Заиф ҳолатда жиҳод қилишлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Жиҳод (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=50) +--- Thread: Заиф ҳолатда жиҳод қилишлик (/showthread.php?tid=1549) |
Заиф ҳолатда жиҳод қилишлик - abu Huzayfa - 03-05-2012 Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ:
Кучсиз (заиф) бўлган ҳолатда жиҳод эълон қилиб ва уни олиб боришлик. Шайх: Эштаман Сўровчи: Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳ! Шайх: Ва алейкумус саламу ва роҳмуталлоҳи ва барокатуҳ! Сўровчи: Яхшимисиз Шайх? Шайх: Барча ҳамдлар Аллоҳга бўлсин, яхши. Сўровчи: Менда айрим саволлар бор эди. Шайх: Марҳамат. Сўровчи: Агар Жазоирда жиҳодга фатво берилган бўлса, у худди Афғонистондаги жиҳод каби фарз бўладими? Шайх: Жазоирда жиҳодга фатво берган ким, кучсизми ёки кучга эгами? Сўровчи: Кучсиз. Шайх: Кучсиз жиҳод олиб боришликка қодирми? Сўровчи: Йўқ, қодир эмас. Шайх: Аллоҳ сизларни ўз раҳматига олсин! Сўровчи: Аллоҳумма амин! Шайх: Аллоҳ сизларни ўз раҳматига олсин! Сўровчи: Аллоҳумма амин! Шайх: Бўлиб ўтганда қандай фойда бўлди? Сўровчи: Лаббей? Шайх: Бўлиб ўтган Жазоирда, Жазоирдан олдин Сурияда, Суриядан олдин Ҳиджоздаги воқеаларда қандай фойда бўлди? Сўровчи: Тўғри Шайх, ҳаммаси тўғри. Шайх: "Кимки хали бўлмаган ишда шошқалоқлик қилса, ундам маҳрум бўлишлик билан жазоланади". Сўровчи: Тўғри. Шайх: Нимага Нубувват (аввалги) вақтида Маккада жиҳод (нозил) қилинмаган. Сўровчи: Ҳақиқатдан шундай шайх! Шу биздаги ҳолат шайх! Шайх: Аллоҳ сизга яхшиликлар берсин! Сўровчи: Аллоҳ сизга раҳматини ёғдирсин! Шайх: Ва сизга ҳам! Сўровчи: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шайх: Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу ва мағфиротуҳ! RE: Ислом уламоларининг Жиҳод масаласидаги мавқифи - abu Huzayfa - 04-19-2012 Шайх Албоний - Заифлик ва тафриқа (фирқаланиш) ҳолатидаги жиҳод
Шайх Албоний (роҳимаҳуллоҳ)га телефон орқали савол беряётган Абу Суҳайб сўради: Сўровчи: "Хўп, яна бир савол бор - у эса Босниядаги ҳолат бўйича." Шайх: "Ҳа." Сўровчи: "Мен эшитдимки, Боснияга бориб ўз жони билан ёрдам берамиз деган айрим биродарларга, бундан ўзини тийишликни айтгансиз." Шейх: "Ҳа." Сўровчи: "Яъни, у ерга боришликка маслаҳат бермайсиз, шундайми?" Шейх "Ҳа, ҳудди шундай." Сўровчи: "Хўп. У ердаги одамларни ёрдамга муҳтож деб билмайсизми?" Шейх: "Нега билмас эканман, нега билмас эканман?! Лекин айтчи, ёрдам ҳеч қандай фойдасиз нобуд бўлаётган жонларни кўпайтиришликдан иборатми?! Куръонда бизга буюрилган тайёргарлик қани? Сўровчи: "Агар (у ерга боришликда) фойда бўлсачи?" Шайх: "Агар боришликда фойда бор деб ишончинг комил бўлса, унда бориш вожиб!" Сўровчи: "Хўп, Аллоҳ сизга яхшилик берсин!” Шайх: "Ало, ало..." Сўровчи: "Лаббей, мен сиз биланман." Шайх: "(У ерга боришликда фойда борлигига) Сени ишончинг комилми?" Шайх: "Қандай фойда?" Сўровчи: "У ерда мусулмонлар кучсиз (заиф)." Шейх: "Эй биродарим, менга у ердаги вазиятни айтма! Сен менга боришликдаги фойдани айт!" Сўровчи: "Уларга ёрдам ва далда бўлишликда (фойда)." Шайх: "Аллоҳ сизни хаҳда барқарор қилсин Абу Суҳайб! Улар мамлакатлар ёрдамига муҳтож, айрим шахс ва бир-икки туда одамларга эмас. Замонавий қуролларга эга бўлган танк, тайёра (самолёт)лар ва ҳоказога эга бўлган аскар (армия)га муҳтож. Ҳатто биз у ерга минг одам жўнатсак ҳам, бу иш фақат (душман тарафдан) ўт қўшади. У (минг одам) ракета ва тайёраларга қарши нима қилишади?!" Сўровчи: "Ҳа." Шайх: "Субҳаналлоҳ! Ёш мусулмонларга хайронман, мана шу масалаларга қандай қилиб эъьтбор беришмайди! Қадимдан араблар айтганидай: Фалончи одам ўзини бурнидан уёғини кўрмайди! Мен қандай фойда бор дедим ва сен фойда бор дединг!" Сўровчи: "Ҳа." Шайх: "Қандай фойда?! Улар кучсиз! Абу Суҳайб, сени Аллоҳ ҳақда барқарор қилсин, аввало Сербларга нисбатан улар кучсизлиги, уларда одам ва қуролларнинг озлигини худди мен билмагандай. Иккинчидан, сербларни қўллаб турган бошқа мамлакатлар бор, хусусан авлодлар ва экинларни вайрон қилаётган Америка. Сўровчи: "Ҳа.""Ҳа". Шейх: "Сен бу нарсалар ҳақида билмайсанми?" Сўровчи: "Ҳа." Шайх: "Шундай экан, қандай қилиб бунда фойда бор?! Яъни, фойда мусулмонларни умуман ҳалок қилишликдами?! Бу Афғонда бўлган, ёки сен Босния ва Герциговинядаги жиҳод Афғондаги жиҳод каби деб ўйлайсанми?" Сўровчи: "Йўқ." Шайх: " Ва қандай натижа бўлди у ерда (Афғонда)?! Натижа шуки, биз аччиқ фойда ва натижалар олдик!" Сўровчи: "Ҳа." Шайх: "Биз авлод ва меҳнатларимизни нобуд қилишимизнинг сабаби, шариатга жуда кўп нарсаларда қарши чиқябмиз, жуда кўп! Аллоҳ айтади: "Мушриклардан бўлманглар! Улар (яъни мушриклар) динларини бўлиб, фирқа-фирқа бўлиб олгандирлар. Ҳар бир фирқа ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар" (Рум: 31). Етти гуруҳ бир гуруҳга қарши курашади, улар коммунистлар! Бир гуруҳ кофир-коммунистлар ва уч гуруҳ мусулмонлар. Нимага бундай бўлди? Шунинг учун унутмаслик лозим-ки, (даъватни) тасфия ва тарбиядан бошлашлик керак!" Сўровчи: "Ҳа." Шайх: "Ва кейин Аллоҳнинг мана шу қовлини унутмайлик: "(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур" (Шуро: 30). Ва Буюк ва Қудратли Аллоҳдан бутун Ислом ерларидаги мусулмон биродарларимизга ёрдам беришини сўраймиз." |