Тавҳид форуми
Иймонни қандай зиёда қилса бўлади? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2)
+--- Thread: Иймонни қандай зиёда қилса бўлади? (/showthread.php?tid=1892)



Иймонни қандай зиёда қилса бўлади? - abu Huzayfa - 03-09-2013

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Иймонни қандай зиёда қилса бўлади?



Савол: Аллоҳ сизларга яхшилик ато этсин! Абу Ройяннинг бир тўп саволлари бўлиб, ушбу рисолани иймонни кучайтиришга кўмак берадиган сабаблар ҳақидаги биринчи саволи билан бошлайди. Агар инсон иймони заиф бўлса иймонини қандай кучайтиради?
Жавоб: Иймонни мустаҳкам қиладиган сабаблардан бу турли тоатларни қилишликдир. Чунки иймон тоат билан зиёда бўлади. Агар у иймонини зиёда қилмоқчи бўлса, шунга кўра тоатини зиёда қилсин ва маъсиятлардан четлансин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: «Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Роббиларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир» (Анфол: 2-4). Намозни қоим қилиш, закотни адо этиш ва жамики солиҳ амаллар иймонни зиёда қилади. Шунингдек Қуръонни тиловат қилиш ёки Қуръон тиловатини тинглаш иймонни зиёда қилувчи (амал)лардандир. Яна барча солиҳ амаллар иймонни зиёда қилади. Шунга кўра у доимий равишда тоатда бўлиши, гуноҳлардан четланиши ва солиҳлар билан бирга ўтириши, солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлиши, дарҳақиқат мана шулар иймонни зиёда қилади. Яна у Аллоҳ азза ва жалланинг Қуръоний оятларини тафаккур ва тадаббур қилиши керак, мана шу иймонини зиёда қилади. Яна у Аллоҳнинг махлуқотлари ва Аллоҳнинг кавний оятлари борасида тафаккур қилиши керак. Шу орқали у Аллоҳнинг азамати ва Субҳанаҳунинг қудрати ҳақида маълумот олади. Мана шуларнинг барчаси иймонни зиёда қилади. Аллоҳнинг махлуқотлари борасида тафаккур қилишлик, Аллоҳнинг Қуръоний оятларини тадаббур қилишлик, буларнинг барчаси иймонни зиёда қилади.
Манба: http://www.alfawzan.af.org.sa/node/9685