Суннат намозларини уйда адо этишликнинг фазилати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Нафл намозлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=49) +---- Thread: Суннат намозларини уйда адо этишликнинг фазилати (/showthread.php?tid=1497) |
Суннат намозларини уйда адо этишликнинг фазилати - abu Huzayfa - 09-01-2012 Суннат (намозларини) уйда адо этишликка тарғиб
Шайх Усаймин (роҳимаҳуллоҳ) дедилар: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фарз намозларидан кейин ва олдин бўлган Суннат намозларини уйларида адо этганлар. Ва ибн Умар (розияллоҳу анҳума)дан келган ҳадисда, мағриб (шом), иша (ҳуфтон), фажр (бомдод) ва жума суннатлари барчаси уйда адо этилганлиги ҳақида аниқ айтилган. Аммо зуҳр (пешин) суннати ҳақида эса айтилмаган. Модомики, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннат намозларини уйларида адо этган экан, шуни бизга кифоядир. Ва яна у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: "Мусулмон ўз уйида адо этган намозлари яхшидир, (бундан) мустаснодир фарз намозлари" (Бухорий ва Муслим). Шу сабабдан сиз (мусулмон) учун, масжидга боришдан олдин суннат намозларини уйингизда адо этганингиз афзалдир. Ҳатто Макка ва Мадинада бўлсангиз ҳам. Сизга афзалдир суннат намозларини, ҳарам ва набавий масжидларида эмас ва лекин уйингизда адо этишингиз. Чунки Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) (фарз) намозларини ўз масжидида адо этган, аммо суннат ва нафл намозларини уйларида ўқиганлар". қар:"Шарҳ Булуғул Маром", 2/78.
وصلى الله وسلم على نبينا محمد وآله وأصحابه ومن تبعهم بإحسان إلى يوم الدين
RE: Суннат намозларини уйда адо этишликка тарғиб - Admin - 11-10-2012 Соиб ибн Язид ривоят қилади: «Кунларнинг бирида мен Муовия билан алоҳида хонада жума намозини ўқидим. Имом салом берганидан кейин, мен ўша аввалги ўрнимга туриб нафл намоз ўқидим. Муовия ўз хонасига кирганидан сўнг, менинг олдимга бир одамни: «Бу қилган ишингни бошқа такрорлама! Жума намозини ўқиб бўлганингдан сўнг, гаплашмагунингча ёки ўрнингни тарк қилмагунингча, ўша заҳотиёқ бошқасини бошлама. Дарҳақиқат бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилишни буюрганлар. (У зот) бир намоздан гаплашмагунимизча ёки намоз ўқиган ўрнимизни тарк қилмагунимизча иккинчи намозга ўтмаслигимизни айтганлар» деб айтиб қўйиши учун юборди» (Муслим 883).
Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ушбу ҳадисда асҳобларимиз (шофеийлар) қавлларига далил бор. (Улар айтишадики) суннати равотиб ва бошқа нафл намозларни фарз намози ўқилган ўринда ўқимаслик мустаҳаб. Нафл намоз ўқиш учун энг афзал ўрин алмаштиришлик уйдир, ёки ҳеч бўлмаганда ўша масжиднинг бошқа жойи. Бундан мақсад сажда ўринларини кўпайтириш, ҳамда фарз ва нафл намозлар орасини ажратишдир. «Гаплашмагунингча» лафзида фарз ва нафл намозини орасини гаплашиш сабабли ҳам ажратилишига далил бор. Бироқ ўрин алмаштиришлик афзал» (Қаранг: «Шарҳ Саҳиҳ Муслим» 6/177). RE: Суннат намозларини уйда адо этишликка тарғиб - abu Huzayfa - 12-14-2012 Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Суннат намозини уйда ўқиган афзалми ёки масжиддами? Шайх: Ҳа. Сўровчи: Ассаламу алайкум! Шайх: Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳ! Сўровчи: Аҳволингиз яхшими? Шайх: Хуш келибсан. Сўровчи: Бир нечта саволларимиз бор эди, ижозат берасизми? Шайх: Сўра. Сўровчи: Қай бири афзал: суннат намозини уйда ўқишликми ёки масжиддами? Шайх: Уйдами? Сўровчи: Уйда. Шайх: Маълумки, намозхон учун намознинг афзали уйда ўқилганидир, илло фарзлари бундан мустасно. Сўровчи: Ҳа. Шайх: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек. Сўровчи: Cоллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бомдод намози - rinat80_09 - 10-16-2014 Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух! 1) Бомдод намозини 2 ракат суннатини уйда укиб чикиш суннатдан бор ми? агар бор булса дойим шунака килиш керак ми ёки гохида Масжидга бориб укиб олсак хам буладими? 2) Агар уйда укиб борган булсак йулда ёки Масжидга кираверишда одамлар билан саломлашмаслик керак ми хатто Саломга хам жавоб кайтармаслик керак ми? дунёвий гапларни гапириш макрух ми? хужжатлари билан ёзсангизлар? Аллох рози булсин! RE: Бомдод намози - Муслим - 10-17-2014 (10-16-2014, 09:03 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллохи ва баракатух!وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته (10-16-2014, 09:03 PM)beruni2008 Wrote: 1) Бомдод намозини 2 ракат суннатини уйда укиб чикиш суннатдан бор ми? агар бор булса дойим шунака килиш керак ми ёки гохида Масжидга бориб укиб олсак хам буладими?Бомдод ва бошқа барча намозларнинг суннатини уйда ҳам, масжидда ҳам адо этса бўлади. Бироқ суннат намозларни уйда адо этишлик масжидда адо этишликдан афзал. Бомдоднинг суннатини уйда ўқиш афзал
Савол: Бомдод намозининг икки ракаат (суннат)ини уйда ўқийликми ёки масжидда таҳийятул масжид намозини ўқигандан сўнграми? Жавоб: Маълум бўлсинки, фарз бўлмаган намозларни уйда ўқиш афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарз намоздан бошқа одам ўқиган намозларнинг энг афзали уйда ўқилганидир» – деганлар (Имом Аҳмад 20637, 21624). Зеро уйда ўқилган намоз риёдан йироқ бўлади. Уйда намозхоннинг ўзидан бошқа биров бўлмайди, оиланинг бошқа аъзоларини, хусусан болаларни намозга қизиқтиради ва бу ўқилган намоз сабабли уйга барака киради. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уйларингизни мозор қилиб олманглар!» – деганлар (Абу Довуд 1746). Агар намозхон масжидда иқомат (такбир) айтиб қолишидан ҳадикда бўлиб, бомдоднинг икки ракаатини уйда ўқий олмаган ва масжиддаги иқоматга етиб келган бўлса, бомдоднинг икки ракаатини ўқиб, таҳийятул масжид намозини ўқимай қўяверади. Чунки, иқомат вақти яқин қолгани учун бомдоднинг суннати таҳийятул масжид намозидан беҳожат қилади. Фарз намози ҳам таҳийятул масжид намозидан беҳожат қилаверади. Айтайлик, бомдод намозининг биринчи ракаатида экан, иқомат (такбир) айтилиб қолса, намозини тўхтатиб имомга иқтидо қилади. Агар иккинчи ракаатда бўлса намозини тезроқ тугатиб, кейин имомга иқтидо қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким намознинг бир ракаатига етишган бўлса, ўша намозни топибди» – деганлар (Абу Довуд 946). Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Фатаава нурун алад-дарб». (10-16-2014, 09:03 PM)beruni2008 Wrote: 2) Агар уйда укиб борган булсак йулда ёки Масжидга кираверишда одамлар билан саломлашмаслик керак ми хатто Саломга хам жавоб кайтармаслик керак ми?Бундай қилишни даъво қилган одамнинг далили нима экан? |