Дуонинг фазилати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41) +--- Thread: Дуонинг фазилати (/showthread.php?tid=189) Pages:
1
2
|
Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-10-2009 Д У О
фазилати, одоби, ижобат омиллари, ҳолатлари ва замонлари, дуо қилишда йўлга қўйиладиган хатолар Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Жибрин текширган ва тўғрилаган Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Аллоҳга ҳамдлар, расулуллоҳ, унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг ... Бу - дуо ва унинг фазилатлари ҳақидаги мухтасар рисоладир. Аллоҳ таолодан буни ўз даргоҳида қабул қилиши, амалларимиз тарозисига қўйишини сўрайман. У – эшитувчи ва қабул қилувчи Зотдир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, Унинг оиласи ва саҳобалрига салавоту саломлар йўлласин. ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ
Аллоҳ таоло деди: «Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди». (Ғофир: 60) Аллоҳ таоло деди: «Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар». (Бақара: 186) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо ибодатдир» дедилар, кейин ушбу оятни ўқидилар: «Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди». Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ибодатларнинг афзали – дуодир» «Саҳиҳул жомеъ ас-сағир», 1123. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таолога дуодан кўра азизроқ бирон нарса йўқ» Термизий ривояти, 3370. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Роббингиз ҳаёли ва саховатли зотдир. Бандаси унга қўлларини очиб кўтарса, уларни бўш қайтаришдан уялади» Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қазони дуогина қайтаради ва умрни эса эзгу ишлар узайтиради» Термизий ривояти. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Банда Аллоҳга гуноҳ ва қариндошлик алоқаларини узиш бўлмаган дуо қилса, Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради: ё унинг тилагини бу дунёда беради, ё дуоси охиратга сақлаб қўйилади ёки ундан дуоси қадар ёмонликни қайтаради». Саҳобалар: «Ундай бўлса дуони кўп қиларканмизда?!»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ (нинг ажр бериши) кўпроқ»- дедилар» Имом Аҳмад ривояти. «Аллоҳдан сўрамаган одамга (Аллоҳ) ғазаб қилади» Термизий ривояти, 3373. «Дуо қилишга ярамаган одам одамларнинг энг ожизи, саломга бахиллик қилган эса энг бахил одамдир». Табароний «Ал-Авсат»да ва Ибн Ҳиббон «Шуабул иймон» Жомиус Саҳиҳ 1045. RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-10-2009 ДУОНИНГ ШАРТЛАРИ, ОДОБЛАРИ ВА ИЖОБАТ ОМИЛЛАРИ
1) Аллоҳ таолога ихлос. 2) Аллоҳга ҳамду сано ва расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш билан дуони бошлаш ва тугаллаш. 3) Дуони қатъий қилиш ва унинг ижобат бўлишига аниқ ишониш. 4) Дуо қилишда ялиниб-ёлбориш ва шошилмаслик. 5) Дуо асносида қалб ҳозирлиги. 6) Фаровонлик ва машаққатли ҳолатларда дуо ҳилиш. 7) Оиласи, фарзанди, бойлиги ва ўзини дуои бад қилмаслик. 8) Дуони на баланд ва на паст, балки ўртача овоз билан қилиш. 9) Аллоҳ таолонинг ўзидангина сўраш. 10) Гуноҳни эътироф этиш, унга истиғфор айтиш, берилган неъматларни эътироф этиш ва уларга шукр қилиш. 11) Дуонинг ижобат бўлиш пайтларини қасд қилиш, дуо ижобат бўлиши мумкин бўлган маконлар ва ҳолатларни ғанимат билиш. 12) Дуони шеър қофиялари каби қилмаслик. 