Охират кунига иймон келтириш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Иймон асослари (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=46) +--- Thread: Охират кунига иймон келтириш (/showthread.php?tid=190) |
Охират кунига иймон келтириш - Admin - 12-06-2009 Охират куни борасида саҳиҳ эътиқод
50-савол: Охират куни нима?
У қиёмат ҳамда (у куни улкан) ишлар ва даҳшатли (ҳолатлар) юз берадиган кундир. Аҳли сунна бунга аниқ ишонади. Аллоҳ таоло айтганидек: «Ва охират кунига аниқ ишонадилар» (Бақара: 4). Аллоҳ таоло деди: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқдир. У сизларни ҳеч шак-шубҳасиз бўлган қиёмат кунида тўплайди. Аллоҳдан кўра ростгўйроқ ким бор?!» (Нисо: 87). Аллоҳ таоло деди: «Соат — қиёмат ҳам, шак-шубҳасиз, келгувчидир. Бас (шундай экан, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз жоҳил — кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг!» (Ҳижр: 85). 51-савол: Қайта тирилиш нима, унинг далили нима? Қайта тирилиш - ўликларга ҳаёт беришликдир. Аллоҳ таоло деди: «Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар» (Зумар: 68). 52-савол: Амал саҳифаларига қандай иймон келтирилади? Амал саҳифалари ўнг томондан ёки орт томондан чап қўлга берилади дея иймон келтирилади. Аллоҳ таоло деди: «Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, бас, у: «Мана менинг китобимни ўқинглар...», дер» (Ал-Ҳааққа: 19). Аллоҳ таоло деди: «Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: «Эҳ қанийди, менга китобим берилмаса эди!»» (Ал-Ҳааққа: 25). 53-савол: Тарозига қандай иймон келтирамиз? Тарозига, улар қиёмат куни тортилди ва бирор жонга бирор нарсада зулм қилинмайди дея иймон келтирилади. Аллоҳ таоло деди: «Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар» (Мўминун: 102). 54-савол: Шафоат турлари нима? 1) Катта шафоат: У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хосдир. Бу ўрталарида ҳукм қилиниши учун мавқиф аҳли борасида шафоат қиладиган вақтларида бўлади. 2) Жаннат аҳли учун унинг дарвозаси очилишини сўрашдаги шафоат: У Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва салламга хос. 3) Азобга ҳақли бўлганлардан азобни енгиллатилишдаги шафоат: У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос. (Бу), амакилари Абу Толибдан жаҳаннам оловидаги азоби енгиллатилиши учун шафоат қилган вақтларида (бўлади). Бу, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳимоя қилгани ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун ғазаб қилганига мукофот ўлароқ бўлади. 4) Жаннат аҳлидан бўлган қавмлар даражалари кўтарилишидаги шафоат: Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хос экани айтилган. 5) Гуноҳи кабирага қўл урганлар ҳаққида шафоат: Улар гуноҳлари сабаб дўзахга кирган муваҳҳидлардан иборат осийлар бўлиб, ундан чиқишлари учун (шафоат қилинади). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқа пайғамбар, фаришта, солиҳ ва шаҳидлар ана шу учун шафоат қиладилар. Қуръон ва рўза қиёмат куни ўз соҳибларини шафоат қилади. Шунингдек, мўминларнинг болалари ўз оталари учун шафоатчи бўладилар. 55-савол: Ҳовуз нима? Унинг сифати қандай? Ҳовузнинг (Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳовузларининг) суви сутданда оқ, асалдан ширин, миск ҳидиданда хушбўйроқ. Ким ундан бир қултум ичса, ундан кейин асло чанқамайди (Бухорий (6579) ва Муслим (2292)). Унга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганлар келади ва ундан бидъатчилар тўсилади, ҳамда уларга йўқолинглар, даф бўлинглар, дейилади. 56-савол: Сирот (кўприги) нима? Одамлар ундан қандай ўтадилар? Одамлар амаллари қадрига қараб жаҳаннам узра тортилган йўл-(кўприк)дан ўтишларига иймон келтириш. Уларнинг аввалгилари чақмоқ (тезлиги) каби сўнг шамол эсиши каби сўнг қуш учиши каби (ўтиб борадилар). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сиротда туриб: «Эй Раб! Саломат қил, саломат қил!» - дейдилар (Бухорий (11/387, 403), Муслим (182, 300)). Ҳатто бандаларнинг амаллари ўз эгаларини тўхтатиб қўяди. Бир киши келиб, фақат эмаклаб юришга қодир бўлади. Сиротнинг икки чеккасида буюрилган кишини олишга амр қилинган осиғлиқ чангак-(илгак)лар бўлади: тирналган-(тимдаланиб ўтган) нажот топади, илиниб қолган эса дўзахда. Китоб ва суннатда ана шу кун хабарлари ва қўрқинчлари ҳақида ворид бўлганларига иймон келтирамиз. Аллоҳ ундан (ўтишимизда) бизга кўмак берсин! |