Одам боласи Мени ёлғончига чиқаради - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Одам боласи Мени ёлғончига чиқаради (/showthread.php?tid=1648) |
Одам боласи Мени ёлғончига чиқаради - rinat80_09 - 10-24-2012 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! "Мушкотул масобих" да келтирилган мана бу хадис сахих ми? 20. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласи Мени ёлғончига чиқаради, ваҳоланки унинг бунга ҳаққи йўқ эди. Ва Мени ҳақоратлади, ваҳоланки унинг бунга ҳаққи йўқ эди. Аммо Мени ёлғончига чиқарганлиги, унинг: «Аллоҳ мени илк яратганидек, ўлганимдан кейин ҳаргиз қайта тирилтирмайди», деганидир. Илк яратишлик қайта тирилтиришдан кўра Менга осон эмас! Ва уларнинг Мени ҳақоратлаганликлари: «Аллоҳ ўзига бола тутгандир», деган сўзларидир. Ва Мен туғмаган ва туғилмаган беҳожат ягона зотдирман ва Менга бирор нарса тенг бўлмагандир!», деб айтди хадис матнидаги мана бу "Илк яратишлик қайта тирилтиришдан кўра Менга осон эмас!" жойида Аллох таоло инсонни яратиш Аллох учун кийин булган ми? ёки кайта тирилтиришга караганда йукдан бор килиб яратиш кийинрок деб тушинишимиз керак ми? ёки бу хадис мавзу ми? |