13) Дуо қилар экан илтижо, тавозе, қўрқув ва умид билан туриш. 14) Солиҳ-яхши амалларни кўп қилиш, чунки улар, дуонинг қабул бўлишида катта омилдир. 15) Бошқаларга қилинган зулм ва зўравонликларини қайтариш билан бирга тавба қилиш. 16) Дуони уч мартадан такрорлаш. 17) Қиблага юзланиш. 18) Қўлларини дуо учун очиш. 19) Имкони бўлса дуодан аввал таҳорат қилиш. 20) Дуода (хаддан) ошмаслик. 21) Бошқани дуо килаётган одам, аввал ўзини дуо килиш билан бошлаши. 22) Аллоҳ таолога Унинг гўзал исмлари ва олий сифатларини ёки ўзи қилган бирорта яхши амални ёхуд бирон солиҳ кишининг унга дуо қилиб қўйишини васийла қилиш. 23) Аллоҳ таолога фарзлардан ташқари кўп нафл ибодатлар қилиш билан яқин бўлиш. Бу, дуонинг ижобатидаги энг катта омиллардан биридир. 24) Емоғи, ичмоғи ва кийган нарсалари ҳалолдан бўлиши. 25) Гуноҳ (нарса) ва қариндошлик алоқаларини узиш билан дуо қилмаслик. 26) Мўъмин биродаралари хаққига дуо килиш. Хусусан, ота-она, солиҳ кишилар, уламолар, обидлар, салоҳиятларида мусулмонлар салоҳияти бўлган ҳокимлар. Заиф ва мазлум мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш. 27) Аллоҳ таолодан ҳар бир катта ва кичик нарсани сўраш. 28) Яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтариш. 29) Барча гуноҳлардан узоқ бўлиш. RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-10-2009 Дуолар ижобат бўладиган вақтлар, ҳолатлар, маконлар ва шароитлар
1) Қадр кечаси. 2) Кечанинг охирги қисми ва саҳар пайти. 3) Беш вақт намознинг фарзларидан сўнг (бунга намоздан салом беришдан аввал ва кейин киради). 4) Азон билан иқомат ўртасидаги вақт. 5) Ҳар кечанинг муайян бир пайти. (Кўп ҳадисларда бу, кечанинг охирги қисми эканлиги баён қилинган, таржимон) 6) Азон айтилаётганда. 7) Ёмғир ёғаётганда. 8) Аллоҳ йўлидаги жангда ҳужумга ўтилган вақт. 9) Жума кунидаги бир пайт. Унинг аниқроқ вақти аср намозидан то Қуёш ботгунига қадар. 10) Самимий ният билан замзам сувини ичишдан аввал. 11) Намоздаги саждаларда. 12) Фотиҳа сурасини ўқиётган ва унинг маъноларига қалб хозир бўлиб турганида. 13) Рукуъдан бошни кўтариб: «Роббана валакал ҳамд ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ» (Эй Парвардигоримиз! Сенга кўп, ҳақиқий-риёсиз, муборак-хайрлилиги мўл хамд(лар) бўлсин) деб айтилганда. 14) Намозда «Омийн!» дейилганида. 15) Хўроз қичқирганида. 16) Пешиндан олдин, Қуёш заволдан оғгани он. 17) Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи ғозийнинг дуоси. 18) Ҳаж қилувчининг дуоси. 19) Умра қилувчининг дуоси. 20) Бемор олдида қилинган дуо. 21) Кечалари уйқудан уйғониб, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи» (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Унинг шериги йўқдир! Эгадорлик ва ҳамдлар Унингдир! (Мен) Аллоҳни (шаънига нолойиқ сифатлардан) поклайман! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир ва Аллоҳ буюкдир. Куч ва Қудрат фақат Аллоҳ (тавфиқи) билангинадир!) деб: Аллоҳуммағфир ли «Аллоҳим, мени кечир» деса (ёки бошқа дуони қилса, қилган дуоси) қабул бўлади. Агар таҳорат қилиб намоз ўқиса, намози мақбул бўлади. 22)Таҳорат билан уйқуга кетса ва кечаси уйғониб дуо қилса. 