Муайян бир мазҳабга эргашишлик вожибми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=3) +--- Thread: Муайян бир мазҳабга эргашишлик вожибми? (/showthread.php?tid=1349) |
Муайян бир мазҳабга эргашишлик вожибми? - rabinya Allaha - 06-21-2012 Ассаламму алайкум! савол. Мусулмонлар мазхаб тутишга буюрилганларми? Куп сайтларда курябмизки бу хакидаги саволлар муъминлар орасидаги ихтилофларга сабаб булаётир. Шунга маълумот берсангиз. Олдиндан ташаккур. RE: Мазхаб хакида - Admin - 06-21-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳ.
Тақлид ҳақида
Савол: Уламоларнинг ихтилофида шахснинг ўрни қандай бўлиши керак? Уларнинг ихтилофли ижтиҳодларидан келиб чиққан фатволарида шахс қандай йўл тутиши лозим? Бордию уларнинг ҳар бири саҳиҳ далилни ҳужжат қилиб келтирса, енгилроғини оладими ёки эҳтиётлироғиними? Агар эҳтиётлироғини олмаса, шахсга гуноҳ бўладими? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг… Мусулмонлар авомидан бўлган кишига динини илм аҳлидан таълим олиши лозимдир. Бундай киши чигал бўлиб қолган масаланинг фатвосини дини ва омонатдорлигига ишонган илм аҳлидан сўраши керак. Унинг саволи Аллоҳнинг ҳукми ва Ул зот Расулининг ҳукми борасида бўлиши лозим. Агар унга Аллоҳнинг каломи ва расулининг каломидан бўлган ҳақ ойдин-равшан бўлса, уни ташлаш жоиз эмас, гарчи ҳар қандай кимсанинг сўзига кўндаланг бўлса ҳам. Чунки Аллоҳ Ўзининг каломи ва Расулининг каломи билан фақат бизни Ўзига қул тутди. Quote:Бу иборанинг маъноси: биз Аллоҳга фақат Аллоҳнинг каломи ва Расулининг каломи билангина ибодат қилишимиз лозим, бўлса керак (Таржимон изоҳи).Бордию дуч келинган масалада Аллоҳ ва Расулининг очиқ ҳукми бўлмасдан ижтиҳод масалалари бўлса, мусулмон киши дини ва илмига ишонган олимга эргашиши лозим бўлади. Агар илм аҳли масалалардан бирида ихтилоф қилишган бўлса, мусулмон кишига лозим бўлган нарса шуки, у ҳақ ва тўғриликка яқинроқ деб ўй қилган ҳамда қалби ўшанга ором олган томонга эргашади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Муфтийлар сенга фатво беришган ҳолда ҳам, қалбингдан фатво сўра» (Ҳасан ҳадис. Бухорий «Ат-тарих» китобида ривоят қилган). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: «Яхшилик чиройли ҳулқдир. Гуноҳ эса, қалбингда иккиланган нарса (яъни ундан қалбингда шак пайдо бўлиб,) одамлар уни билиб қолишларини сен ёмон кўрасан» (Муслим «Саҳиҳ»ида ривоят қилган). Мусулмон кишига ҳар бир мазҳабдаги энг енгил деб аталадиган нарсалар кетидан бориш жоиз бўлмайди. Зеро кимда ким уламоларнинг рухсатларига эргашса, унда барча ёмонликлар жамланади. Шунда у кўп ҳаром килинган нарсаларнинг ҳалол килиб бергувчи фатволарни топади. Уламолардан муайян бир олимнинг – хоҳ тўрт имом ёки улардан бошқаси бўлсин – айтадиган ҳар бир гапида унга тақлид қилиш бирор бир мусулмонга вожиб бўлмайди. Бордию мусулмоннинг бошига бир масала тушса, Аллоҳ таолонинг «Агар билмасангиз илм аҳлидан сўранглар» (Наҳл: 43) деган сўзига бўйсунган ҳолда Аллоҳ ва Расулининг шариати билан фатво беради деб эътиқод қилган олимидан фатво сўраши лозимдир. Шайхул-Ислом ибн Таймия айтади: «Мусулмон кишининг бошига бир масала тушса, ҳар қандай мазҳабдан бўлса ҳам, Аллоҳ ва Расулининг шариати билан фатво