Тавҳид форуми
Қарздор одам қурбонлик қилса бўладими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33)
+--- Thread: Қарздор одам қурбонлик қилса бўладими? (/showthread.php?tid=1649)



Қарздор одам қурбонлик қилса бўладими? - Admin - 10-24-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alekum birodarlar savolim quydan eborat,qarizi bor kishi qurvonlik qiladim yoki yuqmi ,oldindan rahmat.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1050


RE: Қарздор одам қурбонлик қилса бўладими? - Муслим - 10-24-2012

Quote:assalamu alekum birodarlar
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:savolim quydan eborat,qarizi bor kishi qurvonlik qiladim yoki yuqmi ,oldindan rahmat.
Қарздор одам қурбонлик қилиши таъқиқланмаган, баъзи ўринларда бу иш жоиз эмас деган қавллар мавжуд бўлса ҳам. Бу иш қарз берган одам қарзини қайтаришини талаб қилиб турганида шунга қарамай қарздор қурбон қилинадиган ҳайвонни сотиб олсагина қораланган бўлади. Айни мана шундай ҳолатдагина бу иш хато бўлади. Чунки қарзни адо қилишлик фарз, қурбонлик эса нафл ибодатдир.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: Агар инсонда муҳлати чўзилган қарзи бўлса, (унинг қилган) қурбонлигининг ҳукми нима? Ёки қарз берган одамдан бунга рухсат олишлик керакми?
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: “Мен қарзи бор одам қурбонлик қилмаслиги керак деб ҳисоблайман, агар фақат қарз муҳлати чўзилмаган бўлса (бундан мустасно). Масалан, инсон биладики қарз тўлаш вақти келганида қарзни тўлай олади. Шунинг учун унга қурбонлик қилишининг зарари йўқ. Акс ҳолда қарзини қайтариши учун ҳар бир дирҳамини йиғсин, чунки қарз – жиддий нарса! Эй биродарларим, Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўликни жаноза намози ўқишлари учун олиб келишганида, у зот қарздорлар учун (жаноза) намоз ўқимаганлар! Яна Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаҳиднинг ўлими ҳақида сўрашганида, у зот шаҳодат қарздан бошқа барча гуноҳларга каффорат бўлади деганлар! Қарз эътиборга олинмайдиган нарса эмас!” (Қаранг: “ал-Лиқо аш-шаҳри” № 53, 24-савол).
Қурбонликнинг ўзига келсак, у инсоннинг қарзи борлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан ташқари инсон қурбонлик қилиш учун атайин қарз олишга ҳам ҳаққи бор. Бу агарда қарзни ўша заҳоти қайтара олишини билса жоиз бўлади, масалан, ойнинг охирида ойлик олганида ва ҳоказо. Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Қурбонлик қилишга қодир бўлмаган одам қарз олиши керакми?” Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: “Агар инсон қарзини қайтара оладиган ҳолатда бўлса ва қурбонлик қилиш учун қарз олган бўлса, унда бу яхши амал. Бироқ унинг бундай қилиши мажбурий эмас” (Қаранг: “Мажмуъул фатава” 26/305).
Валлоҳу аълам.