюрган. "Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир." (Нисо:59). Жомий эмас бунга Аллоҳ буюрган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: “Сизларни Аллоҳнинг тақвосига ва итоат қилишликка васият қиламан, ҳатто сизларга қул амир қилиб тайинланса ҳам”. Бунга Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган, Аллоҳ ва Росули буюрган бунга. Жомий эмас бунга буюрган. Бу тавҳидга буюриб ширкдан қайтарган одамни "ваҳҳобий", унга эргашманглар, бу бешинчи мазҳаб, "ваҳҳобий" дегани каби. Қандай яхши бу "ваҳҳобий" тавҳидга буюриб ширкдан қайтарган, ҳохлаганингизча номланглар!


RE: Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида - Abu Yusuf - 07-12-2013

Alhamdulillah! Ulamolarimiz hafizahumullohlarning javoblaridan sakiynat topamiz!
Videorolik usulida bezab berayotgan va bizlarga ulawayotgan birodarlarimizdan ham Alloh rozi bo'lsin!
Va jazaakamullohu hoyron kasiyron kasiyr!


RE: Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида - abu Huzayfa - 07-12-2013

(07-12-2013, 11:04 AM)Abu Yusuf Wrote: Alhamdulillah! Ulamolarimiz hafizahumullohlarning javoblaridan sakiynat topamiz!
Videorolik usulida bezab berayotgan va bizlarga ulawayotgan birodarlarimizdan ham Alloh rozi bo'lsin!
Va jazaakamullohu hoyron kasiyron kasiyr!

Аминь!
Аҳли сунна уламоларини таниб ва уларга эргашганларга Аллоҳ барак берсин!