Ҳадиснинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66) +---- Thread: Ҳадиснинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман (/showthread.php?tid=1794) |
Ҳадиснинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман - tolib al ilm - 12-22-2012 Assalamu Aleykum. Birodarlar Alloh uchun Ahmad ibn xanbalning manabu gaplarining manbasini topib berilar. AHMAD IBN XANBAL DEDI: XADISNI SAXIX EKANINI BILA TURIB,SUFYONNING RA'YIGA ERGASHKANLARGA XAYRONMAN. Bu gaplarini qaysi olim qaysi kitoblarida keltirganlar va bu gaplari saxixmi,iltimos fiy sabilillah aniq manbasini topib beringlar? Jazakallohu xoyron. RE: Хадис олимлари - mutaallim - 12-22-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ! وَقَالَ أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ: (عَجِبْتُ لِقَوْمٍ عَرَفُوا الإِسْنَادَ وَصِحَّتَهُ يَذْهَبُونَ إِلَى رَأْيِ سُفْيَانَ، وَاللهُ تَعَالَى يَقُولُ: {فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ}[النُّورُ:63]، أَتَدْرِي مَا الْفِتْنَةُ؟ الْفِتْنَةُ: الشِّرْكُ، لَعَلَّهُ إِذَا رَدَّ بَعْضَ قَوْلِهِ أَنْ يَقَعَ فِي قَلْبِهِ شَيْءٌ مِنَ الزَّيْغِ فَيَهْلِكَ). Аҳмад ибн Ҳанбал (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига юрадиган одамларга ҳайронман. Ҳолбуки Аллоҳ таоло шундай деяпти: "(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур/63). (Оятдаги) фитна-кулфат нима эканини биласанми? Фитна – ширкдир. Эҳтимол у (фитна-ширк), у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг баъзи қовлларини рад этганида қалбида оғишишликдан бўлган бир нарса воқе бўлишидир. Натижада ҳалок бўлади”. (Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ “Тавҳид Китоби” “Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйинсунса, дарҳақиқат, уларни Аллоҳдан ўзга Роб қилиб олганлиги ҳақидаги боб”).“Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан ушбу жумлани-(асарни) Фазл ибн Зиёд ва Абу Толиб ривоят қилган... Абу Толиб Аҳмаддан ривоят қилади, у кишига (имом Аҳмадга) дейилди: бир қавм ҳадисни қўйиб, Суфён ва ундан бошқаларнинг раъйини оляптилар. Шунда у киши: “(Ҳадис) исноди ва унинг саҳиҳлигини била туриб Суфённинг раъйига ...”, дедилар... Ва у кишидан ушбуни Шайхул Ислом ҳам зикр қилганлар”. (Шайх Абдурроҳман ибн Ҳасан Оли Шайх “Фатҳул Мажид” (374) “Ақида” нашриёти). |