беради деб эътиқод қилган олимидан фатво сўраши лозимдир. Уламолардан муайян бир олимнинг айтадиган ҳар бир гапида унга тақлид қилиш бирор бир мусулмонга вожиб бўлмайди. Балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳар қандай инсоннинг сўзидан олинадигани бор ва тарк қилинадигани бор. Ўз йўли билан шариатни билишдан ожиз қолган одамга муайян бир мазҳабга эргашиш жоиз. Аммо бундай йўналишсиз шариатни билиш имкони бўлган ҳар бир кишига мазҳабга эргашиш вожиб эмас. Аксинча, ҳар бир инсон тоқати етгунча Аллоҳдан қўркиши-тақво қилиши ҳамда Аллоҳ ва Расули буюрган нарсалар илмини талаб килиши шарт бўлади. Шунда у буюрилганни бажариб ман қилинганни тарк этади» («Мажмуъул-фатово», 20-жуз, 208-209-саҳифалар). Имом Абу Умар бин Абдул-Бар айтади: «Уламолар ихтилоф қилишганда Китоб ва суннатдан ҳамда у иккисининг асллари асосига бино қилинган ижмоъ ва қиёсдан далил талаб қилиш вожибдир. Агар далиллар тенг бўлиб, зикр қилганимиздек Китоб ва суннатга мувофиқроқ келадиганига мойил бўлиш вожиб бўлади…» («Жамиъу байанил-илм ва фазлиҳи», 2/80-81). Қуйидаги уч шарт билангина инсон учун бирор бир имомга эргашиш жоиз бўлади: 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин халқнинг бирортаси хатодан маъсум (сақланган) эмас деб эътиқод қилиш. Шайхул-Ислом айтади: «Уламоларнинг барчаси иттифоқ қилишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бирор бир киши ҳар бир буюрган ва қайтарган нарсаларида хатодан маъсум эмасдир. Шунинг учун бир неча имомлар айтишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар бир инсон борки, унинг сўзининг олинадигани бор ва тарк этиладигани бор. Тўрт мазҳаб имомлари, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, ўзларига тақлид қилишдан қайтаришган. Мана шундай қилиш уларга вожиб ҳам эди. Абу Ҳанифа айтади: «Бу – менинг фикримдир. Кимда ким ундан яхшироқ фикрни олиб келса, уни қабул қиламиз». Молик айтар эдики: «Мен бор йўғи одамман. Тўғри қиламан, хато ҳам қиламан. Менинг сўзимни Китобу Суннатга солиштиринглар…». Шофеъий айтар эди: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, менинг сўзимни девор бетига уринглар». Имом Аҳмад айтар эдики: «Менга тақлид қилманглар, Молику Шофеъийга ва Саврийга ҳам тақлид қилманглар. Биз таълим олганимиз каби, сизлар ҳам таълим олинглар» («Мажмуъул-фатово» 20-жуз, 120-122-с). 2. Ҳақиқат талабгори бўлиши. Бирор бир масалада қачон далил билан устун сўз аниқ-равшан бўлиб унинг мазҳабига хилоф бўлса, тараддудга тушмасдан устун сўзни олиши лозим. Имом Шофеъий айтади: «Одамлар ижмоъ қилишдики, бир кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлган суннат аниқ-равшан бўлса, одамлардан бирортасининг сўзи туфайли ўша суннатни тарк этиш мумкин бўлмайди» («Эъламул-муваққиъийн», 20-жуз, 203-204 с). 