Ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиганга камбағаллик етмаслиги - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65) +---- Thread: Ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиганга камбағаллик етмаслиги (/showthread.php?tid=1950) |
Ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиганга камбағаллик етмаслиги - sora - 04-04-2013 assalomu alekum. Voqea surasini yodlasa kambag'allik yetmasligi haqidigi hadis (yoki asar) sahihmi? RE: Ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиганга камбағаллик етмаслиги - Муслим - 04-05-2013 (04-04-2013, 08:08 AM)sora Wrote: assalomu alekum.Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (04-04-2013, 08:08 AM)sora Wrote: Voqea surasini yodlasa kambag'allik yetmasligi haqidigi hadis (yoki asar) sahihmi?Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: “Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: “Нимадан шикоятинг бор?” деб сўради. Ибн Маъсуд: “Гуноҳларимдан”, деди. Усмон ибн Аффон: “Нимани хоҳлайсан?” деб сўради. Ибн Маъсуд: “Раббимнинг раҳматини”, деди. Усмон ибн Аффон: “Сенга табиб буюрайми?” деди. Ибн Маъсуд: “Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди”, деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: “У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?” деб сўради. “Унга ҳожатим йўқ”, деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: “Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади”, деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: “Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқаяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор камбағалликка учрамайди”, деганларини эшитганман”, деб жавоб берди”. Ушбу ҳадисни Байҳақий “Шуъаб ал-ийман” (2/491)да, Ибн Сунний “Амалул явми вал лайла” (№ 680)да, Ибн Бушрон “ал-Амали” (1/38)да ривоят қилишган. Ҳадис жуда заиф бўлиб, бунга кўпгина сабаблар бор. Ҳофиз Зайлаъий роҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дедилар: “Биринчидан, исноди узилгани. Бу ҳақида имом Дорақутний ва Абу Ҳатим айтиб ўтишган. Иккинчидан, маъноси ғалати. Бу ҳақида имом Аҳмад айтган. Учинчидан, ҳадиснинг ўзи заиф экани. Буни Ибнул Жавзий изоҳлаб берган. Тўртинчидан, исноддаги чалкашлик. Ушбу ҳадиснинг заиф эканини имом Аҳмад, Абу Ҳатим ва унинг ўғли, Дорақутний, Байҳақий ва Ибнул Жавзийлар айтиб ўтишган” (Қаранг: “Тахриж ал-аҳадис вал асар” 3/411). Шунингдек ушбу ҳадиснинг заиф эканини шайх Албоний “ас-Силсила аз-заифа вал мавзуъа” (№ 289)да айтиб ўтганлар. Валлоҳу аълам. RE: Ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиганга камбағаллик етмаслиги - rinat80_09 - 04-05-2013 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Аллох рози булсин! Муслим Биродар! |