Клавиатуралик мужоҳидлар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Такфир (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=59) +--- Thread: Клавиатуралик мужоҳидлар (/showthread.php?tid=1980) |
Клавиатуралик мужоҳидлар - abu Huzayfa - 05-10-2013 Шайх Муҳаммад ибн Саид Рослан ҳафизаҳуллоҳ
Клавиатуралик мужоҳидлар Бошқалардан Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилишни талаб қилаётган, аммо буни Аллоҳ машруъ қилган йўл билан амалга оширмаган – унинг ўзи Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмаган бўлади. Бечора... Аҳмоқ! Бу фитна аланга олишига сабабдир. Биз гапириб ўтган ва эътиқод қилган нарса – (такфир) масала тафсилотида салафларимиз (эътиқодда) бўлган нарсадир, раҳматуллоҳи алайҳ. Биз айтамизки: (Мусулмонларни) кофирга чиқараётган ва кофирга чиқармаётганларнинг охири бир хил. Аммо бу кофирга чиқарувчиларни тўхтатмоқдами? Қандай? Яъни (такфир масаласида) салафлар тафсилотидан ўзга йўл билан кофирга чиқарувчилар, биз аввалроқ эслаб ўтгандек, муайян шахсни такфир қилишдаги салафлар қонунидан ўзгача йўл тутган, (такфир) шартлари, монеъликларини эътиборга олмайдиган ва ҳужжат қоим қилмаган ҳолда (такфир) қиладиганлар. Мана шундай қиладиганларга айтиш керакки: «Агарда сиз ҳақиқатдан саҳобалар ва уларга яхшилик билан эргашганлардан иборат салафлар йўлига эргашсангиз, ахир улар ҳар қандай аҳволда ҳам (мусулмон ҳукмдорга қарши хуруж) қарши чиқишлик жоиз эмаслигига қарор қилишган эдику. Ҳатто агар сиз (ҳукмдорга) куфр ҳукмини чиқарган бўлсангиз ҳам, тоинки сиз етарли тайёргарликка эга бўлмагунингизча (бу иш жоиз эмаску)». Тайёргарлик эса йўқ! Шайх Солиҳ (ал-Усаймин) айтганларидек: «Одамлар (ҳукмдорга қарши) чўпон хассаси ва ошхона пичоқлари билан чиқишмоқда». Бу қандай ҳам кулгили ҳолат. Аҳмоқлар, ақли заифлар. Сизлар тартибсизликни вужудга келтиряпсиз ва мусулмонлар жамлаган нарсасини ҳалок қиляпсиз! Бу биз одамларни амалга оширишдан тўхтатишга ҳаракат қилаётган нарсадир. Бу биз бундан (сизнинг мафкураларингиздан) ушлаб қолишга ёрдам бераётган нарсадир. Уларнинг тиллари ўтлаб юради, худди ўлаксада ўтлаб юргандек!
Улар аҳмоқлар ва уларда тарбия йўқ. Улар аҳли илмлардан ўзларини юқори олишади ва уларни кофирликда айблашади. Сиз уларнинг орасида аҳмоқларни ва аҳмоқларнинг энг аҳмоқроғини кўрасиз. Фалончи (яъни ўшандайлардан бири) айтадики: «Мен Аллоҳдан фалончини ҳидоят қилишини ва Исломга қайтаришини сўрайман. У китобнинг бир қисмига иймон келтириб, бошқасини инкор қилмасин». Ҳолингга вой бўлсин! Уни кофирликда айблади! Бу сен учун мусибат бўлиб қайтади! У сени кечирмайди, Аллоҳ ҳузурида аҳмоқона, юз ўгирилган ҳолатда бўлгин! Мен Аллоҳдан сен билан Ўзи адолат билан муносабатда бўлишини сўрайман! Залолат устига залолат! Аҳли илмларга қулоқ солсангизчи! Ва Рамазонни кутинг, ахир сиз Рамазонга қалбингизни ҳозирлаб қўйгансизку. Ушбу бошқариб бўлмас эҳтиросларига эргашаётган одамлар ҳаракат қиладиган илмдаги бетартибликни тарк қилинг. Аллоҳга қасамки, агар улар саҳоба ва уларга яхшилик билан эргашган салафларга эргашишса ҳолат ўнгланади, лекин улар буни тушунишмайди, аҳмоқлар. Улар ўзларини ҳозирги замонда мутааллимлари қилиб кўрсатади, улар мағрурлар. Лекин Аллоҳга қасамки ундай эмас! Улардан бирортаси китобдан бир қатор ҳам ўқий олмайди. Чунки ўша заҳоти унинг белида оғриқ пайдо бўлади ва кўзлари чаноғидан чиқиб кетай дейди. Лекин шундай бўлсада у ўзини мутааллим, мужоҳид қилиб кўрсатади. Мужоҳид бўлишнинг