Ҳаром мулкдан қилинган эҳсон қабул бўладими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Молиявий муомалотлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=17) +--- Thread: Ҳаром мулкдан қилинган эҳсон қабул бўладими? (/showthread.php?tid=1604) |
Ҳаром мулкдан қилинган эҳсон қабул бўладими? - rinat80_09 - 10-08-2012 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! 1) Хозирги пайтда дуконларда халол нарсалар билан биргаликда харом нарсалар хам бор (арок, пиво,сигарет ва х.к) дукон эгалари илмсиз унга арокнинг харомлиги етиб келган лекин унчалик кучли куркитиш билан эмас. сотувчилар хулк атвори яхши муомаласи хам яхши эхсонни хам яхши куради ва куп куп эхсонлар килади, шу эхсонлари ва килган яхшиликлари кабул булади ми? Аллох рози булсин! RE: харом нарсани сотиш хакида - mutaallim - 10-21-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! “Арбаъин Ан-Нававийя” шарҳи
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ Ўнинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло покдир. Фақат покни қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб, айтдики: “(Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик); «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!”. (Мўминун/51). Ва деди: “Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар”. (Бақара/172). Сўнг сафари чўзилиб, сочи тўзғиган, чангга беланган кишини ёдга олдилар. Икки қўлини осмонга чўзиб: эй Раб, эй Раб (дейди). Ейиши ҳаром, ичиши ҳаром, ҳаромдан озиқланади. Ахир, унга қандай ижобат қилинсин?”. Муслим ривояти. (1015, 65). Шарҳ
“Аллоҳ таоло покдир”. Яъни, нуқсонлардан пок, унга бирор бир ҳолатда нопоклик етмайди. Чунки покнинг акси нопокликдир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Гарчи нопок нарсанинг кўплиги сизни қизиқтирса ҳам, нопок нарса пок нарсага баробар бўлмас”. (Моида/100). Ва шундай деди: “Нопок аёллар нопок эрлар учундир (яъни лойиқдир), нопок эрлар нопок аёллар учундир. Покиза аёллар покиза эрлар учундир, покиза эрлар покиза аёллар учундир”. (Нур/26). Яъни, У жалла ва аълага бирор айб ва нуқсонлик етмайди. У азза ва жалла Ўзининг Зоти, исм-у сифатлари, ҳукм ва фелларида ҳамда Ундан содир бўладиган барча нарсада покдир. Ушбулардан тубанликнинг бирор бир кўриниши йўқдир. “Фақат покни қабул қилади”. У субҳанаҳу ва таоло сўз, амал ва бошқа нарсаларнинг фақат покини қабул қилади. Ҳар бир расво нарса Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида қайтарилгандир. Аллоҳ таоло фақат покни қабул қилади. Ана шулардан: нопок молдан (чиқарилган) садақани Аллоҳ азза ва жалла қабул қилмайди. Чунки У фақат покни қабул қилади. Шу сабабли саҳиҳ ҳадисда ворид бўладики: “Кимда-ким ярим хурмо билан-да пок (касб)дан садақа қилса -Аллоҳ таоло фақат покни қабул қилади- албатта Аллоҳ таоло уни ўнг (Қўл)и билан олиб, уни тоғдек бўлгунча ўстиради. Худди сизлардан бирингиз тойчоғини ўстиргани каби”. (Бухорий (1410), Муслим (1014, 63)). Амаллар ичида пок бўлгани Аллоҳ учун холис ва шариатга мувофиқ бўлганидир. Молнинг поки эса ҳалол йўл билан топилганидир. Ҳаром йўл билан топилган молга келсак, бас, у нопокдир. “Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб...”