Тавҳид форуми
Қарз олиш ва бериш одоби - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17)
+--- Thread: Қарз олиш ва бериш одоби (/showthread.php?tid=203)



Қарз олиш ва бериш одоби - Abdulloh Salafiy - 04-19-2010

Ассаламу алайкум.
Ҳозир аксари мусулмонларда пул муомиласи аниқроғи қарз олиш ва бери кўп бўлиб туради, шу амалимизни шариат томонидан белгиланган одобини ёритишни мақсад қилдим.
Манба Admin томонидан ўчирилди ёзган эканлар.

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин.

Аллоҳ таоло қарз ҳақда шундай дейди:
"Эй мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар! Ораларингизда бир котиб адолат билан ёзсин! Ҳеч бир котиб Аллоҳ билдирган ёзишдан бош тортмасин, албатта ёзсин! Зиммасида қарзи бўлган киши ёздирсин — Парвардигори бўлмиш Аллоҳдан қўрқсин ва у қарздан бирон нарса камайтириб ёзмасин! Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз (ёш бола ё жуда кекса) бўлса, ёки (кар, соқовлиги ё тил билмаслиги сабабли айтиб туриб) ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин! Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни — бири унутиб адашса, яна бири унга эслатади— гувоҳ қилинглар! Гувоҳлар (гувоҳлик учун) чақирилганда бош тортмасинлар! Хоҳ катта, хоҳ кичик қарз бўлсин, муддати келгунича ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида адолатлироқ, гувоҳлик учун тўғрироқ ва шак-шубҳа қилмасликка яқинроқ бўлган (ҳукмдир). Лекин агар (ўртадаги муомалангиз) ораларингизда юргизиб турган нақд савдо бўлса, уни ёзмасангиз-да, сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва бир-бирингиз билан савдо қилганда гувоҳ келтиринг! Ва на котиб, на гувоҳга зарар етмасин. Агар шундай қилсангиз (яъни улардан биронтасига зарар етказсангиз), бу Аллоҳга итоатсизлигингиздир. Аллоҳдан қўрқингиз! Аллоҳ сизларга (ҳақ-ҳидоят йўлини) билдиради. Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчидир.
Агар сафарда бўлсангиз ва котиб топа олмасангиз (берилган нарса эвазига) қўл билан тутгудек гаров олинг! Агар бир-бирларингизга омонат қўйсангиз, омонат қўйилган киши омонатини адо қилсин ва Парвардигори — Аллоҳдан қўрқсин! Гувоҳликни яширмангиз! Ким (гувоҳликдан бош тортиш билан) уни яширса, бас, албатта унинг қалби осий -гуноҳкордир. Аллоҳ қилаётган амалингизни билгувчидир. "
(Бақара 282-283)

Шундай қилиб қарз бериш ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Қарз муддатини аниқ белгилаш, яъни қанчадан кейин қарз қайтарилишини кўрсатиш.

2. Тилҳат ёзиш, унда муддатларни кўрсатиш.

3. Агар тилҳатни қарз олувчи ёзмаётган бўлса, у ҳолда қарз олувчи тилҳатга ёзиладиган маълумотни айтиб туради

4. Агар қарз олувчи айтиб туришга қодир бўлмаса у ҳолда қарз оувчининг ишончили кишиси айтиб туради.

5. Икки эркак гувоҳ бўлиши. Агар иккита эркак бўлмаса у ҳолда бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши ҳам мумкин.

6. Қарз берувчи, гаров сифатида ўзида сақлаши учун бирон нарса сўраши мумкин. Бунинг ҳикмати шуки агар қарзни қайтариш муддати келса ва қарз олувчи ўз қарзини тан олмаса, у ҳолда гаров сифатида олинган нарса сотилади ва қарз ёпилади. Агар сотилган гаровдан пул ортса ўз эгасига яъни қарз олган кишига қайтарилади.

Қарз олди-берди жараёнини уч услуб(тилҳат, гувоҳ, гаров) билан билан тасдиқлаш энг яхши йўлидир, аммо мажбурий(фарз) эмас. Уламолар ичида тилҳатни фарз деганлари ҳам бор аммо аксари уламолар буни қилгани яхши, аммо фарз эмас деганлар. (Қуртубий тафсирига қаранг 3/383)


RE: Қарз олиш ва бериш одоби - abuabdurrohman - 11-10-2010

assalomu aleykum varohmatullohi vabarokatuh.
Lombarddan buyum sotib olsa boladimi? jazakallohu xoyron!


RE: Қарз олиш ва бериш одоби - Abdulloh Salafiy - 11-11-2010

(11-10-2010, 08:09 PM)abuabdurrohman Wrote: assalomu aleykum varohmatullohi vabarokatuh.
Lombarddan buyum sotib olsa boladimi? jazakallohu xoyron!
Ва алейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Билишимча Ломбард бу бир нарсани гаровга олиб туриб, маълум бир фоизи билан қайтариб бериш шарти орқали пул берувчи муассаса.
Агар мен айтгандек бўлса шак-шубҳа йўқки бу ҳаром қилинган судхўрликдир!
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз (яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз)»(Бақара: 278).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам «Аллоҳ рибо еювчи, едирувчи, гувоҳлари ва уни ёзиб қўювчиларни лаънатлади» дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Сиз буюм сотиб олса дебсиз, буни қандай тушинишимиз лозим?