Тавҳид форуми
Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Шарҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=64)
+---- Thread: Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир (/showthread.php?tid=1611)



Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир - abdulvadud_andijoniy - 10-08-2012

Assalamu alaykum. Alloh sizlardan rozi bo'lsin, juda tushinarlik qilib ma'lumot beryapsizlar (мавзу - Admin). Endi yana bir hadisni tushunishlikda bizga yordam beringlar. "Eng katta jihod - zolim hukmdor oldida haqni gapirish". Shu ma'noda hadis o'qigandim. Savolim: shunday ma'noda hadis bormi? Agar bo'lsa sanadi sahihmi? Agar sanadi sahih bo'lsa uni sharhi qanday, ya'ni biz uni qanday tushunishligimiz kerak?


RE: Энг афзал жиҳод – зўравон ҳоким олдида айтилган ҳақ сўздир - Муслим - 10-09-2012

(10-08-2012, 09:40 PM)abdulvadud_andijoniy Wrote: Assalamu alaykum.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-08-2012, 09:40 PM)abdulvadud_andijoniy Wrote: Endi yana bir hadisni tushunishlikda bizga yordam beringlar. "Eng katta jihod - zolim hukmdor oldida haqni gapirish". Shu ma'noda hadis o'qigandim. Savolim: shunday ma'noda hadis bormi? Agar bo'lsa sanadi sahihmi? Agar sanadi sahih bo'lsa uni sharhi qanday, ya'ni biz uni qanday tushunishligimiz kerak?
Ушбу ҳадис борасида баъзи замонамиз аҳли илмларининг қисқача сўзларини эътиборингизга ҳавола этаман.

Шайх Абдуссалом Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Мусулмон ҳукмдорга қандай насиҳат қилиш кераклиги ҳақида





RE: Энг афзал жиҳод – зўравон ҳоким олдида айтилган ҳақ сўздир - abdulvadud_andijoniy - 10-09-2012

Birodarlar men arab va rus tillarini qisman tushunaman, lekin o'zbek tilini tushungandek tushunmiman. Ikkinchidan internet skorosti sekin bo'lgani sabab youtubedan ko'rishni imkoni bo'lmayapti. Shuning uchun sharhni yozma holatida taqdim qilinglar.


RE: Энг афзал жиҳод – зўравон ҳоким олдида айтилган ҳақ сўздир - mutaallim - 10-15-2012