. Мўминларнинг шаъни олий бўлсин учун. Улар пайғамбарлар буюрилган нарсаларга йўллантирилишликка лойиқдирлар. Аллоҳ азза ва жалла пайғамбарларга амр қилиб, шундай дейди: “Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!”. (Мўминун/51). Пайғамбарларни ҳалол-пок таомлардан ейишга, яъни, Аллоҳ азза ва жалла ҳалол қилган ва шаръий йўл билан топилганини ейишга амр қилди. Маст қилувчи ичимлик каби Аллоҳ ҳалол қилмаганлари эса истемол қилинмайди. Агар Аллоҳ ҳалол қилган бўлса-ю, бироқ ҳаром йўл билан топилган бўлса, бас, у ҳам истемол қилинмайди. Ушбу ҳолатга икки мисол келтирсам. Биринчиси: ўлик қўйнинг гўштидан еган кимса. Ушбу кимса пок нарсани емади. Чунки Аллоҳ таоло ўлакса гўштини ейишликни ҳаром қилди. Ушбу (ўлакса) айни-(зоти) ҳаромдир. Иккинчиси: бирор қўйни ноҳақ тортиб олиб, сўйиб, ундан еган кимса. Унинг ҳукми ҳам нопокдир. У қай йўл билан қўлга киритилиши жиҳатидан ҳаромдир. “Яхши амаллар қилинглар!”, яъни, солиҳ амалларни қилинглар. Уларга бадан қоим бўлиши сабаби бўлмиш ейишликка амр қилди. Сўнг еб-ичишликнинг натижаси бўлмиш амалга буюрди. Бироқ айтдики: “Яхши амаллар қилинглар!”. Амали солиҳ – ихлос ва (суннатга) эргашишлик жамулжам бўлган амалдир. Шу сабабли баъзи салафлардан қуйидагича ривоят ворид бўлган: “Амали солиҳ – холис ва тўғри бўлган (амалдир). Яъни, Аллоҳ учун холис ва Аллоҳнинг шариатига мувофиқ”. Аллоҳ таоло мўминларга амр қилиб, шундай деди: “Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар”. (Бақара/172). Худди Росулҳа айтганидек: “Ҳалол-пок таомлардан енглар”. Шундай қилиб мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюрди. Демак, айтамизки: мўминлар пок-ҳалол нарсалардан еб-ичишликка маъмурдир. Худди шундай пайғамбарлар ҳам пок-ҳалол нарсалардан еб-ичишликка маъмурдир. “Сўнг сафари чўзилиб, сочи тўзғиган, чангга беланган кишини ёдга олдилар. Икки қўлини осмонга кўтариб: эй Раб, эй Раб (дейди)...”. Яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кишини мисол тариқасида ёдга олдилар: “Сафари чўзилиб...”. Сафар – дуо ижобат қилинишлиги сабабларидандир. Айниқса, сафар узун бўлса. “Сочи тўзғиган, чангга беланган...”. Яъни, сочи ҳурпайиб, чангга қопланган. Чунки у ўзига аҳамият қаратмай, балки унга ҳозир энг муҳим нарса дуодир. “Икки қўлини осмонга чўзиб...”. Яъни, икки қўлни осмонга чўзишлик дуо ижобат бўлиш сабабларидандир. Ҳадисда келганидек: “Аллоҳ таоло ҳаёли, саҳоватлидир. Бандасидан икки қўлини Унга кўтарганда уларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади”. (Аҳмад (5/438), Ҳоким (1/497), Термизий (3556), Албоний “Саҳиҳ ал-Жамеъ” (1757)да саҳиҳ санадилар). “Эй Раб, эй Раб (дейди)”. Рубубият васфи ила нидо қилди. Чунки бу дуо ижобат қилиниш воситаларидандир. Зеро, дуони ижобат қилишлик рубубият талабларидандир. “Ейиши ҳаром”. Яъни, ейдиган таоми ҳаромдир. Ё айни-(зоти) ҳаром, ёки ҳаром касбдан топилган. “Ичиши ҳаром”. Яъни, ичадиган ичимлиги ҳаром. Ё айни-(зоти) ҳаром, ёки ҳаром касбдан топилган. “Ҳаромдан озиқланади”. Яъни, у ўзгасининг феъли ила ҳосил бўлган ҳаром билан озиқланади. “Ахир, ... қандай..”, савол беришлик калимасидир. Бундан мурод узоқ санашликдир. Яъни, ушбу кимсага ижобат қилинишлиги узоқ ишлардандир. Ҳолбуки ижобат қилиниш сабаблари мавжуд. Бунинг боиси, ҳаром еб-ичиш, (ҳаромдан) кийиниш ва озиқланишдан огоҳлантурувдир. Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Тоййиб-(Пок) Аллоҳ таолонинг исмларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Аллоҳ таоло покдир”. Ушбу поклилик Унинг Зоти, исм-у сифатлари, феъли ва ҳукмларини ўз ичига олади. Исмларининг бари гўзалдир. Аллоҳнинг исмлари орасида на ҳақиқат ва на фараз қилиш билан бирор нуқсонлик йўқ. Аллоҳнинг исмларини бирортасида бирор йўлга кўра ҳам нуқсонлик йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло шундай деди: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир”. (Аъроф/108). Шу сабабли Аллоҳнинг исмлари орасида нуқсонлик маъноси оралаганини асло топмайсан. Шу боисдан сифатлар боби исмлар бобидан кенгроқдир. Чунки ҳар бир исм сифатни ўз ичига олган. Феълларининг чеки йўқдир. Худди сўзларининг ниҳояси бўлмаганидек: “Агар ер юзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса Аллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас”. (Луқмон/27). Унинг сифатларидан яна келишлик ва ушлашликдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Парвардигорингиз... келганда”. (Фажр/22). Ва деди: “(Эй Муҳаммад), шак-шубҳасиз Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир”. (Буруж/12). Аллоҳ таолони ушбу сифатлар билан қандай ворид бўлган бўлса шундай сифатлаймиз. Уни ушбулар билан номламаймиз. Келувчи, ушловчи Унинг исмларидандир деб айтмаймиз. Гарчи ушбулар ила У ҳақда хабар берсак ва сифатласак-да. У субҳанаҳу ва таоло сифатларида покдир. Аллоҳ таолонинг барча сифатлари покдир. Унда бирор бир важҳга кўра нуқсонлик йўқ. Мисол учун: қудрат, эшитишлик, кўришлик, сўзлашлик. Ушбу сифатларнинг бари пок бўлиб, Аллоҳ таоло улар билан сифатланади. Бу ўринда сифатлар орасида маълум бир ҳолатда мукаммаллик бўладиганлари ва яна маълум бир ҳолатда нуқсонлик бўладиганлари бор. Ушбу сифатлар Аллоҳ таолонинг ҳаққида мутлақо жоиз ёки мутлақо мумкинмас дейилмайди. (Ушбу сифатларни) Аллоҳ таолога мутлақ суратда исбот ҳам қилмаймиз ва Ундан мутлақ суратда нафий ҳам қилмаймиз. Балки тафсилот киритишликдан ўзга чора йўқдир: шунга кўра, мукаммаллик бўладиган ҳолатда жоиз бўлади. Нуқсонлик бўладиган ҳолатда маън қилинади. Бунга мисол макр, ҳийла, алдов ва шунга ўхшашлар. Ушбу сифатлар ана шунга ўхшашлар билан муомала қилаётганлар рўбарўсида бўлса мукаммаллик бўлади. Чунки у ана шу дамда ушбу сифат бажарувчисини душмани рўбарўсида унинг қилмиши мисличалик ёки ундан-да шиддатлиси ила қарши олишликка қодир эканига далолат қилади. Ушбу ҳолатдан бошқасида эса нуқсонлик бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло ушбу сифатларини мутлақ суратда зикр қилмади. Балки Унга ва Унинг элчиларига шундай муомала қилганлар қаршисида ёд этди: “Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам макр қилур. У макр қилувчиларнинг яхшисидир”. (Анфол/30). “Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар. Мен ҳам бир ҳийла қилурман”. (Ториқ/15-16). Хиёнатга келсак, Аллоҳ таоло ушбу сифат ила сифатланмайди. Чунки у ҳар қандай ҳолатда ҳам нуқсонликдир. Аллоҳ таоло хиёнат сифати билан сифатланмайди. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далолат қилади: “Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар”. (Бақара/9). Ва ушбу қовли: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни алдаб қўйгувчидир”. (Нисо/142). Аллоҳ таоло алдовни Ўзига исбот қилди. Чунки у қувватга далолат қилади. Бироқ хиёнатга келсак, Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Агар улар сизга хиёнат қилмоқчи бўлсалар — бас, (билингизки) улар илгари Аллоҳга ҳам хиёнат қилган эдилар. Шунда Аллоҳ (сизни) уларга ғолиб қилди”. (Анфол/71). Улар илгари Аллоҳга хиёнат қилган эдилар, У ҳам уларга хиёнат қилди деб айтмади. Чунки хиёнат осойишталик ўрнидаги алдовдир. У мутлақ мазамматланган сифатдир. Шундан келиб чиқадики “Аллоҳ хиёнат қилганга хиёнат қилади” деган сўз мункар, қабиҳ сўз бўлиб, ундан қайтаришлик вожиб бўлади. Аллоҳ таоло мазамматланган васф ила сифатланмайди. Демак, Аллоҳ таолонинг барча сифатлари покдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деди: “Аллоҳ эса энг юксак хислатлар соҳибидир”. (Наҳл/60). Яъни, барча жиҳатдан энг олий сифатлар Уникидир. Шунингдек, У феълларида ҳам покдир. Аллоҳ таолонинг барча феъллари покдир. Фақат яхши ишни қилади. Юқоридаги суҳбатларимизда қадар масаласидаги “Яхшиси ва ёмони” сўзлари борасида жавоб берилди. Унинг барча ишлари яхшиликдир. Ҳукмлари ҳам худди шундай. Барчаси бандаларнинг ҳаёт ва охиратларидаги фойдаларини ўз ичига олган. Шу сабабли у ҳар бир замон, макон ва ҳолатга яроқли, покдир. 2. Аллоҳ азза ва жалланинг Ўз Зоти, сифатлари, феллари ва ҳукмларида мукаммал эканлиги. 3. Аллоҳ таоло халқлардан беҳожатдир. Шу сабабли фақат покни қабул қилади. “Фақат покни қабул қилади”. Ширк оралаган амални Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Чунки у пок эмас. Худди шундай ўғирланган молдан қилинган садақани қабул қилмайди. Чунки у пок эмас. Айни ҳаром бўлган нарсадан қилинган садақани ҳам қабул қилмайди. Чунки у пок эмас. 4. Амалларни мақбул ва мардур-(қайтарилган)га тақсимланиши: “Фақат покни қабул қилади”. Бу ўринда қабул қилинишликни рад этилмоғи агар пок бўлса унинг собит эканига далолат қилади. Бу маълум нарсадир. Бунга мисол пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Аллоҳ таоло бирортангизнинг намозини таҳорати бузилса, то таҳорат қилмагунча қабул қилмайди”. (Бухорий (6954), Муслим (2/225)). Бу мақбул амал борасида эди. Яна у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Кимда-ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас, у рад этилгандир”. Бу эса мардуд амал борасидадир. 5. Пайғамбарлар маълум бир буйруқларга буюрилиб, маълум бир қайтариқлардан қайтарилгандирлар: “Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб...”. Ҳақиқатда шундай. Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам Аллоҳга ибодат қилишлик жиҳатидан бандаларнинг энг мукаммалларидир. Шу сабабли пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда оёқлари ишиб кетгунча қоим бўлардир. Шунда у кишига: дарҳақиқат, Аллоҳ таоло у кишининг ўтган ва кейинги гуноҳларини мағфират қилганлиги айтилди. Шунда айтдиларки: “Шукр қилувчи банда бўлмайинми?”. (Бухорий (4836), Муслим (2819)). У кишига Аллоҳ таолонинг саловат-у саломлари бўлсин. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳолатлари билан бугунги бизнинг ҳолатимизни солиштириб кўринг. Бизлардан бир киши тонг отгунга қадар ухлайди. Ҳолбуки Аллоҳ таолонинг неъматлари устимизда чексиздир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга уч ёш киши қоим бўлди. У кишининг таҳажжудларига етишишдан ожиз қолишди. Буюк саҳобий Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу бир кеча пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан таҳажжудда қоим бўлдилар. Айтадиларки: “Бақара сурасини ўқидилар. Юз оят (бўлган)да рукуъ қиладилар дедим. (Ундан) ўтиб, ҳатто охиригача ўқидирлар. (Энди) рукуъ қиладилар дедим. Нисо сурасини бошлаб охиригача ўқидилар. Сўнг Оли Имрон сурасини бошлаб, уни (ҳам) охиригача ўқидилар”. (Муслим (772)). У киши эса ёш эдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бир кеча пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қоим бўлдилар ва у кишининг таҳажжудлари узун эканини кўрдилар. Хулоса шуки, пайғамбарлар маълум бир буйруқларга буюрилиб, маълум бир қайтариқлардан қайтарилгандирлар. Улар одамлар ичида Аллоҳ таолонинг ибодатини адо этувчироқларидир. 6. Мўминлар ҳам маълум бир буйруқларга буюрилиб, маълум бир қайтариқлардан қайтарилгандирлар. “Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб...”. Инсоннинг иймони кучайгани сари Аллоҳ азза ва жалланинг амрига бўйинсунивчироқ бўлади. Агар нафсингда буйруқларга бўйинсунишда пасайишлик сезсанг, ўзингни иймон заифлиги билан айбла. Ҳамда ушбу ҳолатни касаллик кучайишидан олдин тўғирла. Акс ҳолда кейин тўғирлашликдан ожиз қоласан. 7. Амалга шижоатлантирадиган сўзлардан фойдаланишлик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига ўхшаш: “Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб...”. Агар мўмин киши ушбу иш пайғамбарларга ҳам буюрилган эканини билса, батаҳқиқ, куч ҳосил қилиб, буйруққа итоат қилишликка руҳланади. 8. Мўмин ва пайғамбарларга пок-ҳалол нарсалардан еб-ичишликка бўлган буйруқ. Бундан шу фоида олинадики: бирор шаръий узрсиз пок-ҳалол нарсалардан тийилган кимсанинг қораланиши. Агар бир инсон Аллоҳ таоло умматга бойлик ва турли мева-чеваларни марҳамат қилгандан кейин: мен ушбуларни хоҳламаганим учун эмас, тақво жиҳатидан емайман деса, батаҳқиқ, у хатога йўл қўйди ва унинг иши салаф солиҳларнинг амалига хилофдир. Чунки салаф солиҳлар диёрларни фатҳ қилишгач, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида билмаган таом ва ичимликлардан еб ичишди. Кимда-ким бирор шаръий узрсиз пок-ҳалол нарсалардан тийилиб олса, бас, у мазамматланган, Аллоҳ азза ва жалланинг унга қилган марҳаматини рад этувчидир. Ақлан маълум бўлган нарса шуки, яхшилик қилувчининг яхшилигини қайтаришлик бадхулқликдир. Агар бир саҳий киши сизга бир ҳадия қилса ва уни қайтарсангиз, бу одобсизлик ва бадхулқлилик деб қаралади. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадияни рад қилмаганлар. (Бухорий (2585)). Агар ҳадия оз нарса бўлса-да, у киши уни қабул қилиб, мукофотлардилар. Хулоса шуки, бирор шаръий узрсиз пок-ҳалол нарсалардан тийилишлик мазамматлангандир. 9. Аллоҳ азза ва жалланинг неъматига солиҳ амал қилиш билан шукр қилишликнинг вожиб эканлиги. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: “Ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар!”. (Мўминун/51). Мўминлар ҳақида шундай деди: “Сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан енглар ва агар Аллоҳнинг Ўзигагана ибодат қилгувчи бўлсангизлар У зотга шукр қилингиз!”