Ҳожатхонада таҳорат қилиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11) +--- Thread: Ҳожатхонада таҳорат қилиш (/showthread.php?tid=1320) |
Ҳожатхонада таҳорат қилиш - Admin - 06-03-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum xurmatli ijodkorlar silarga savollar b.n murojat kilmokdaman yana. RE: Ҳожатхонада таҳорат қилиш - Admin - 06-03-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳаммом ҳожатхонадан айри бўлиши керакми?
Савол: Ҳаммом ҳожатхонадан айри бўлиши керакми? Ҳожатхонадан айрилган ҳаммомда олинган таҳорат тўкис бўладими? Чунки, одатда ҳожатхона доимо ифлос бўлади. Бу ҳақдаги фикрингиз қандай? Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин. Сўнг... Аслида, ғусл қилинадиган жой – ҳаммомнинг ҳожатхонадан узоқ, сачраган сувлар тегиб кетмаслиги гумонидан йироқ жойда бўлиши яхшидир. Лекин, жунуб одам ва ҳайз кўрган хотин ҳайзи тўхтагач ҳожатхонадан ажратилмаган жойда ғусл қилса ғусли раводир. Бироқ, имкони борича нажосат устига тушаётган сувларнинг (бадани ёки кийимига) сачрашидан эҳтиёт бўлиши керак. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7039.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён Ҳаммом ҳожатхонадан айри бўлиши керакми? RE: Ҳожатхонада таҳорат қилиш - muhammad - 06-06-2012 assalamu alaykum ''kim tahoratini sindirgan yerida tahorat olsa, boshiga qanday musibat kelsa o'zidan bilsin (ya'ni shu amali sababli musibat yetadi)'' mazmunidagi hadis sahihmi? aniq roviylarini eslay olmayman. RE: Ҳожатхонада таҳорат қилиш - abu mus'ab - 08-13-2013 Xozirgi zamondagi xojatxonalarda ya'ni suv bilan doimiy tozalanidigan joyda tahorat qiliw hukmi qanday? |