Тавҳид форуми
Бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрашлик - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрашлик (/showthread.php?tid=1273)



Бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрашлик - Admin - 05-12-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh,hurmatli birodarlar hozirda bazi birodarlar hayrlashayotganda duoda bulib turing,bizani ham duo qilib turing deyishadi.bunga bironbir sahih dalil bormi.jazakallohu hoyron



RE: Бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрашлик - Муслим - 05-15-2012

Quote:Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh,
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:hurmatli birodarlar hozirda bazi birodarlar hayrlashayotganda duoda bulib turing,bizani ham duo qilib turing deyishadi.bunga bironbir sahih dalil bormi.
Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ Кашфуш-шубуҳот (Шубҳаларни аритиш) китобларида айтадилар:
Уларнинг яна бир шубҳалари ҳам бор. У шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки, қиёмат куни одамлар ёрдам сўраб Одам алайҳиссалом ёнларига, сўнг Нуҳ алайҳиссаломга, сўнг Иброҳим алайҳиссаломга, сўнг Мусо алайҳиссаломга, сўнг Ийсо алайҳиссаломга борадилар, ҳаммалари узр айтишади, охири улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келишади. Улар айтишларича, мана шу ҳам Аллоҳдан ўзгасидан ёрдам сўрашлик ширк эмаслигига далолат бўларкан.
Жавоб шуки: Душманларининг қалбларини муҳрлаб қўйган Зотни поклайман. Махлуқдан (бандадан) у қодир бўладиган ишларда ёрдам сўрашни биз ҳам инкор қилмаймиз. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом қиссасида баён қилганидек: «(Мусонинг) гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради» (Қасас: 15). Шунингдек, инсон уруш ва бошқа ҳолатларда махлуқдан у қодир бўладиган ишларда ёрдамланиши мумкин. Биз уларнинг авлиёларнинг қабрлари олдида ё узоқда туриб, улардан ёлғиз Аллоҳдан ўзгаси қодир бўлмайдиган ишларда ёрдам сўраб сиғинишларини инкор қиламиз.
Мана шу нарса очиқ равшан бўлган бўлса, энди қиёмат куни пайғамбарлардан улар Аллоҳдан одамларнинг ҳисоб-китобини бошлашини ва жаннат аҳли тезроқ ушбу мавқифнинг шиддатидан халос бўлишларини тилаб дуо қилишларини илтимос қилиб ёрдам сўраш дунёда ҳам, охиратда ҳам жоиз, яъни бир солиҳ киши ҳузурига бориб, унинг суҳбатидан баҳраманд бўлиш ва «Менинг ҳаққимга Аллоҳга дуо қилинг» деб сўраш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари у зотнинг ҳаётлик пайтларида шундай қилишарди.
Аммо, у зотнинг вафотларидан кейин, ҳаргиз қабрларига бориб, бундай нарсани сўрамаганлар. Балки, салафларимиз у зотнинг қабрлари олдида Аллоҳга дуо қилишни қасд қилган одамга инкор қилардилар, энди у зотнинг ўзларига дуо-илтижо қилиш қандай мумкин бўлсин?!

Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шайхнинг мана шу сўзлари борасида дедилар:
Шайх (раҳимаҳуллоҳ) зикр қилиб ўтдиларки, сен таниган ва солиҳ эканини билган солиҳ киши олдига бориб, у сенинг ҳаққинга Аллоҳга дуо қилишини сўрашингни зарари йўқ. Бу ҳақиқат. Аммо инсонга буни одат ёки урф қилиб олиши макруҳ. Ҳар сафар солиҳ кишини кўрганида: “Менинг ҳаққимга Аллоҳдан сўранг” деб айтади. Дарҳақиқат, бу салаф-солиҳларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) одатидан эмас. У яна шу билан бировнинг дуосига суянади. Маълумки, инсон Роббисига ўзи дуо қилганида, бу ўзи учун яхшироқ. Чунки у ибодат қиляпти, у (дуо) билан Аллоҳ таолога яқинлашяпти. Чунки дуо – ибодатнинг бир туридир. Аллоҳ таоло айтганидек: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман» (Ғофир: 60).
Инсон Роббисига дуо қилаётганда, шунда у ибодат учун савоб олади, фойда келтириш ва зарарни даф қилишда Аллоҳ таолога суянади. Бу агар у бировдан Аллоҳдан у учун сўраб беришини талаб қилишидан фарқлдир. Бунда у унга суянади ва бўлиши мумкинки у ҳатто унга Аллоҳ таолодан кўра кўпроқ боғланиб қолади – бу хатарли ҳолат. Шайхулислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ) дедилар: “Инсон кимдандир унинг ҳаққига дуо қилишини сўраса, бу макруҳ сўровлардандир”.
Инсонга мустаҳаб нарса шуки, агар у бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўраса, бу билан у унинг ҳаққига қилинган дуо сабабидан ўша инсонга фойда келтиришликни ният қилишидир. Дарҳақиқат, у Аллоҳга у учун қилган дуосига ажр олади ва ҳадисда келган нарсани ҳам олиши мумкин. (Ҳадисда) айтиладики, инсон Аллоҳдан биродарининг ҳаққига ғоибона дуо қилса, фаришлатар: “Амин! Ба лака бимисл" (Сенга ҳам шунинг мислича) деб туришади””
Қаранг: Шарҳ Кашфуш-шубуҳот ли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
Quote:jazakallohu hoyron
Ва ийякум!



RE: Бировдан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрашлик - Admin - 12-04-2013

Назратуллоҳ Абу Марям

Ақидага оид турли мавзулар

Бировдан дуо талаб қилишлик


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/aqida/turli_aqida_mavzular/birovdan_duo_talab_qilishlik.mp3[/audio]
Юклаб олиш