Ассаламу алайкум!
Биродар, қуйидаги боғламада сиз шарҳини сўраётган ҳадис муносиб суратда, салаф солиҳларимиз фаҳмига биноан шарҳланган.
Мисрдаги 25 январ ҳодисалари атрофидаги шубҳалар (Маҳмуд ибн Абдулҳамид Ал-Хўлий) китобининг 13-шубҳага берилган жавобга мурожаат қилинг. Унда сиз зикр қилган ҳадис борасида шундай дейилган:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: “Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”. (Абу Довуд (4346), Аллома Албоний “Саҳиҳ ва Заиф Сунан Абу Дауд”да саҳиҳ санадилар).
Ушбу шубҳага икки жиҳатдан раддия берилади:
Биринчи жиҳати: Қарор топган қоида шуки, маълум бир шартга қайдланган муайян фазилат, ушбу шарт ёки қайдлов рўёбга чиқишлигисиз ҳосил бўлмаслиги муқаррардир.
Ушбу ҳадисда ҳам пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам киши золим ҳукмдор ҳузурида айтадиган сўзни ва жиҳоднинг энг афзалини икки шарт ила қайдлаб қўйдилар:
Биринчиси: “Ҳақ сўз” бўлмоқлигидир. Сўкишлик, ҳақорат қилишлик, камситишлик, ҳазил-мутойиба қилишлик ва масхара “Ҳақ сўз” эмас.
Одамларни ҳукмдорларига қарши қайрашлик ва уларнинг хатоларини омма олдида ошкор айтишлик “Ҳақ сўз” эмас.
Ўз мусулмон ҳукмдорларини ағдаришлик талабида чиқишлик “Ҳақ сўз” эмас.
Иккинчиси: “Ҳукмдор ҳузурида” бўлмоқлиги.
“Ҳузурида” маконга далолат қилади. Яъни, ҳукмдорнинг ҳузурида, ўзаро ўрталарингизда, унинг ҳозирлигида.
Агар қодир бўлса у билан холий қолсин, қўлидан тутсин ва унга сирли сўзласин. Ана шу асл бўлиб, асарлар шудай иш тутишга буюради.
Ҳукмдорнинг хатолари ҳақида гапириб, уни майдон, минбар, эшиттириш, телекўрсатув ва матбуотларда ошкора айтишлик “Ҳукмдор ҳузурида”га кирадими?!
Агар айтиладиган сўз “Ҳақ сўз” бўлмаса ёки “Ҳукмдор ҳузурида” бўлмаса, ушбу сўз жиҳоднинг афзали бўлмайди. Балки ушбу сўз ва ҳолат гуноҳи кабиралардан бирига айланади. Чунки у ана шу дамда ҳукмдорга қарши бош кўтариш, фалокат ёғилиши, қон тўкилиши ва осойишталик барҳам топишига сабаб бўлади.
Юқорида ўтганлардан маълум бўладики, ушбу ҳадис яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш зимнига дохил бўлади. Дарҳақиқат, Абус Саодат Ибнул Асир ўзининг “Жамиъул Усул мин Аҳадис Ар-Росул” китобида ушбу ҳадис борасида алоҳида боб очиб, шундай номладилар: “Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш китоби”. Ҳамда ушбу ҳадис билан бирга бошқа ҳадисларни ҳам зикр қилиб ўтади.
Иккинчи жиҳати: ушбу ҳадиснинг бошқа ривояти ҳам ворид бўлиб, унда шундай дейилади: “Огоҳ бўлинг! Қиёмат куни ҳар бир хиёнатчининг хиёнати миқдоричалик байроғи бўлади. Огоҳ бўлинг! Энг катта хиёнат умумҳукмдорга (қилинган) хиёнатдир. Огоҳ бўлинг! Бирор кишини билгани заҳоти ҳақни айтишлигидан одамларнинг ҳайбати тўсмасин. Огоҳ бўлинг! Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”. (Аҳмад (11159), Аллома Албоний “Заиф Ал-Жомеъ” (1240)да заиф санадилар).
Ушбу ривоятда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хиёнатдан огоҳлантирув билан -айниқса, энг катта хиёнат ҳукмдорга қилинган хиёнатдир- жиҳоднинг энг афзали бўлмиш золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўз орасини жамладилар. Бундан маълум бўладики, ушбу икки буюк асос ўртасида ўзаро зиддият йўқдир:
Биринчиси: ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқишлик ва унга хиёнат қилишни тарк этмоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Энг катта хиёнат умумҳукмдорга (қилинган) хиёнатдир”.
Иккинчиси: Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир”.
Ушбуни имом Барбаҳарий роҳимаҳуллоҳ баён қилиб, шундай деганлар: “Гарчи зулм қилса-да ҳукмдорга қарши жанг қилиш ва унга бош кўтариб чиқишлик ҳалол бўлмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Зар Ал-Ғифорий розияллоҳу анҳуга айтган ушбу қовлларига биноан: “Сабр қил, гарчи ҳабаший қул бўлса-да”. Ва ансорларга айтган ушбу қовллари: “Сабр қилинглар, то менга ҳавзда йўлиққунингизча”. Ҳукмдорга қарши жангга кириш суннатдан эмас. Чунки ушбу ишда дин-у дунё фасодга юз тутади.... Яхшиликка буюриб, ёмонликданқ айтариш вожибдир. Қиличи ва асосидан қўрққанинг бундан мустаснодир”. (Барбаҳарий “Шарҳ Сунна” (33-58)).
Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ҳукмдорлар зулмига сабр қилиб, фитна вақти уларга қарши бош кўтармаслигим. Саҳиҳда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисга биноан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким ҳукмдоридан ўзи ёмон кўрадиган бирор нарса кўрса, бас, унга сабр қилсин. Батаҳқиқ, кимда-ким жамоатдан бир қарич миқдорида ажралса жоҳилият ўлимидек вафот топибди”.
Шу билан бирга яна буюрилганлардан, қаерда бўлмайин ҳақни айтиш ёки адо этишлигимдир. Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайман. Иккилари саҳиҳайнда Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилганларига биноан: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга енгил ва оғирликда, тетик ва кариҳ кўрган дамларимизда ҳамда биздан (молларимиз) тортиб олинаётганда эшитиб, итоат қилишликка ҳамда ишни эгалари билан талашиб-тортишмасликка, қаерда бўлмайлик ҳақни айтиш ёки адо қилишлигимизга байъат бердик. Аллоҳнинг йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмаймиз”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улардан (розияллоҳу анҳум) ушбу уч жомеъ асосларга биноан байъат олдилар. Улар: Аллоҳга итоат ўрнида итоат қилишлик, гарчи буйирувчи золим бўлса-да. Ишни эгалари билан талашиб-тортишишликни тарк этмоқ, халқлардан қўрқмаган ҳолда ҳақни адо этмоқ”.
(“Мажмуъ Фатава” (3/249)).
Аҳли сунна вал жамоа наздида ушбу буюк икки асос ўртасида ўзаро зиддият йўқдир. Балки ўзаро зиддият ва чигаллик аср хаворижлари бўлмиш қутбийларнинг зеҳнида юз беради.



RE: Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир - abu Huzayfa - 12-18-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Золим ҳокимга ҳузурида айтилган ҳақ сўз



Савол: Савол берувчи айтадики: Аллоҳ таоло сизни ҳифзу ҳимоя қилсин. Сизнинг ҳукмдорга насиҳатни (омма одамлардан) сирли равишда (махфий) қилишлик вожиб эканлиги ҳақидаги фатвоингиз – ахир у (фатво) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Жиҳоднинг афзали золим ҳукмдор ҳузурида айтилган ҳақ сўздир» деган сўзларига хилоф эмасми?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Золим ҳукмдор ҳузурида» дедилар. Шундай қилиб бу сирли равишда насиҳат, унинг ҳузурида, қаердадир одамлар мажлисида эмас. Шундай қилиб сен ўзингга қарши далил билан келдинг. Ҳа (шундай).