Тавҳид форуми
Меваларни аралаштириб компот тайёрлашнинг ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таом, ичимлик, қурбонлик (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=33)
+--- Thread: Меваларни аралаштириб компот тайёрлашнинг ҳукми (/showthread.php?tid=1396)



Меваларни аралаштириб компот тайёрлашнинг ҳукми - rabinya Allaha - 07-16-2012

Ассаламму алайкум! меваларни аралаштириб компот тайёрлаш жоизмаслиги хакида хадис бор экан. Хакикатдан хам меваларни аралаштириб компот килиш жоизмасми. олдиндан рахмат!


RE: Мевалар хукми - Муслим - 09-05-2012

(07-16-2012, 11:18 AM)rabinya Allaha Wrote: Ассаламму алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(07-16-2012, 11:18 AM)rabinya Allaha Wrote: меваларни аралаштириб компот тайёрлаш жоизмаслиги хакида хадис бор экан. Хакикатдан хам меваларни аралаштириб компот килиш жоизмасми. олдиндан рахмат!
Барча нарсалардаги (таом, кийим ва ҳоказо) асос – ҳалолликдир, ҳаром қилинганларигина бундан мустасно.
Аллоҳ таоло айтадики: “У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди. Сўнгра самога юзланди-да, уларни етти осмон қилиб тиклади. У ҳамма нарсани билгувчидир” (Бақара: 29).
Ушбу оятнинг тафсирида шайх Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Аллоҳ одамлар учун ер юзидаги барча неъматларни улардан фойдаланишлари ва баҳраманд бўлишлари, бундан фойдали хулоса чиқаришлари учун Ўз Раҳмати билан яратди. Ушбу ажойиб оят дунёдаги барча неъматлар ҳалол ва пок эканига гувоҳлик беради, илло бунинг акси исботланмагунча. Чунки Аллоҳ таоло одамларга нисбатан Ўзининг раҳматини зикр қилди. Ушбу оятга асосланиб яна шуни таъкидлашимиз мумкинки, барча зарарли ва ёмон (нарсалар) ҳаромдир. Чунки Аллоҳ одамлар учун уларга фойда келтирадиган нарсаоарни яратди. Демак, одамлар ушбу чегарадан чиқадиган нарсалардан фойдаланишларига ҳақли эмаслар. Барча зарарли ва ёмон (нарса)лардан фойдаланишни таъқиқлашлик билан ҳам Парвардигор одамларга улкан раҳмат кўрсатди”.
Шайх Саъдий “Фиқҳ қоидалари” китобида дедилар: “Одатий ишларимиздаги асос – ҳалолликдир, ҳатто ушбу ҳукмни улардан бекор қилувчиси бўлмагунича”.
Шунинг учун ҳалоллик – бу асосдир. Кимки унинг ҳаром эканини таъкидласа далил келтириши керак бўлади.
Мевалардан компот тайёрлашлик дунё ишларидан бўлиб, ундаги асос ҳалол эканидир. Агар бунинг аксини тасдиқловчи далил келган бўлса унда ҳаром бўлади. Сиз бу борада ҳадис бор дебсиз, имкон бўлса ўша ҳадисни келтирсангиз. Далил бўлмагунича хеч ким бирор дунёвий нарсани ҳаром дейишга ҳаққи йўқ.
Валлоҳу аълам.