23) «Ла илаҳа илла анта субҳонака инний кунту миназ золимийн» (Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир! Сени поклайман. Мен ўз жонига жабр қилганлардан бўлдим!) дуосидан сўнг қилинган дуо. 24) Маййитнинг ўлиши билан унинг ҳаққига одамлар қилган дуо. 25) Намознинг охирги ташаҳҳудида салом беришдан аввал қилинган дуо. RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-10-2009 26) Аллоҳ таолога у билан дуо қилинса ижобат қиладиган, эҳтиёж сўралса берадиган буюк исми - Исми Аъзами билан дуо қилинганида. 27) Мусулмоннинг мусулмон дўстига ғоибона қилган дуоси. 28) Арафа куни Арафот майдонида қилинган дуо. 29) Рамазон ойида қилинган дуо. 30) Мусулмонлар Аллоҳнинг зикри учун тўпланган мажлислардаги дуо. (Аллоҳнинг зикри: Қуръон тиловати, маъноларини ўрганиш, шаръий илмлар талаби ва илмий мажлислар). 31) Мусибат етган чоғи дарҳол: «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун. Аллоҳуммаъ-журний фий мусибатий, вах-луф лий хойрон минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз! Аллоҳим, бу мусибатим(га қилган сабрларим) учун менга ажру савоблар бер ва бунинг ўрнига менга яхши бадаллар бер!)- деб қилинган дуо. 32) Ихлос кучайган ва қалбнинг Аллоҳга юзланган чоғи. 33) Мазлумнинг зулм қилган кишига қилган дуоси. 34) Ота-онанинг фарзандига қилган хайрли дуоси. 35) Ота-онанинг фарзандига қилган бад дуоси. 36) Мусофирнинг дуоси. 37) Рўзадорнинг рўзасини очгунича қилган дуоси. 38) Рўзадорнинг оғиз очиш олдида қилган дуоси. 39) Музтар-ночор одамнинг дуоси. 40) Адолатли имом-ҳокимнинг дуоси. 41) Солиҳ фарзанднинг ота-онаси учун қилган дуоси. 42) Таҳорат қилгандан сўнг расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган дуони ўқиш. У дуо: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳммадан абдуҳу ва расулуҳ» (Мен шериксиз ёлғиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман». Ким бу дуони айтса унга саккиз жаннат дарвозалари очилади ва у ҳоҳлаган дарвозасидан киради. 43) (Минода) Кичик Жамрада тош отилгандан сўнг қилинган дуо. 44) (Минода) Ўрта Жамрада тош отилгандан сўнг қилинган дуо. 45) Каъба ичида қилинган дуо, Ҳижри Исмоил ичида намоз ўқиган одам гўёки Каъба ичидадир, чунки у Каъбадан. 46) Тавоф пайтидаги дуо. 47) Сафода қилинган дуо. 48) Марвада қилинган дуо. 49) Сафо ва Марва ўртасида ўқилган дуо. 50) Рамазон ойининг охирги ўн кечасида витр намозида қилинган дуо. 51) Зул-ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган дуо. 52) Машъарул-Ҳаромда қилинган дуо. Мўъмин Роббисига ҳар замон ва ҳар маконда дуо қилаверади. Бироқ, санаб ўтилган замон, макон ва ҳолатларда Аллоҳнинг изни билан, дуолар ижобат бўлади. RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-10-2009 Дуо қилишда рўй берадиган хатолар
1) Дуонинг ширк ва бидъат тавассуларни ўз ичига олиши ("Фалончининг ҳаққи ҳурматидан дуомизни қабул қил" каби). 2) Ўлимни умид қилиш ва уни Аллоҳдан сўраш. 3) Жазони тезлатиш учун дуо қилиш (ўзига нисбатан). 4) Ақлан ё одатда ёки шариат нуқтаи назаридан содир бўлиши мумкин бўлмаган ёки ман этилган нарсаларни сўраш. 5) Содир бўлган ёки эҳтиёж қолмаган нарсани сўраш. 6) Шариат унинг содир бўлмаслигига далолат қилган нарсани сўраш. 7) Оила аъзоларига, молига ва ўзига баддуо қилиш. 8) Гуноҳ иш учун дуо қилиш. Масалан: бир одамнинг қандайдир бир гуноҳга мубтало бўлишини сўраш. 9) Қариндошлик ришталарини узиш учун қилинган дуо. 10) Гуноҳларнинг ёйилиши учун қилинган дуо. 11) (Аллоҳнинг) раҳмат(и)ни чеклаб сўраш. Масалан: «Аллоҳим, менгагина шифо бер» ёки «Менгагина ризқ бер» дейиш. 12) Имомнинг орқасида «омийн» дейдиганлар бўлатуриб, имомнинг ўзи учунгина дуо қилиши. 