Тавҳид форуми
Инсон ўз қонини сотиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17)
+--- Thread: Инсон ўз қонини сотиши (/showthread.php?tid=1786)



Инсон ўз қонини сотиши - Admin - 12-17-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
5. Inson o’z qonini sotsa bo’ladimi, yoki bu Rosulullohning so’zlari ostiga tushadimi: Alloh nimani harom qilgan bo’lsa , unung puliniyam harom qilgan
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1145


RE: Инсон ўз қонини сотиши - mutaallim - 12-19-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси фатвоси

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. У кишидан кейин бирор пайғамбар келмайдиган зотга, аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин. Сўнг:
Дарҳақиқат, Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси икки савол берувчининг биридан юборилган сўров билан танишиб чиқди.
Савол шундай: Қон сотишнинг ҳукми нима ва (қон) берилган кишидан эваз-(ҳақ) олишлик жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Қон нажосатдир. Ундан фойдаланишлик ҳамда муолажа ёки ундан бошқалар учун истемол қилишлик жоиз эмас. Хоҳ оғиз йўлидан ёки артерия (томир) йўлидан ёҳуд ушбулардан бошқа (йўлга кўра) истемол қилинсада. Нажосат ва ҳаром билан даволанишликни маън қилиш ила ворид бўлган ҳадисларнинг умум(далолати)га биноан. Шулардан Умму Дардо (розияллоҳу анҳо)нинг ҳадислари. Айтадиларки: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ дард ва давони нозил қилди. Барча дард учун даво яратди. Бас, даволанинглар. Ҳаром билан даволанманглар”. (Абу Довуд ривояти). Бухорий зикр қилганларидек Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) маст қилувчи ичимлик ҳақида шундай дедилар: “Албатта Аллоҳ шифо топишингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларига жо қилмади”. Бироқ инсоннинг касаллиги музтар ҳолатга етса ва ўзи ҳақида қон истемол қилмаса ҳалок бўлишдан қўрқса, бас, заруратлар маҳзурот-(қайтариқ)ларни ҳалол қилади... Аллоҳ таоло деди: “Бас, кимки очарчиликда, гуноҳ томонга оғмаган ҳолида (мазкур ҳаром қилинган нарсаларни ейишга) мажбур бўлса (Аллоҳ кечирар). Зеро, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Моида/3). Касалнинг ҳолати жонига талофат етиш хавфигача борса унга қон кўчириш-(қуйиш)лик жоиз бўлади. Бунинг учун эваз-(ҳақ) олишликка келсак, бас, бу жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло бир нарсани ҳаром қилса унинг пулини ҳам ҳаром қилган. Абу Довуд ва Ибн Абу Шайба Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)нинг ҳадисларидан ривоят қиладилар, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ яҳудларни лаънатлади. Аллоҳ уларга (чорва ҳайвонлар) ёғини ҳаром қилди. Улар уни эритиб, сотдилар ва пулини едилар”. (Бухорий (3460), Муслим (1582), Насоий (4257), Ибн Можжа (3383), Аҳмад (1/25) ва Доримий (2104)). Эваз-(ҳақсиз) қонни қўлга киритишлик узрли бўлса уни эваз билан олишлик жоиз бўлади. (Қон) берувчига эваз олишлик ҳаром бўлади. Шунга биноан имзо чекилди...
Аллоҳ таоло Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: 25/4/1392 ҳ 96-рақам, 7/113
Раис: Абдулазиз ибн Боз
Раис ноиби: Абдураззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Абдуллоҳ ибн Маниъ


Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapters.aspx?View=Page&PageID=1045&PageNo=1&BookID=2

Иккинчи савол: Бир киши камқонликка чалинди ва касалхона у учун қон талаб қилди. Бизнинг наздимизда маълумки, қон нажасдир. Бу ўринда ушбуга мажбур бўлган ана шу касал учун ўз қонини улашиш истагидаги кишига рухсат борми?
Жавоб: Даволанишдаги асос шаръан мубоҳ қилинган нарса билан бўлмоқлигидир. Бироқ касал кучга кириш ёки тузалишига фақат ўзганинг қони билан йўл топиши мумкин бўлса, ушбу касал ёки заифликдан қутқариш учун ана шу йўл таъйин-(аниқ) бўлса, маърифат аҳлининг гумонига ғолиб келгани ушбудан фойдаланишлигидир. Касаллик ва заифлигидан ўзганинг қони ила халос бўлиш ва муолажа қилишликда зарар йўқ. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: “У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир”. (Бақара/173). Ва субҳанаҳунинг ушбу қовлига биноан: “Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин)”. (Анъом/119).

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ал-Ғудайён

Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects.aspx?View=Page&HajjEntryID=0&HajjEntryName=&NodeID=11141&PageID=1698&SectionID=2&SubjectPageTitlesID=4105&MarkIndex=3&0#%d8%b1%d8%ac%d9%84%d9%85%d8%b5%d8%a7%d8%a8%d8%a8%d9%81%d9%82%d8%b1%d8%a7%d9%84%d8%af%d9%85%d9%88%d8%b7%d9%84%d8%a8%d8%a7%d9%84%d9%85%d8%b3%d8%aa%d8%b4%d9%81%d9%89