Тавҳид форуми
Қайнана маҳрамлиги - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Маҳрамлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=84)
+---- Thread: Қайнана маҳрамлиги (/showthread.php?tid=1876)



Қайнана маҳрамлиги - SALIHAN - 02-22-2013

Ассаламу алайкум. Агар бир мусулмон инсон хотинидан ажрашса ёки хотини вафот этса, уша аёлнинг онаси яъни, кайнонаси махрам буйича колаверадими?


RE: Кайнона махрамлиги - Муслим - 02-22-2013

(02-22-2013, 09:05 PM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-22-2013, 09:05 PM)SALIHAN Wrote: Агар бир мусулмон инсон хотинидан ажрашса ёки хотини вафот этса, уша аёлнинг онаси яъни, кайнонаси махрам буйича колаверадими?
Қайнана никоҳи абадий ҳаром бўлган аёллардан ҳисобланади. Хотинининг онаси ва бувилари эр хотини билан никоҳ ақди бўлиши биланоқ абадий ҳаром бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло шундай деди: «Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайнаналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди)» (Нисо: 23).
Валлоҳу аълам.