13) Дуо қилаётганда беодоблик қилиш. Масалан: «Эй итлар, тўнғизлар ва маймунлар Роббиси» демоқлик каби. 14) Тажриба ёки Аллоҳ таолони синаш учун дуо қилмаслик. Масалан: «Аллоҳга бир дуо қилиб кўрай, ижобат қиладими ёки йўқми» ёки «Мен дуо қилаверай фойдаси бўлса бўлди, бўлмаса зарар қилмайди-ку», деб дуо қилиш. 15) Дуо қилувчининг мақсади бузуқ бўлса. 16) Киши дуосида ҳар сафар бошқа бировга суяниши, ўзининг ҳеч дуо қилишга интилмаслиги. 17) Дуо пайтида талаффузда хато қилиш хусусан, маъноларни бузадиган равишда. Аммо маъноларини билмайдиган саводсиз ёки (араб) тил(и)ни билмайдиган бўлса, бундай одамлар узрлидирлар. 18) Дуо асносида Аллоҳ таолонинг (шу дуога) муносиб исм ва сифатларини танлашга эътиборсизлик. 19) Дуонинг ижобатига тўла ишонмаслик ёки ноумид бўлиш. 20) Дуонинг беҳуда тафсилотларига берилиш. Масалан: «Аллоҳим, менга Фирдавс жаннатининг энг юқорисининг ўнг томонидан насиб қил» дейиш каби. 21) Аллоҳга Қуръон Карим ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида ворид бўлмаган исм ва сифатлар билан дуо қилиш. 22) Дуо қилар экан овозни ҳаддан зиёд кўтариш.. 23) Айрим одамларнинг дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, мен Сендан қазони қайтаришингни эмас, балки қазода лутф қилишингни сўрайман» дейиши. 24) Дуони Аллоҳнинг хоҳишига боғлаш. Масалан: «Аллоҳим, мени ҳоҳласанг кечир!» дейиши. Аслида дуо қатъий бўлиши керак. 25) Ёлғондан йиғлаш ва овозини кўтариш. 26) Жума намозида имом ёмғир талаб қилиб дуо қилганида қўлларини кўтармаслиги. 27) Дуои қунутда дуони узоқ қилиш ва қасд қилинмаган нарсалар билан дуо қилиш. RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-16-2009 ДУОНИНГ АҲАМИЯТИ Хатиб: Шайх доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий Биринчи хутба (Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. «Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102). «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1). «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71)). Сўнг ... (Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир). Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилинглар, Унинг неъматларига лойиқ бўлганидек шукр қилингларки, дуоларингизга ижобат, кучсизларингизга шафқат қилсин. Мусибатларингизни кушойиш, балоларингизни даф қилсин. Унгагина беадад ҳамдлар бўлсинки, у ҳамдлар билан Аллоҳнинг шариатига боғланамиз, амру таъқиқлари олдида тўхтаймиз. Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳга шукр келтириб амал қилинглар. Чунки, Аллоҳнинг бандалари ичида шукроналар келтирадиганлари жуда ҳам оздир. Ҳой, мўъминлар! Аллоҳнинг бандаларига бўлган буюк фазлу марҳаматларидан бири, Аллоҳга дуо қилиб, Ундан сўрашни энг афзал ибодат ва Аллоҳга яқинликлардан бири қилиб қўйишидир. Нўъмон ибн Башир разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо – ибодатнинг ўзгинасидир» дедилар» (Термизий, ҳадис № 2969; Абу Довуд, ҳадис № 1479; Ибн Можжаҳ, ҳадис № 17888). Аллоҳ таоло ўз фазли, буюк эҳсони ва яхшилиги билан бандасининг сўраши ва дуо қилишини ибодатнинг мағзи ва негизи қилиб қўйди: «Аллоҳга динни холис қилганингиз ҳолда дуо қилинглар!» (Ғофир: 14). Ҳой мўъминлар, Аллоҳ таоло сизларга Ўзигагина дуо қилишга амр ва у дуоларни ижобат қилишни Ўз тарафидан лутф ва марҳамат қилиб, ваъда қилди. Аллоҳ таоло: «Роббингиз: Менга дуо қилинглар ижобат қиламан» деди (Ғофир: 60). Ҳой мўъминлар, Роббингизга Унга дуо қилиш ва ундан (эҳтиёжларни) сўраш билан ижобат қилингиз! Чунки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Аллоҳга дуо қилишдан воз кечган кимсаларга аламли ва хорловчи жазоларни ваъда қилган: «Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда (хорланиб) жаҳаннамга кирадилар» (Ғофир: 60). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан марфуъ ҳадис ривоят қилинган: «Аллоҳдан сўрамаган одамга Аллоҳ ғазаб қилади» (Термизий, ҳадис № 3373). RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-16-2009 Бас, (эҳтиёжларингизни) Аллоҳдангина сўранглар! Катта ва кичик, узоқ ва яқин эҳтиёжларингизни Аллоҳдангина талаб қилинглар! Чунки, ҳар нарса Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳ берган нарсани қайтаргувчи, қайтарган нарсани бергувчи зот йўқдир. Аллоҳ таоло айтди: «Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олади. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир» (Юнус: 107). Мўъминлар онаси Оиша разияллоҳу анҳо: «Аллоҳдан барча нарсани, ҳатто, пойафзалингизнинг боғич ипини ҳам сўрангиз. Чунки, Аллоҳ муяссар қилмаса у ҳеч қачон қўлга кирмайди» дедилар. Ҳой Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳ, бандасининг Аллоҳдан эҳтиёжларини беришини ялиниб-ёлбориб сўрашини суяди. Чунки, Аллоҳ – саховатли, икки қўли очиқ, хоҳлаганича инфоқ қила оладиган ЗОТдир. Эгадорлик қўлида ва барча нарсага қодир бўлган барча оламлар Роббиси – Аллоҳ баракотли ва улуғ бўлди. Ҳой мўъминлар, саховати, карами ва қайюмийятининг баркамоллиги сабабли Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бандаларига Ўзидан сўраш ва талаб қилишни таклиф қилади. (Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг) «Саҳиҳ»лар(и)да Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу марфуъ ҳадис ривоят қилинган: «Роббимиз таборака ва таоло ҳар кечанинг учдан бири қолганида қуйи осмонга тушади ва: «Менга дуо қилган кимса борми, ижобат қилсам?! Мендан сўраган борми, берсам?! Мендан мағфират сўраган борми, (гуноҳларини) кечирсам?!» дейди» (Имом Буҳорий, ҳадис № 1145). Аллоҳнинг бандаси, барча яхшилик қўлида бўлган Карим, Саховатли, саховати ва беҳожатлиги бандасидан «Хоҳлаган нарсангизни Мендангина сўранглар!» деб айтишгача етиб борган Роббдан сўрамаслик қандай зиён ва қандай ақлсизлик-а! Ваҳб ибн Мунаббиҳ (раҳимаҳуллоҳ) айрим боён одамлар олдига бирон нарса беришлари учун борган одамга шундай деган эди: «Ҳолингга войлар бўлсин! Олдингда дарвозаларини беркитадиган, фақирлиги кўриниб турган, беҳожатлигини сендан яширган одам олдига бориб, дарвозасини ланг очган, беҳожатлиги кўриниб турган ва ўзидан сўрашга чорлаб: «Менга дуо қил, мустажоб этаман» деяётган ЗОТни тарк қиласанми?!». Аллоҳнинг бандалари, хоҳлаган барча нарсангизни Хожангиз жалла жалалуҳудан сўрашга тиришингиз! Ундан умидвор бўлсангиз ва сўрасангиз, бирон нарсангизни йўқотмайсиз. Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан марфуъан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайси мусулмон гуноҳ ва қариндошлик ришталарини узиш бўлмаган дуони қилар экан, Аллоҳ унга учта нарсадан бирини беради: ё унинг дуосини нақд қилади ёки охиратга олиб қўяди ёхуд у одамдан ўшанинг миқдорича ёмонликни даф қилади» (дедилар). Саҳоблардан бири: «Ундай бўлса кўп дуо қилайликми, ё Расулуллоҳ?!» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Қанча кўп сўрасангиз), Аллоҳ ҳам (шунча) кўп бераверади!» деб жавоб бердилар» (Имом Аҳмад, ҳадис № 10749). RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-16-2009 Ҳой мўъминлар, Аллоҳ таолодан сўраш, Унга дуо ва шикоят қилиш, ялиниб-ёлбориш энг фойдали даволардандир. Дуо – балонинг душмани бўлиб, уни даф ва муолажа қилади. Бало тушишининг олдини олади, балони кўтаради, енгиллатади. Дуо ва тавозеингиз бўлса кимса сизни ранжита олмайди. Савбон (разияллоҳу анҳу)дан марфуъан ривоят қилинган ҳадисда: «Қадар (тақдир)ни дуогина қайтара олади» дейилган (Термизий, ҳадис № 2139). Ҳой мўъминлар, Аллоҳга дуо қилиб, Ундангина сўранглар! Дуо қилишнинг савобини кўпайтирадиган ва ижобатига ёрдамчи бўладиган дуо қилиш одобларига риоя этишга тиришинглар! Чунки, дуонинг фарз ва мустаҳаб тарздаги одоблари бўлиб, улар талаб қилинган нарсани ва осудаликни қўлга киритишда унумли таъсир қиладилар. Дуонинг фарз бўлган одобларидан бири – банданинг дуосини, Аллоҳ айтганидек, шериксиз ёлғиз Аллоҳгагина холис қилиши, Аллоҳ билан бирга бошқасига дуо қилмаслигидир: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18). Мурдалар ва тирик махлуқлар сингари Аллоҳдан бошқаларга дуо қилиш, улардан эҳтиёжларни сўраш ширк бўлиб, у билан амаллар бекор бўлади, Ягона Ғолиб Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлинади. Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинглар ва Уни сўраш, дуо ва талаб қилишда яктоланглар! Аллоҳ таоло айтди: «Ҳақиқий дуо-илтижо фақат Унга қилинур. Ундан ўзга - (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган бутлар у мушрикларнинг биронта дуосини мустажоб қилмас» (Раъд: 14). Ҳой, мўъминлар! Дуо одобларидан бири, Аллоҳ таолони гўзал исмлари ва олий сифатлари билан ҳамда Унга ҳамду санолар айтиш билан чорлашдир. Инчунун Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар)» (Аъроф: 180) деган. Ундан кейин эса сўнгги пайғамбар – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтишдир. Умар ибн хаттоб разияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилмагунича ҳар бир дуо Осмон билан Ер ўртасида тўхтатиб қўйилади» деди. Ҳой мўъминлар, дуо одобларидан бири, яхшиликни сўраш, гуноҳ, қариндошлик алоқаларини узишни сўраш ва шошқалоқликдан узоқ бўлишдир. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ)нинг «Саҳиҳ»ида ушбу ҳадислар ворид бўлган: «Гуноҳ ва қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмас экан, банда мустажоб қилинади» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2875); «Дуо қилсам ижобат қилинмадим!» деб шошқалоқлик қилмас экан, бировингизнинг дуоси қабул қилинади» (Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий «Саҳиҳ», ҳадис № 6340; Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2735); «Дуо қилдим, қилдим! Бироқ дуоларим қабул бўлганини кўрмадим!» дейди-да, дуо қилишдан воз кечиб, дуо қилмай қўяди» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 2735). RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-16-2009 Ҳой мўъминлар, дуо одобларидан бири, Аллоҳ таолодан яхши гумонда бўлишдир. Чунки, Аллоҳ таоло чорлаганларнинг дуоларини қилган пайтларида ижобат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга, ижобат бўлишига қатъий ишониб, дуо қилинглар!» дедилар (Термизий, № 3479; Имом Аҳмад, № 6617). Умар разияллоҳу анҳу: «Мен ижобат