Ибн Ҳажарга нисбат берилувчи Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик) китоби ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Кенг тарқалган шубҳаларга раддия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=42) +--- Thread: Ибн Ҳажарга нисбат берилувчи Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик) китоби ҳақида (/showthread.php?tid=1363) |
Ибн Ҳажарга нисбат берилувчи Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик) китоби ҳақида - Муслим - 07-01-2012 Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийга нисбат берилувчи Мунаббиҳот
(Охират кунига тайёргарлик) китоби ҳақида маълумот Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг … Бугунги кунда ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳга нисбат бериладиган Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик) номли китоб мусулмонлар орасида, хусусан халқимиз китоб расталарида кенг тарқалган бўлиб, унда ҳадис ва саҳобаларнинг асарлари ёзилган. Шу сабабдан ушбу китоб борасида баъзи ноаниқликлар ҳақида қисқача маълумот келтирмоқчимиз. Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ китоблари номини тадқиқот қилиш ва излаш мобайнида уламолар Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик) номли китобни топишмади. Маълумки Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг таҳминан 273 та китоб ва асарлари мавжуд. Ҳофиз Саховий "ал-Жавоҳир ва ад-дарар" китобларининг 660-695 бетларида Ибн Ҳажарнинг барча асарлари номини жамлаганлар ва у ерда Мунаббиҳот китобни зикр қилмаганлар. Замонамизнинг баъзи тадқиқотчи уламолари ушбу китобдан одамларни огоҳ қилишган, ўқишдан қайтаришган ва ушбу китоб Ибн Ҳажаар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ томонидан ёзилмаганини тушунтириб беришган. Шайх Машҳур Ҳасан Салмон айтадилар: Охират кунига тайёргарлик нашр қилиниб, ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийга нисбат берилган китобдир. Мен бу ҳақида “Жамиъатус салафийя” нашрида зикр қилиб ўтган эдим. Шундан сўнг вақт ўтиши билан мен далил ва гувоҳликлар билан (бунинг барчаси хато эканига) кўпроқ амин бўлдим. Ўша далиллар ичида энг кучлиси ва энг арзийдигани Ибн Ҳажарнинг ўзлари Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Муайид ибн Ҳамавия ал-Жувайний, Садруддин, Абу Мужамиъ ибн Саъдуддин аш-Шофеий ас-Сўфийни (722 ҳижрий санада вафот этган) зикр қила туриб, имом Заҳабийдан ривоят қилади: "У тунда ўтин терувчилардан эди (яъни, тунда ўтин тераётиб, қўлига илинган нарсани йиғаверади. Оғзига келганни валдирайверадиган кимсадан киноя). Иккилик, учлик ва тўртлик ҳадисларни тўплаган, ҳадислари ёлғонларнинг ёлғони". Мен (шайх Машҳур) айтаманки: Мана бу Мунаббиҳот китобининг васфидир. Дарҳақиқат, шайх Маҳмуд Абдулмунъим Шокир ушбу китобни Ибн Ҳажарга тегишли эканини уч сабабга кўра рад қилганлар: 1. Ушбу китоб Ибн Ҳажар ҳадисларни зикр қилиш услубларига, бундаги исноди, танқид ўринлари, матни ва улардаги ихтилофга ишора қилиш каби манҳажларига хилоф. 2. Ибн Ҳажарнинг замондошлари ва унинг шогирдларининг ҳеч биридан зикр қилинмаган. 3 Аксар қўлёзма нусхаларида муаллиф исми мавжуд эмас. Шунингдек биродаримиз Жасим Дусарий ҳафизаҳуллоҳ у (китоб)ни Ибн Ҳажарга нисбат беришлик ботил эканини изоҳлаб дедилар: "Одамлар орасида тарқалган “Охират кунига тайёргарлик” номли китоб, Ибн Ҳажарга нисбат берилиши, буларнинг барчаси ёлғон, бунда шубҳа йўқ. Уни ўқиган ва унда ёлғон, тўқима ҳадисларни кўрган, Ибн Ҳажар уларга тамоман алоқаси йўқ эканини билади!" Яна Ҳиндостонда (1397 ҳижрий санада) нашр қилинган “Ал-Жамиъатус Салафийя” ойномасида шайх Абдурраҳмон Фахурий ҳафизаҳуллоҳнинг сўзлари бор. У сўзлар ушбу китоб Ибн Ҳажарга тегишли экани ҳақидаги даъвони ёлғон эканини батафсил тушунтириб беради. Ким истаса