Маҳбус эрдан талоқ талаб қилишлик - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39) +---- Thread: Маҳбус эрдан талоқ талаб қилишлик (/showthread.php?tid=1345) |
Маҳбус эрдан талоқ талаб қилишлик - rabinya Allaha - 06-21-2012 Ассаламму алайкум. Саволим бор эди. Бир аёлни эри камокда куп йилдан бери утирибтикан , у аёлни айтиши буйича куп касал булябтикан. докторлар унга турмушга чикинг деган ташхис куйишибти. У аёл эрини олдигаям боролмас экан. узи мусофира булгани сабаб. Эрини качон чикишидан дарак йук экан. Эридан талогини олиб бошкага турмушга чикишга шариатимиз нима дейди? Эътиборингиз ун ташаккур. олдиндан рахмат. RE: Эри камокда утирган аёл хукми - Муслим - 06-21-2012 (06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Ассаламму алайкум.Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Саволим бор эди. Бир аёлни эри камокда куп йилдан бери утирибтикан , у аёлни айтиши буйича куп касал булябтикан. докторлар унга турмушга чикинг деган ташхис куйишибти. У аёл эрини олдигаям боролмас экан. узи мусофира булгани сабаб. Эрини качон чикишидан дарак йук экан. Эридан талогини олиб бошкага турмушга чикишга шариатимиз нима дейди? Жумҳур уламолар қамоқда ўтирган эрдан талоқ талаб қилишликка рухсат беришмаган. Айниқса агар эр хотинини нафақа билан таъминласа ва улар аёл жинсий эҳтиёжи қонишига етарли даражада учрашиб туришса бундай қилишлик жоиз бўлмайди.
Бироқ агар эр аёлини нафақа билан таъминламаса, унда бу талоқ учун шаръий сабаб ҳисобланади. Моликий мазҳаби уламолари айтишадики, агар эр қамоққа тушиб қолса ва унинг йўқлиги сабабли хотинига зарар етиб қолиш хавфи бўлса, унда аёл никоҳни бузиш ҳуқуқига эга (Қаранг: "ал-Масуъатул-фиқҳия" 29/67). "Ал-Фавақиҳ ад-Давани" (3/1026) китобида айтиладики: “Агар хотинга нафақа қилинмаётгани сабабидан талоқ жоиз бўлса, унда агар у (хотин) ўзи учун жинсий алоқанинг йўқлиги сабабидан зино қилиб қўйишидан хавф қилса, талоқнинг жоиз экани авлороқ бўлади. Ахир жинсий алоқанинг бўлмаслиги катта зарар олиб келади ва бу зинога тушиб қолиш сабабидандир”. Бу ҳақида Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ҳам "ал-Фатава ал-Кубро" (5/481-482)да айтиб ўтганлар. (06-21-2012, 09:58 AM)rabinya Allaha Wrote: Эътиборингиз ун ташаккур. олдиндан рахмат.Аллоҳ таоло енгил қилсин! RE: Маҳбус эрдан талоқ талаб қилишлик - rabinya Allaha - 06-21-2012 Мен у аёлга еткизаман . Аллох рози булсин. Жудаям зинодан куркятканлар эди. У аёл идда утирадими. Хожасини курмаганига 5-6 йил булибти. |