Тавҳид форуми
Аллоҳни «Роббул арбоб» деб сифатлаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Тавҳид (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=45)
+---- Forum: Исм ва сифатлар тавҳиди (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=48)
+---- Thread: Аллоҳни «Роббул арбоб» деб сифатлаш (/showthread.php?tid=1948)



Аллоҳни «Роббул арбоб» деб сифатлаш - Меҳмон - 04-04-2013

assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuhu
Allohni ''Robb al arbaab'' dib sifatlashni hukmi nima?
Ba`zi qorilarni duolarida shuni ishlatishayotganini guvohi bo`ldik.


RE: Robb al arbaab - mutaallim - 04-15-2013

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аҳли сунна вал жамоанинг Аллоҳнинг исм ва сифатларига оид китобларидан шу нарса маълумки, сифатлар боби исмлар бобидан, хабарлар боби эса сифатлар бобидан кенгроқдир. Мисол учун Аллоҳнинг Раҳмон ва Раҳим исмлари бор. Бироқ Унинг Макир-(макр қилувчи) ва Мунтақим-(ўч олувчи) исмлари йўқ. Бандалар Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган иш қилганларида Аллоҳ улардан ўч-интиқом олишини айтади. Ёки Аллоҳ Қуръонда Унга макр қилганларга макр қилиши ҳақида айтган. Бу билан Аллоҳнинг Мунтақим-(ўч олувчи) ёки Макир-(макр қилувчи) исмлари бор деб айтмаймиз. Бироқ шу сифатларни муқобилидаги иш рўй берганда Аллоҳ ҳам шу сифат билан сифатланади деймиз. Яъни, Аллоҳ макр қилганларга макр қилади. Бандалар Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган иш қилганларида у ўч олади деб сифатлаймиз. Аллоҳнинг макр қилганларга макр қилиш ва Унинг ғазабига сабаб бўладиган иш қилганлардан ўч олишлик сифати бор деб эътиқод қиламиз.
Энди саволда келган “Роббул арбоб” деб сифатлаш ҳукми нима? - деган иборада мулоҳаза бор. Аллоҳнинг Китоб ва суннатдаги матнларда айнан изофа кўринишида “Роббул арбоб” деган сифати йўқ. Тўғри Аллоҳ таоло барча махлуқотлар устидан рубубият сифатига эга. Китоб ва суннатда Раб сифати кўп зикр қилинган. Бироқ ҳужжатларда айнан “Роббул арбоб” деган сифат билан ёд этилмаган. Балки буни Аллоҳ ҳақида хабар бериш бобидан айтамиз, сифат бобидан эмас. Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган нуқта шу эдики, исм ва сифатлар боби тавқифий-(ижтиҳодга ўрин йўқ), хабар бобида эса Аллоҳга нолойиқ бўлмаган, Унинг Ўзига лойиқ бўлган маъноларни У Зот ҳақида хабар бериш мумкин.
Энди Аллоҳ ҳақида “Роббул арбоб” деб хабар беришнинг маъносига тўхталамиз.

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳнинг “Йўлдаги ёғду” дастуридаги жавоблари

“Роббул арбоб” ва шунингдек “Азза ва жалла”нинг маъноси нима?

Савол: Ҳар доим “Аллоҳ азза ва жалла”, “Аллоҳ Роббул арбоб” деб айтамиз. “Азза ва жалла” ва “Роббул арбоб”нинг маъноси нима?
Жавоб: “Азза ва жалла”нинг маъноси Азиз, Жалил-(Улуғ), Азим-(Буюк) бўлди маъносидадир. Мукаммал азизлик Унга хосдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники”. (Мунафиқун: 8). Яъни, устунлик, ғолиблик ва куч. Шунингдек, “Жалла”, яъни, Жалил-(Улуғ) бўлди. Улуғлик, буюклик ва кибр Унгагина хосдир, субҳанаҳу ва таоло. У Жалил-(Улуғ), Азим-(Буюк)дир. У энг иззатли ва энг улуғ бўлмиш Азиздир, субҳанаҳу ва таоло. У бандаларига Қоҳир-(амрини ўтказувчи), уларга ғолиб Азиздир. Комил улуғлик, яъни, комил буюклик Ундадир.
“Роббул арбоб”га келсак, унинг маъноси махлуқотларнинг Раббидир. Ҳовлининг ўз рабби, ернинг ўз рабби, хурмо дарахтининг ўз рабби, чорва ҳайвонларининг ўз рабби, яъни, эгаси бор. Олов рабби, чорва ҳайвонлар рабби, ер раббиси деб аталади, яъни, эгаси. У эса ушбу раблар Раббиси, яъни, (маълум бир) ашёларга эга ушбу махлуқотлар Раббисидир. Чорва соҳибига чорва Рабби, ҳовли соҳибига ҳовлининг Рабби, туянинг эгасига туянинг Рабби дейилади. Маъно шуки, Аллоҳ барчасининг Раббисидир. Улар раблар деб аталсада, бироқ улар У субҳанаҳунинг мулки, Унинг бандаларидир. У Роббул арбаб, яъни, барча махлуқотларнинг Рабби, Тарбияткунандаси, қул ва ҳур-(озод)ларининг ва жонсизу оқил-(жонли, ақл берилган)ларининг ҳамда бундан бошқаларининг Раббидир.
Суҳандон: Аллоҳ сизларга барака ёғдирсиз шайх ҳазратлари, якунида...

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/20231