Тавҳид форуми
Қандай сўйилгани номаълум гўштни истеъмол қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33)
+--- Thread: Қандай сўйилгани номаълум гўштни истеъмол қилиш (/showthread.php?tid=1821)



Қандай сўйилгани номаълум гўштни истеъмол қилиш - Abu Uways - 12-27-2012

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Dilmurod akani ma'ruzalarini eshitdim, ALHAMDULILLAH,lekin bir narsaga sal tushinmiyroq qoldim,ya'ni usha so'yishlik masalasida,:<<o'ziyla bismillah aytim yevurasla>>- degan mazmunni aytdillar. Masalan bir inson biron -bir yig'inga bordi,usha yerda go'shli mahsulotlarni yevurodimi? Iltimos shu savolimga javob olmoqchiydim. Vassalamu alaykum va rohmatullohi.


RE: Аҳли китоб деб кимларга айтилади? - Abu Solih - 01-06-2013

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ, ва баъд.

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: Баъзи одамлар бизга гўшт олиб келишади, улар Аллоҳни номини зикр қилишганми йўқми билмаймиз. Росулуллоҳ айтдилар: Сизлар Бисмиллаҳ деб ундан еяверинглар! Оиша айтдилар: Улар яқиндагина куфрда бўлган қавм эди" (Бухорий-5507).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни исмини зикр қилинганликда шубҳа бўлса ҳам бу гўштни ҳалол ҳисобладилар. Аслида Аллоҳни номини зикр қилиб сўйишлик ҳалолликнинг шартларидан бири эди. Шубҳанинг сабаби гўшт келтирган қавм яқинда Исломга кирганлиги ва улар Аллоҳни исмини зикр қилиш шарт эканлигидан бехабар бўлганликлари эди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу шубҳа мавжуд бўлишига қарамай гўштни ҳалол санашликлари сўйилган гўшти ҳалол бўлган одамларнинг сўйган гўштлари масаласидаги асл - ҳалоллик эканига далил бор. Чунки бирор ишга лойиқ бўлган одамларнинг ишлари ва воқеликдаги амаллари аслида - тўғриликдир. "Мунтақо" китобининг муаллифи Оишанинг ҳадисларини келтирганидан сўнг айтди: Бу ҳадисда ишлар ва ҳаракатлар тўғрилик ва саломатлик ҳукмида бўлади, токи далил уни фосид эканлигини исбот қилмагунича."

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин сўзлари тугади. (Қисқартириб келтирилди.)
http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapters.aspx?View=Page&PageID=236&PageNo=1&BookID=1