Хайрлашаётганда салом беришлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43) +--- Thread: Хайрлашаётганда салом беришлик (/showthread.php?tid=1620) |
Хайрлашаётганда салом беришлик - Инсон - 10-11-2012 Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух Мусулмонлар куришганида бир-бирларига салом бериши хаммамизга маълум Енди ажралишаетганларида яни хайрлашаетганларида гапни салом билан тугатишликга бирор далил борми? RE: Хайрлашаетганда салом беришлик - mutaallim - 10-15-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Агар киши бирор мажлисда ҳозир бўлса, унинг гарданида ушбу мажлис аҳлига салом беришлик суннатдир. Агар туриб, жўнашликни хоҳласа, уларга жўнашидан олдин яна бир бор салом беради. Абу Довуд (5208), Термизий (2706) ва Аҳмад (7793) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар бирортангиз мажлисга ҳозир бўлса салом берсин. Агар туришни-(жўнашни) хоҳласа салом берсин. Аввалгиси кейингисидан ҳақлироқ эмас”. (Албоний “Саҳиҳ Аби Давуд” ва бошқаларда саҳиҳ санадилар). Мубаракфурий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Тоййибий айтдиларки: яъни, аввалги салом унинг ҳозир бўлгандаги ёмонлигидан уларнинг (мажлис аҳлининг) саломат эканликлари ҳақида хабар бериш бўлганидек, худди шундай иккинчи (салом ҳам) унинг ғойиб бўлгандаги ёмонлигидан уларнинг (мажлис аҳлининг) саломат эканликлари ҳақида хабар беришдир. Ҳозир бўлгандаги саломатлик ғоиб бўлгандаги саломатликдан авло-(ҳақли)роқ эмасдир. Балки иккинчиси ҳақлироқдир”. Сўзлари тугади. (“Туҳфатул Аҳвазий” (7/402-403)). Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳадиснинг зоҳири шуки, жамоатга ушбу уларга салом берган ва ажралган кишига алик олишликлари вожиб бўлади. Дарҳақиқат, икки имом – Қози Ҳусайн ва унинг соҳиби Абу Саъд Ал-Мутаваллий шундай дедилар: баъзи одамларда қавмдан ажралаётганлари маҳал салом беришлик одат тусига кирган. Ушбу дуога жавоб қайтаришлик (яъни, саломга алик олишлик) мустаҳабдир, вожиб эмас. Чунки саломлашишлик учрашган маҳал бўлади, жўнаш вақтида эмас. Ушбу иккиларининг сўзи эди. Дарҳақиқат, ушбуни имом Абу Бакр Аш-Шоший соҳибларимизнинг охиргиларидан инкор қилиб, шундай дедилар: Ушбу фосид (сўздир). Чунки жўнаш вақти салом беришлик суннатдир, худди мажлисда (хозир бўлишликда) суннат бўлгани каби. Бу борада эса ушбу ҳадис (ҳужжатдир). Ана шу Аш-Шоший айтган қовл тўғридир.”. Сўзлари тугади. (“Ал-Азкор” (258)). Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ушбу ҳадисда (шу фойда борки), киши мажлисга кирса салом беради. Ва агар жўнашни хоҳлаб, турса ва мажлисдан ажралса салом беради. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуга буюриб, шундай дедилар: “Аввалгиси кейингисидан ҳақлироқ эмас”. Яъни, сиз кирганингизда салом берганингиз каби, ажралганингизда ҳам салом берасиз. Шу сабабли, агар инсон масжидга кирса (масжидга кириш ва чиқишдаги дуолар назарда тутиляпти) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом беради. Чиқаётганда ҳам у кишига салом беради. Маккага умра ёки ҳаж сабабли кирса тавофдан бошлайди. Маккадан ажралиб, чиқаётганда ҳам тавоф билан (ишни) якунлайди. Чунки тавоф - Макка (шаҳри)нинг унга ҳаж ёки умра сабаб кирган кишининг саломидир. Худди шундай, Маккага ҳаж ёки умра қилиб келган киши сафар қилмоқчи бўлса (тавоф қилиб) видолашади. Ушбулар шариатнинг мукаммалигиданки, у келувчи ва кетувчи кишини ана шунга ўхшаш ишларда баб-баробар кўрди”. Сўзлари тугади. (“Шарҳ Риёзус Солиҳин” (990)). Валлоҳу Аълам. |