Тавҳид форуми
Варақа ибн Навфал - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35)
+--- Forum: Саҳобалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=37)
+--- Thread: Варақа ибн Навфал (/showthread.php?tid=1984)



Варақа ибн Навфал - Admin - 05-03-2013

«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaikum varaqa ibn navfalni musulmon deb etikod qilamizmi yoki ahli kitob?
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1477


RE: Варақа ибн Навфал - mutaallim - 05-04-2013

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин!
Варақа ибн Навфал ибн Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай ал-Қурайший ал-Асадий пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари Хадича розияллоҳу анҳо амакиваччаларининг саҳоба бўлгани борасида ихтилоф қилинган:
1- Уламолар ичида Табарий, Бағавий, Ибн Қониъ, Ибн ас-Сакан ва бошқалар каби уни саҳобалар сафида зикр қилганлар бор. “Ал-Исоба” (6/607)да ворид бўлганидек.
Заркалий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тарихчилар орасида уни саҳобалардан деб ҳисоблайдиганлари бор. Бағдодий деди: Абул Ҳасан Бурҳониддин Иброҳим ал-Бақоъий Варақанинг пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га иймон келтириб, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саҳоба бўлгани ҳақида бир китоб битиб, уни “Базл ан-Нусҳи ва аш-Шафақоти литтаърийф бисуҳбати ас-Саййид Вароқо”, деб номладилар”. (“Ал-Аълам” (8/115)).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳга шундай савол йўлланди:
“Варақа ибн Навфал ёдга олинганда унинг ҳаққида нима қилишлик авлороқ? Унга “Розияллоҳу анҳу” дейиладими?
Жавоб: Шак-шубҳасиз. Ҳа, у саҳобий. Унга “Розияллоҳу анҳу” дейилади”. Сўзлари тугади.
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=118154
Ушбу қавлга биноан: Варақа ибн Навфал эркаклардан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган аввалги киши бўлади. Шайх ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Шунга кўра айтамизки: у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га иймон келтирган биринчи аёл Хадича (розияллоҳу анҳо). Эркаклардан эса Варақа ибн Навфалдир”. (“Мажмуъ Фатава ва Росаил Ибн Усаймин” (8/613)).
2- Уламолардан: у саҳобий эмас. Бироқ у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирган ва ваҳий нозил бўлмаган вақтда вафот этган деб айтадиганлар ҳам бор.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Варақа ибн Навфалнинг ваҳий мавжуд бўлмаганда иймон келтиргани ҳақида сўз ўтди. У киши фатрат-(рисолат мавжуд бўлмаган вақт)да вафот этди, розияллоҳу анҳу”. (“Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (3/25)).
Дарҳақиқат, Заҳабий Урванинг ҳадисини зикр қилди: “Варақа ибн Навфал Билолнинг азобланаётган ҳолатида ёнидан ўтди. Унинг бели жазирама-иссиққа тегиб турар ва: Аҳад-(Якка), Аҳад-(Ёлғиз), дерди. Варақа: Якка, ёлғиз деб айт, эй Билол! Сабр қил, эй Билол! Уни нима учун азоблаяпсизлар? Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар уни қатл қилсангиз, албатта, унга хайриҳоҳ бўламан”, дерди.
Сўнг Заҳабий айтади: “Бу “Мурсал”. Варақа бунга етганда, албатта, саҳобалардан ҳисобланарди. Балки бу киши нубувватдан кейин, рисолатдан олдин ваҳий тўхтаганда вафот этди. “Саҳиҳ”да келганидек”. (“Сияр Аълам Нубала” (1/129)).
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ваҳийнинг бошланиши ҳадисини ёдга олгач шундай деди: “Бунинг зоҳири шуки, у кишу нубувватга иймон келтирган. Бироқ у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни исломга даъват қилишдан олдин вафот этган. Шунда у (роҳиб) Баҳийра каби бўлади. Унга саҳобаликни исбот қилиш ҳал этилмаган”. Сўзлари тугади. (“Ал-Исоба” (6/607)).
3- Уламолардан унинг ҳаққида бирор фикрни илгари сурмай, орадаги ихтилофни зикр қилганлари ҳам мавжуд:
Ибн Манда дедилар: “Унинг исломни қабул қилгани ҳақида ихтилоф қилинди. Андуллоҳ ибн Аббос ундан ривоят қилган. Варақа исломни қабул қилди деган кишини билмайман. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг исломни қабул қилганини узил кесил айтмаганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос ундан (бирор нарса) эшитмаган”. (“Тарих Димашқ” (4/63)).
Кирмоний раҳимаҳуллоҳ деди: “Агар Варақа ҳақида нима дейсиз? У иймон келтирган деб ҳукм қилинадими?-десанг, айтаманки: шак-шубҳасиз, у Ийсо алайҳиссаломга иймон келтирган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга иймон келтирганига келсак, Ийсо (алайҳиссалом)нинг дини у (Варақа) вафот этганда насх-(бекор) қилингани ёки йўқми бу маълум эмас. Агар у ўша вақтда мансух-(бекор) бўлгани собит бўлса, демак, саҳиҳроғи шуки, иймон тасдиқ қилишликдир. У эса дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қарши чиқадиган бирор нарса зикр қилмай, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни тасдиқлади”. (“Умдатул Қорий” (1/168)).
Шайх Абдурраззоқ Афифий раҳимаҳуллоҳга Варақа ибн Навфал ҳақида, у саҳоба деб эътибор қилинадими ёки фатрат аҳлиданми? Ва нима учун?-дея савол йўлланди.
Шайх раҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Агар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида исломни қабул қилгани собит бўлса, бас, у саҳобийдир. “У катта Намус-(Жаброил)дир”-деган сўзига келсак, бу унинг исломни қабул қилганига очиқ-ойдин далолат қилмаяпти. Чунки у: “Агар мен сизнинг (рисолат) кунингизга етсам”-деди. Ва унга етмади”. (“Фатава Шайх Абдурраззоқ Афифий” (313)).
Рожиҳи шуки, валлоҳу аълам, у мўмин, муваҳиддир. Бироқ саҳобалардан ҳисобланмайди. Чунки у нубувватдан кейин, рисолатдан олдин ваҳий тўхтаган вақтда вафот этди.
Дарҳақиқат, Ҳоким (4211) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Варақани сўкманглар! Дарҳақиқат, мен унинг учун жаннатни ёки икки жаннатни кўрдим”-дедилар”. Ҳоким икки шайхнинг шартига кўра саҳиҳ деби ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди. Албоний “Саҳиҳа” (405)да зикр қилди ҳамда Дорақутний унинг “Мурсал” эканини рожиҳ деди. “Ал-Иълал” (14/157)да ворид бўлганидек.
Агар бу саҳиҳ бўлса, саҳобалар унинг саҳоба эканини қатъий айтмаганликларини билдилари. Агар саҳоба бўлганида одамларни, уни сўкишдан қайтаришга эҳтиёж бўлмасди, раҳимаҳуллоҳ.