Тавҳид форуми
"Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Либос ва зеб-зийнат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=32)
+--- Thread: "Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? (/showthread.php?tid=1568)



"Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? - Admin - 09-17-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum hurmatli birodarlar,savolim: nike fermasining kiyimlarini kiyib bumiydimi.shu haqida malumot bersangizlar.jazakalohu xoyron.



RE: "Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? - Abu Muhammad - 09-19-2012

Кийим кийиш дунёвий ишдир, қоидага кура дунёвий ишларда уларни асли ҳаммаси мубоҳ (мумкин). Агар бирон киши NIKE ни кийимларини кийиш мумкин эмас деса, унда у одам ҳужжат келтириши керак булади.


RE: "Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? - Abdulloh Salafiy - 09-19-2012

Ушбу масалада шайх Ибн Боз бошчилигидаги "Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Кўмитаси" шундай жавоб беради. "Хар ҳил белгиларга эга бўлган кийимлар, кўриб чиқишга муҳтождир"
1. Агарда ўша кийим кофирларнинг динларига даъватни ўз ичига олган бўлса, у ҳолда на сотиб олишлик ва на сотишлик мумкин.
2. Агарда ўша кийим бирор кофирнинг ҳурматлашга,обрўсини кўтариш, улуғлашга хизмат қилса, киймда расмини бўладими, ёки исми ёзилган бўладими, у ҳолда ҳам мумкин эмас(кийиш, сотиш, сотиб олиш).
3. Агарда ўша киймда бирор кимга, нимага чақирув, улуғлаш бўлмаса, шунчаки бирор марка номи бўлса, то улардан фойдаланишда муаммо йўқ". («Фатава ал-Ляджна» 23/34)
---
Шайх Убайд ал-Жобирийдан 2004йили Бахрайиндаги даврада сўрашганда. Ундан шу фирма ҳақида ва бу грекларнинг жанг худосининг номи деганда. У киши: "Агар бу фирма кийими пайпоқ, турси, пойафзал каби кийимлар бўлса уларни кийишда муаммо йўқ, аҳир сан бу ҳолатда уларни улуғламаяпсан тескариси ерга урияпсан, агар бошқа турдаги кийим бўлса унда мумкин эмас"деганлар.


RE: "Nike" фирмаси кийимларини кийишлик жоизми? - Муслим - 10-15-2012

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Шайх Аҳмад Нажмий раҳимаҳуллоҳ бундай кийимларни тарк қилиш вожиб деган эканлар.

Шайх Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий раҳимаҳуллоҳ
Nike ҳақида