ғамини эмас, чорлаш ғамини кўтараман. Кимга дуо қилиш илҳоми берилган бўлса, ижобат бўлиши у билан биргадир!» деди. Аллоҳнинг бандалари, дуо мустажоб бўладиган муҳим омиллардан бири – ейиладиган ва ичиладиган озиқлар ҳамда кийимларнинг ҳалол бўлишидир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ покдир ва пок нарсаларни қабул қилади» дедилар ва узоқ сафарда бўлган, сочлари ҳурпайган ва чангга беланган ҳолида қўлларини осмонга очиб: «Ё, Рабб! Ё, Рабб!» деган, егани ҳаром, ичгани ҳаром ва кийгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланган бир кишини тилга олдилар-да: «Бунга қандай ижобат қилинсин?!» дедилар» (Имом Муслим «Саҳиҳ», ҳадис № 1015). Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва барча ҳаром касблардан воз кечингиз! Ҳаром касб сабабли йўқотганингиз дунё ва охират неъматлари, эришганингиз ўткинчи лаззат ва сохта қувонч олдида бир неча баробар кўпдир! Бу тўғрисида Аллоҳ таолонинг ушбу ояти етарлидир: «Аллоҳ судхўрликнинг (ўсими-фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади» (Бақара: 276). RE: Дуонинг фазилати - Меҳмон - 12-16-2009 Иккинчи хутба (Барча Оламлар Роббисига ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин). Сўнг ... Ҳой мўъминлар, қийналган ва неъматларга бурканган, фаровон ва мусибатли пайтларингизда эҳтиёжингизни Аллоҳдан кўп сўрангиз!Чунки, дуо – буюк ибодатлардан бири бўлиб, Аллоҳ дуо билан мақомларни кўтаради ва хатоларни ўчиради. Дуо билан орзулар ва матлаблар ушалади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ибн Аббос разияллоҳу анҳуга васият қилар эканлар: «Аллоҳни фаровонликда тани, у сени қийналган пайтларингда танийди!» дедилар (Имом Аҳмад, ҳадис № 2800). Ҳой сиз тақдирланишни кутган ва сўроқларнинг жавобини умид қилганлар, Аллоҳга дуо қилар экан, жума кунидаги соат, тун охирининг ўртаси, азон билан такбир ораси, фарз намозлар орти ва бундан бошқа ижобат онларини қасд қилинглар. Аллоҳга ҳокисор, синиқ, хушуъли ва жиддий қалб билан дуо қилинглар. Дуода рағбат ва қўрқув нуқтаи назаридан ялиниб-ёлборинглар. Аллоҳга Аллоҳнинг гўзал исмлари ва олий сифатларини васила қилинглар. Қўлни очиш ҳақида хабарлар ворид бўлмаган пайтлардан бошқа барча маҳалларда дуо учун қўлларингизни (очиб) кўтаринглар. Дуо қилар экан қибла тарафга йўналинглар ва Аллоҳга мақтовлар билан ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эса салавот(у салом)лар айтинглар. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиб, Ундан эзгуликлар тилагида бўлинглар. Сўнгра билингларки – Аллоҳ сизларга баракаларни ёғдирсин – ушбу сифатлар мужассам бўлган дуо ҳеч қачон рад этилмайди. Хусусан, банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган дуолар билан чорласа: «Аллоҳим бизга Сени зикр қилиш ва Сенга шукр қилишга ёрдам айла!». Устида икки бўлак матоҳ: бирисини лунги, иккинчисини эса елкасига ташлаган бир бола келиб ёнимга ўтирди ва мен унинг шундай деганини эшитдим: «Илоҳим! Ҳузурингда юзларни гуноҳ ва ёмон амаллар расво қилди-да, Сен бандаларингга одоб бериш учун биздан ёмғирни тўхтатдинг. Эй Ҳалим, интиқомини олишга шошилмайдиган, бандаси Ундан фақатгина яхшиликларни билган Зот, Сендан уларни ҳозир-ҳозироқ суғоришингни сўрайман!» деб такрорлайверди, такрорлайверди, ҳатто осмонни булут қоплади ва ҳар тарафдан ёмғир ёға бошлади. Bu maqolani Манба Admin томонидан ўчирилди saytidan oldim. |