Тавҳид форуми
Рамазон ойи кундузида кофирларга таом тайёрлаб сотиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Рамазон ойи кундузида кофирларга таом тайёрлаб сотиш (/showthread.php?tid=1323)



Рамазон ойи кундузида кофирларга таом тайёрлаб сотиш - Zayd - 06-03-2012

Ассаламу алейкум ва Рохматуллохи ва баракотуху рамазон ойида ошхонани ишлатиш дурустми? ошхонани асосий мижозлари насронийлар Руссияда болганимиз сабабли шу саворлимизга ойдинлик кириптип берсангизлар курон ва суннатга асосланганхолда жазак Аллоху хойрон.


RE: Рамазон ойида ишлаш - Abu Solih - 07-21-2012

Ва алайкумс салам ва роҳматуллоҳи ва барокату!

Саудиядаги "Лажна"га берилган савол:

Савол: Биринчидан: Биз ишлаётган ширкат Рамазон ойининг кундузида ошхонани очиб қўйишди, мусулмон бўлмаганлар учун таом ҳозирлаш учун. Биз уларга бу ишни шариатга мухолиф эканини тушунтирдик. Шу мухолифликлардан: қалбида заифлик бор мусулмонлар Рамазонда ошхонага киришлари ва кофирлар билан бирга овқатланиши мумкин. Ўтган йили ҳудди шундай бўлганди. Бу ошхонахда бирор мусулмон узрсиз Рамазон куни овқатланиши мумкин.

Иккинчидан: Ошхонада ишлайдиган мусулмонлар пешин намозини ошхонанинг ёнида жойлашган масжидда жамоат билан адо қилмайдилар. Чунки бу соат кофирлар таомланадиган вақтдир, ошпазлар овқат тайёрлаш билан банд бўладилар.

Учинчидан: Бизлар ошхона ёнидаги масжидда намозни адо қиламиз, ошхонадан чиқадиган ис эса бизни димоғимизга уриб туради.

Тўртинчидан: Бошқа ҳамма ширкатлар мусулмон бўлмаган ишчиларига уйларида таомланиб келишларига рухсат берди. Бизни ширкатимиз Рамазонда ошхонасини ишлатган ягона ширкат.

Бешинчидан: Ошхонани ишлашига рухсат беришлик бизнинг амирларимизнинг (подшоҳларнинг) буйруqларига мухолифликдир, Аллоҳ амирларимизни Ўз ҳимоясида сақласин. Барча ахборот воситалари бу буйруқларни кенг оммага тарқатишган бўлса ҳам, бизни ширкатимиз ошхонани ишлатаябди.

Сиз муҳтарамдан бу ҳолатни ечимини айтишингизни сўраймиз. Енг камида шу ошхонада ишлаётган мусулмон биродарларимиз учун холис насиҳат бўлса деган умиддамиз. Аллоh сизларни Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган нарсага муваффақ қилсин!

Жавоб: Рамазон кундузлари кофирлар учун ошхоналарни очиш ва уларга хизмат кўрсатиш жоиз эмас. Бу буюк шариат қайтарган нарсалардандир. Аллоҳ ҳаром қилган нарсада бошқаларга ёрдам бериш жози эмас.

Пок шариатимиздан шу маълумки, кофирлар шариат ақкомларига амал қилишга буюрилганлар. Ҳеч бир шубҳа йўқки рўза Ислом арконларидан биридир. Улар шартларини бажо қилишлик билан бу рукнга амал қилишлари вжйибдир. Рўзанинг шартларидан Ислом динини қабул қилиш.

Мусулмон киши Аллоҳ вожиб қилган нарсани тарк қилишда бирон кишига ёрдамчи бўлмаслиги лозим. Ҳудди шундай мусулмон киши кофирларнинг олдида бўйни эгик ҳолда таом келтиришга ўхшаган уларнинг хизматини қилмаслиги лозим.

Ислом диёрларига келган кофирларга шариатга мухолиф келадиган ва мусулмонларга озор берадиган ишларда ёрдам бермаслик керак. Шунинг учун Рамазон кундузларида бу ошхонани беркитиш лозим.

وبالله التوفيق، وصلى الله على نبينا محمد وآله وصحبه وسلم.

ЛАЖНА ДАИМА.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Базз,
А’золар: Абдуллоҳ ибн Ғудаян
Солиҳ Ал-Фавзан
Абдулазиз Али Шейҳ
Бакр Абу Зайд