. (Бақара/172). Икки оят жамланганда шу нарса маълум бўладики, шукр – солиҳ амалдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюриб...”. Пайғамбарларга амр қилган иш икки нарсадир: 1) Пок-ҳалол нарсалардан ейишлик. 2) Солиҳ амал қилишлик. Аллоҳга шукур, алҳамдулиллаҳ деб айтган ҳар бир киши ҳам шукр қилувчи бўлавермайди то солиҳ амал қилмагунича. Шунинг учун баъзи фақиҳлар айтишганки: “Шукр неъмат берган Зотга бўйинсунишликдир”. Яъни, тоатни адо этмоқ. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовли маъносидир: “Ва яхши амаллар қилинглар!”. 10. Айни сифат билан сифатланган кишига ушбу амрни (яна) йўналтирилиши. “Ва яхши амаллар қилинглар!”. Пайғамбарларга амали солиҳ қилишликка бўлган буйруқ йўналтирилди. Ҳолбуки улар солиҳ амалларни қиладилар. Бунда шак-шубҳа йўқдир. Бу эса Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган ушбу қовли каби: “Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг”. (Аҳзоб/1). Ва ушбу қовли: ““(Эй Муҳаммад), эсланг, сиз Аллоҳ (Исломга ҳидоят қилиш билан) инъом-марҳамат қилган ва сиз (қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил қилиб олиш билан) инъом қилган кишига (яъни Зайд бинни Хорисага): «Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин (яъни талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрқгин», деб Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган эдингиз”. (Аҳзоб/37). Ушбу оятларда Аллоҳ таоло Ўзининг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва салламни тақвога буюрди. Ҳолбуки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг Аллоҳ азза ва жалладан энг тақводорроқларидирлар. Бизлардан бир кишига эса -биз сусткашликка йўл қўйганмиз- : Аллоҳдан қўрқ дейилса ғазабдан ёрилай дейди. Агар унга: Аллоҳ сени ҳидоят қилсин дейилса, албатта: мен нима иш қилибман дейди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эса Раббилари ушбу сўз ила хитоб қиляпти: “Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг”. (Аҳзоб/1). Пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалом гарчи амал қилсалар-да бардавом бўлишликлари учун йўлларида собитқадам бўлишсин дея (яна) солиҳ амал қилишга буюрилдилар. 11. Нопок нарсаларнинг ҳаром эканлиги. Ушбу қовлига биноан: “Ҳалол-пок таомлардан”. Ва мўминларга қарата айтган ушбу қовли: “Сизларга ризқ қилиб берганимиз — покиза нарсалардан”. (Бақара/172). Нопокликнинг асоси нима? Одамлар нопок деб билган нарсами ёки ҳар бир кишининг ўз табиатига боғлиқми? Ёки нопок – шариат нопок деб айтгани деб айтамизми? Жавоб: нопок – шариат нопок деганидир. Чунки ушбу асос одамларнинг ақлига қайтарилишлиги мумкин эмас. Чунки у маълум бўлганидек ёмонлик ва ихтилоф эшигини очиб беради. Мисол келтирадиган бўлсак: баъзи инсонлар чигиртка ейишни қабиҳ ва нопок деб билади. Яна одамлар орасида “доб”-(калтакесакдан каттароқ ҳайвон)ни нопок деб биладиганлари бор. Ҳолбуки у иккиси ҳалолдир. Шунга кўра нопок санашликнинг асоси инсон табиати кариҳ кўришлик эмас. Чунки ҳар бир инсон ейишликка одатланмаган нарсасини ёмон кўради. Демак, бирор нарсани пок ёки нопок бўлишлигидаги асос шариатдир, одамлар тотиб кўрган нарса эмас. Баъзи араблар ҳақида: хон қизи ёки хон қизига ўхшашдан бошқа барча қимирлаган нарсани ейди. Қолган барча нарса ейилаверади дейилганидек!!! 