зарари йўқ… Фалончи, ўзини мужоҳид эканини даъво қилувчи, у учун биродар. Ўзи эса (уйида) ўтириб олган. Уларнинг барчаси – Клавиатуралик Мужоҳидлар. Тугмали тахтачалик мужоҳидлар. Эй аҳмоқлар! Интернет ва форумларнинг асли сионистларнинг ихтироларидир. Сиз (буни) тушунмаяпсиз. Ахир сиз умматини бўлакларга парчалаяпсиз ва (даъватдаги) жидду-жаҳдни бузяпсиз. Нималар қиляпсиз?! Одамларга тавҳидни таълим беринг! Одамларга (тўғри йўлга) эргашишни таълим беринг! Одамларга намозни таълим беринг! Одамларга Китоб ва Суннатда қарор топган олий муомалотларни ўргатинг. Қуруқ ва кераксиз ишларни тарк қилинг. Наҳотки улардан бирортаси умматининг барча ишлари унинг елкасидагина деб ҳисобласа? Ҳа, бутун сайёра буқанинг шохида жойлашгани ҳақида қадимда афсоналар бўлган, нега ундай бўлмасин?! Бунга нима ҳалақит бера олади?! Барчаси унинг якка ўзи учун такрорланади. Буларнинг барчаси менга Каъбани тавоф қилаётган икки хавориж ҳақидаги воқеани эслатади. Бу Ҳаж мавсумида эди ва у ерда кўпчилик эди. Тавоф мобайнида бири биродарига назар солди ва айтдики: «Биласанми?» Иккинчиси: «Нимани?» деди. (Биринчиси) айтдики: «Мана шу барча одамлар, мана шу барча одамлар – дўзахда. Мен ва сен бундан мустасно». (Иккинчиси) деди: «Мен унга назар солдим ва дедимки: «Кенглиги осмонлару ерчалик бўлган Жаннат фақатгина мен ва сен учун тайёрлаб қўйилганми? Мен уни сенга қолдирдим!» Ва у аҳли суннага қайтди. Қайтинглар энди, эй аҳмоқлар! Аллоҳга қасамки сиз умматни парчалаяпсиз. Мўътадилликка қайтинглар ва асоссиз эътирозларни тарк қилинглар! Мана шундай одамларнинг бири ўзининг зоҳирий аломатига кўра кофирлар ҳаётида яшайди, уйида, кийимида, таомида, шаробида, машинасида ва барча ишларида. Ва у Мужоҳид! Кимга қарши Мужоҳид? Тақводорларга қарши Мужоҳид. Клавиатура ортида ўтириб умматни парчалайди ва парчалашни давом этади. Босиқ бўлинг, Аллоҳ сизга раҳм қилсин, ва илм талаб қилишга интилинг. Дарҳақиқат оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ илм ҳалқаларидан юз ўгиришликни Ўзининг ғазабига ва норозилиги нозил бўлишига сабаб қилди. Саҳиҳайнда Абу Вақид ал-Лайсий розияллоҳу анудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан масжидда эдилар. Бир нафар одамлар улар олдидан ўтиб кетишди». Нафар деганда 3 дан 10 гача бўлган сон тушунилади. «Бири келиб ҳалқада жой топиб ўтирди. Аммо иккинчиси ҳалқа орқасига ўтирди. Охиргиси, учинчиси эса (ҳалқадан) юз ўгириб ўтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фориғ бўлганларидан кейин дедилар: «Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми?» Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарини бердилар: «Улардан бири, Аллоҳдан бошпана сўради, Аллоҳ унга бошпана берди. Иккинчиси эса ҳаё қилди, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Аммо учинчиси юз ўгирди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди»». Аммо учинчиси юз ўгирди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди. Илм ҳалқаси ва бирор таълимдан узрсиз юз ўгиришлик Роббингни сендан юз ўгиришига сабаб бўлади. Динингга уни таълим олишлик билан интилишда жидду-жаҳд қил. Агарда сен илмдан бирор нарсага эга бўлсанг унга кўра амал қил, унга даъват қил, даъват йўлидаги нохушликларга сабр қил, шунда сен ушбу йўлга муваффақ бўласан, оламлар Роббиси Аллоҳ хоҳласа. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммадга саловат ва баракалар ёғдирсин. Аллоҳ у киши ва аҳли оилаларига салавоту саломлар йўлласин. |