Тавҳид форуми
Агар уй рибодан топилган пулга қурилган бўлса - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17)
+--- Thread: Агар уй рибодан топилган пулга қурилган бўлса (/showthread.php?tid=1804)



Агар уй рибодан топилган пулга қурилган бўлса - abu Huzayfa - 12-24-2012

Аллома Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Агар уй рибодан топилган пулга қурилган бўлса


Савол: Бир киши рибодан (яъни рибодан топилган пулга) уй қурди, сўнг (қилмишига) тавба қилди. Бу уйни нима қилиши керак?
Жавоб: Унга Аллоҳга тавба қилишидан бошқа нарса йўқ. Агар унга қийин бўлмаса тавба сифатида уйнинг нархи миқдорида пулни камбағалларга тарқатиб юбориши мумкин. Аммо у учун (бундан бошқа) бирор мажбурий нарса йўқ.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз. (Яъни одамларга берган қарзларингиздан чиқадиган фойдани олмангиз.) Энди агар (фармонимизни) қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва пайғамбари томонидан бўлган урушни билиб қўйинг! Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга — золим ҳам, мазлум ҳам бўлмайсиз».
Бақара сураси, 278:279-оят