12. Ҳаромдан еб-ичувчининг дуоси ижобат қилинишлиги эҳтимолдан йироқдир. Гарчи дуо ижобат қилинишлиги сабабларини амалга оширса-да. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафари узоқ чўзилиб, сочи ҳурпайган ва ғубор босган кимсани зикр қилдилар... Шундан сўнг айтдилар: “Ахир, унга қандай ижобат қилинсин”. Ушбу эҳтимолдан узоқ саналиш маъносидаги сўроқдир. Бироқ ушбу унга ижобат қилиниши мумкин эмас деган маънодами? Жавоб: йўқ. Чунки инсон гоҳида бир нарсани эҳтимолдан узоқ санайди, бироқ у юз беради. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаромдан ейишликка нафрат уйғотиш учун ушбуни эҳтимолдан узоқ санадилар. 13. Сафар дуо ижобат бўлиш сабабларидандир. Бунга сабаб, мусофирнинг дуоси рад этилмаслиги ҳақида ворид бўлган ҳадислардир. (“Уч (тур) дуо ижобат қилинишида шак-шубҳа йўқдир: отанинг боласига дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Аҳмад (2/258), Бухорий “Адабул Муфрад” (32), Ибн Ҳиббон “Маварид” (2407) ва Албоний “Саҳиҳ Ал-Жамеъ” (3031)да саҳиҳ санадилар). Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (ушбу ҳадисда) сафарни зикр қилишликлари, сафарни дуо ижобат қилинишидаги таъсирига далолат қилади. Айниқса, агар сафар узун ва ватандан узоқ бўлса. Албатта унинг қалби ниҳоятда синган ва Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилиши ўзгача бўлади. 14. Сочи тўзғиган ва ғубор босганлик ҳам дуо ижобат қилиниши сабабларидандир. Бироқ бунга шундай рад бериладики, бирор шаръий узрсиз ҳалол нарсалардан тийилишлик мазамматлангандир. Ҳадисдан мурод: ушбу киши дунё ишларига қараганда охират ишларига кўпроқ аҳамият қаратгандир. 15. Дуода қўлни кўтаришлик ижобат бўлиш сабабларидандир. Икки қўлингизни кўтариб, кўкракнинг юқори қисми баробарида бир-бирига жипс қиласиз. Ўтиниб дуо қилишда бундан-да юқорига кўтарилади. Ҳатто пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўраш дуосида қўлларини шу қадар баланд кўтардиларки, ҳатто киши самога қарата кўтарилди деб ўйлаб қоларди. Ёлворишда муболаға қилгани сари баландроққа кўтаради. Бир масала(га этибор қаратсак): қўл кўтаришлик ҳар бир дуода жорий қилинганми? Жавоб: ушбу ҳолат 3 турлидир. Биринчи тур: қўлни кўтаришлик ворид бўлган ўринлар. Иккинчи тур: қўл кўтармаслик ворид бўлган ўринлар. Учинчи тур: бирор далил ворид бўлмаган ўринлар. Биринчи турга мисол: агар хатиб ёмғир сўраб ёки ҳаво очилиши-(ёмғир тўхташи)ни сўраб дуо қилса ўзи ҳам қўл кўтаради, қолганлар ҳам қўлларини кўтарадилар. Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан жума хутбасида ёмғир сўрашни талаб қилган аъробийнинг қиссасида ривоят қилган ҳадисга кўраки, шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб дуо қилдилар ва одамлар ҳам у киши билан бирга қўлларини кўтариб дуо қилдилар. (Бухорий (1014), Муслим (897)). Суннатда қунуқ, оммавий мусибатлар ёки витрда қўлни кўтаришлик ворид бўлган. Шунингдек, Сафо ва Марва ва Арафада қўл кўтариб (дуо қилинади). Ва шунга ўхшашларки, бу борада барчаси аниқ. Иккинчи тур: ёмғир сўраш ёки ҳаво очилиб кетишини сўрашдан ўзга жума хутбаси ҳолатидаги дуо каби қўл кўтармаслик ворид бўлган ўринлар. Агар хатиб жума хутбасида мўмин ва мўминалар ҳаққига ёки мужоҳидларга нусрат сўраб дуо қилса киши дуога қўл кўтармайди. Агар кўтарса унга инкор қилинади. Муслимнинг саҳиҳларида Имора ибн Руайбадан ривоят қилинади, у киши Бишр ибн Марвонни минбарда қўл кўтарган ҳолда кўриб, шундай деди: “Аллоҳ таоло ушбу икки қўлни расво қилсин. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қўллари билан шундай қилишдан зиёда қилганларини кўрмадим дея кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилдилар". (Муслим (874)). Шунингдек, намоздаги дуоларда қўл кўтаришлик, икки сажда орасидаги дуо каби. Охирги ташаҳҳуддан кейинги дуо ва шунга ўхшашларда. Бу ҳам маълум ўринлардир. Учинчи тур: қўл кўтаришлик ва кўтармаслик ҳам ворид бўлмаган ўринлар. Асл қўл кўтаришликдир. Чунки у дуонинг одоби ва ижобат бўлиш шартларидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ҳаёли, саҳоватлидир. Бандасидан Унга икки қўлини кўтарганда уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади”. RE: Ҳаром мулкдан қилинган эҳсон қабул бўладими? - mutaallim - 10-21-2012 Бироқ бу ўринда турли ҳолатлар борки, гоҳида ушбу ҳолатда қўл кўтармаслик рожиҳ бўлади. Гарчи мисол учун икки хутба ўртасидаги дуо каби асар ворид бўлмаган бўлсада. Бу ўринда саҳобалар дуо қилиб икки хутба ўртасида қўлларини кўтарганликларини билмаймиз. Ушбу ҳолатда қўл кўтаришлик ихтилоф ўрнидир. Кимда-ким дуодаги асл икки қўлни кўтариш асосига кўра кўтарса, бас, унга инкор қилинмайди. Кимда-ким саҳобалар амалининг зоҳирига биноан кўтармаса, бас, унга ҳам инкор қилинмайди. Иш бу борада кенг иншаАллоҳ. 16. Аллоҳ таолога рубубиятни восита қилишлик дуо ижобат бўлиши сабабларидандир. “эй Раб, эй Раб (дейди)”. Дарҳақиқат, ҳадисда ворид бўлганки, инсон эй Раб, эй Раб, эй Раб деса Аллоҳ таоло: нима хоҳлайсан ёки шунга ўхшаш сўз айтади. Сўнг унинг дуосини ижобат қилади. Шунинг учун Қуръондаги мавжуд дуоларнинг кўпини “Эй Раб” билан бошланганини кўрасан. Баъзи салафлар “Эй Саййидим”, деб дуо қилаётган кишини эшитишганда “эй Саййидим, деб айтма. Пайғамбар айтган сўзни айт: Эй Раббим, деб айтишган экан. Сабаби шаръий лафзлардан юз ўгиришлик хатодир. Гарчи инсон ушбуни кўпроқ улуғлашлик учун деб билса-да. Бу бир бало бўлиб, одамларнинг кўпи бунга мубтало бўлган. Бирор асосга эга бўлмаган кўплаб қофияли дуоларни қиладилар. Гоҳида баъзилари ҳатто қайтарилгандир. Шаръий дуолардан бош тортадилар. Шунинг учун шаръий дуоларни қўйиб, ўзгаларига ўтмасликларингизни васият қиламан. Хос ҳожати бўлган киши бундан мустаснодир. Раббисидан ўзига айнан ўшани сўрашликни хоҳлайди. Бу бошқа нарса. Бироқ узундан-узун бўлган қофияли дуоларнинг бирор асос ва тизгини йўқдир. Ушбу ҳолат инсон Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилиши лозим бўлган дуоларнинг аксидир. 17. Ҳаром ейишликдан ниҳоятда огоҳлантирув. Чунки ҳаром ейишлик дуо рад этилиши сабабларидандир. Гарчи ижобат шартлари тўла топилса-да. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Ахир, унга қандай ижобат қилинсин”. Шу билан бирга ҳаром ейишлик -Аллоҳ сақласин- инсоннинг дин вожиботини адо этишликдан бурилиб кетишига сабабдир. Чунки бадан бузуқ нарса ҳисобига озиқланган бўлади. Бузуқ нарса ҳисобига озиқланувчига эса ушбу озиқа тезда таъсир қилади. Валлоҳул Мустаъан. |