3. Ўз йўналишига дўст ва душманликни боғламаслиги. Демак, дўстлигини мазҳабдошига хосламаслиги лозим ҳамда бошқа бир кимсани эргашаётган мазҳабига эргашмагани сабабли душман тутмаслиги лозим. Ҳар бир инсонга ижтиҳод қилиш вожиб бўлмайди… Ал-Хатибул-Бағдодий айтади: «Шаръий аҳкомлар йўлларини билмайдиган омийга тақлид қилиш жоиздир. Демак у бирор бир олимга эргашиши ва унинг сўзига амал қилиши мумкин…». («Ал-фиқҳу вал мутафаққиҳу», 68-69 с). Шайхул-Ислом айтади: «Умматнинг жумҳур уламолари тутган йўл шуки, умуман олганда ижтиҳод қилиш ҳам жоиз, тақлид қилиш ҳам жоиз. Улар ҳар бир инсонга ижтиҳодни вожиб қилиб тақлидни ҳаром қилишмайди, ҳамда ҳар бир кишига тақлидни вожиб қилиб ижтиҳодни ҳаром қилишмайди. Ижтиҳодга қодир бўлган кишига ижтиҳод қилиш жоиздир. Ижтиҳоддан ожиз бўлган кишига тақлид қилиш жоиздир. Аммо ижтиҳодга қодир бўлган кишига тақлид қилиш жоизми? Бу масалада ихтилоф бор. Тўғриси шуки, ижтиҳоддан ожиз қолган томонида тақлид жоиз бўлади. (Масалан,) далиллар етарли бўлса, ёки ижтиҳод қилишга вақт зиқ бўлса, ёки бунга далил зоҳир бўлмаса (тополмаса), шунда ожиз бўлган томонларида унинг бадали бўлган тақлид унга жоиз бўлади, сув билан таҳорат қилишдан ожиз қолган киши каби» («Мажмуъул-фатово» 20-жуз, 203-204-с). Яна Ибн Таймия фаръий (фикҳий) масалаларда айтадики: «Баъзи ғулувга кетган (чуқур кетган) файласуфлар ва мутафаққиҳлар назар солиш ва ижтиҳодни ҳар бир инсонга, ҳатто оммага вожиб қилишади. Бу сўз заифдир. Чунки агар ижтиҳод илми фарзи айн бўлганида қудрати етган одамларга ижтиҳод вожиб бўлган бўларди. Омма одамларга далилларни батафсил билиш оғирдир ва улар бундан узрлидир. Файласуфлар сўзиннинг қаршисида баъзи мазҳаб атбоъларининг сўзи туради. Улар тўрт мазҳаб имомидан кейин инсонларнинг барчасига, олимлару омийларига тақлид қилишни вожиб қилишади» («Мажмуъул-фатово» 20-жуз, 203-с). Уламолар хато ва ваҳм (хато фикр ва гумон)дан маъсум эмас эканлар, демак, уларнинг хатоларидан йироқ бўлиш вожиб ҳамда ўша хатоликларда уларга иқтидо қилмаслик лозим бўлади. Салаф уламоларимиз олимнинг хатосидан огоҳлантиришган. Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Динни уч нарса бузиб юборади: олимнинг хато қилиб оғиб кетиши, мунофиқнинг тортишуви ва адаштиргувчи имомлар». Доримий саҳиҳ санад билан ривоят қилди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтади: «Сизларни ҳаким-олимнинг оғиб кетишидан огоҳлантираман. Чунки шайтон баъзан залолат калимасини ҳакимнинг тили орқали гапиради». Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Олимнинг хато қилиб оғиб кетиши кетидан эргашувчиларга вайл бўлсин». «Қандай?» деб сўралганида, айтдики: «Олим бир нарсани ўз фикри билан айтади, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борасида ўзидан олимроқ олимга йўлиқади, у олим унга (масаланинг) хабарини беради. Шунда бу олим қайтиб келади-да, эргашувчиларига (аввалги райи билан) ҳукм қилаверади». Ибни Абдил Барр ҳасан санад билан ривоят қилган, «Ал-Жомеъ», 2-жуз, 112-с. Уламоларнинг хатоликларига бино қилинган рухсатларга эргашишнинг ҳаром қилинганлигига илм аҳли ижмоъ қилди. Сулаймон ат-Таймий айтади: «Агар мен ҳар бир олимнинг рухсатини олганимда эди, ёмонликнинг барчаси йиғилган бўларди». Ушбу сўзга Ибни Абдил-Барр: «Бу ижмоъдир. Бунга бирор бир қарама-қаршиликни билмайман» – деб фикр билдирди. («Жамиъу байанил-илм ва фазлиҳи», 2/91-92.) Авзоъий айтади: «Кимда ким уламоларнинг нодирларини олса, исломдан чиқиб кетади». «Сияру-аъламин-нубала», 7/125. Аллоҳ билгувчироқдир. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг оиласи ва барча саҳобаларга Аллоҳнинг салотлари бўлсин. |