қўшимча сифатида ушбу нашрга мурожаат қилиши мумкин. Мен ушбу сатрларни ёзгач янги нашрлар, масалан Ироқда Дар ат-Тарбия нашриётидан Одил Абу Муъатий таҳқиқи билан, санаси йўқ, 142 бет ва муқовасида у Ибн Ҳажар Асқалонийга тегишли экани ёзилганини кўрдим. Ваҳоланки унинг ўзи 9-11 бетдаги муқаддимада (бунга) шубҳа қилди. Тахқиқига келсак, у икки қийинчиликка йўлиқди: 1) китобнинг Ибн Ҳажарга тегишли экани; 2) китоб ҳадислари тахрижи. Қийинчиликларга нисбатан унинг сўзларига келсак, уларнинг биринчисига нисбатан айта оламизки: 1) Асқалонийнинг таржимаи ҳоллар китобларида унинг (бари) китоблари зикр қилиб ўтилган. Уларда ушбу китоб зикри келмаган. Шунингдек унинг шогирди Саховий "ад-Дуъ ал-Ламиъ"да, Шавконий "ал-Бадр ат-Талиъ"да, Исмоил Баша Боғдодий "Ҳадияту ал-Аъарифиин"да ва Заркалий "ал-Аълам"да зикр қилиб ўтмаган. 2) Бу китоб бир неча бор нашр қилинган ва Асқалонийга нисбат берилган. Ушбу нашрлар: Биринчи: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Мунаббиҳот" номи билан Ҳиндистонда таҳминан 95 йил аввал 1312 ҳижрий йил нашрдан чиқди. Унинг 96 саҳифадан иборат форс тилига таржимаси ҳам мавжуд. Иккинчи: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Мунаббиҳот" номи остида таҳминан 92 йил аввал 1315 ҳижрий йили Истанбулда нашрдан чиқди. Учинчи: "Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик)" номи остида таҳминан 82 йил аввал 1904 милодий йили Қозонда "Мактаба Шарика"да нашрдан чиқди. Бироқ аввалги саҳифасидаёқ ушбу иборани учратасиз: "Ушбу (китоб) шайх Шаҳобиддин Аҳмад ибн Алий Асқалоний (852 ҳижрий йили вафот топган) зотники дейилди ва бошқасиники ҳам дейилди. Ана шу аниқроқдир". Охирги ибора ушбу китобни Асқалонийга нисбат беришлик борасида шубҳа уйғотади. Ва Ҳожи Халифа "Кашф аз-Зунун"да айтганларини қўллаб-қувватлайди. У (Ҳожи Халифа) ушбу "Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик)" китобини Зайнул Қузот Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳижийга нисбат берди. Сўнг айтдики: "Унда бирдан ўнталиккача, иккилик, учлик, тўртликдан иборат ҳадис ва насиҳатлар жамланган. Аввали: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир... Айтдики: ушбу "Мунаббиҳот (Охират кунига тайёргарлик)дир". Иқтибос тугади. 3) Ушбу китоб аллома шайх Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Алий ал-Ҳажрийга нисбат берилганини "Дорул Кутуб ал-Мисрийя"да беш нусхадан иборат қўлёзмасини топишингиз мумкин. Рақамлари (21 м, 36 м, 213 тўплам, 360 тўплам, 8 м тўпламлари). Бироқ мен учун бунга кўз югиртиришлик насиб этмади. Шунингдек, Мувсалдаги "ал-Ҳасанийя" мадрасасида (27824)-рақам остида Зайнул Қузот Аҳмад ибн Муҳаммадга нисбат берилган қўлёзмалар зимнидаги бир қўлёзма ҳам мавжуд. 4) Дарҳақиқат, "ал-Аълам" ва "Муъжамул Муаллифийн" китобларимда Ҳожи Халифа зикр қилганидек Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳажарий ёки ал-Ҳижийнинг таржимаи ҳолига қўл уришга интилдим. Бироқ иккилари ҳам у кишини мутлақ зикр қилмаган. Ишнинг қийинлик жиҳати янада зиёда бўлдики, Ҳожи Халифа унинг вафот этган тарихини зикр қилмаган. Акс ҳолда вафот этган тарихига оид таржимаи ҳолига мурожаат қилардик. Шунингдек, у кишини "Ҳадийятул Арифийн" китобининг муаллифи ҳам зикр қилмаган. Шу сабабдан ушбу китобни биз ишора қилган босмадан чиққан нусхалар каби Асқалонийга нисбат беришлигим хатога йўл қўйишлигим бўлади. Келгуси босмада Аллоҳ таоло мени ушбу нуқтани ўнглаб кетишимга муваффақ айламоғини умид қиламан". Иқтибос тугади. Мен (шайх Машҳур) айтаманки: ушбу китобни Ибн Ҳажарга нисбат беришлик хато эканида шак-шубҳа йўқдир. Иншааллоҳ иш биз Ибн Ҳажарни ўзларидан зикр қилгандекдирки, китоб муаллифи Иброҳим ибн Муҳаммаддир. Валлоҳу Аълам". Иқтибос тугади. Қаранг: "Уламолар огоҳ этган китоблар" (326-330/2). |