Тавҳид форуми
Зикр қилаётганда тил ва лабни қимирлатиш шартми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Дуо ва зикр (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=15)
+--- Thread: Зикр қилаётганда тил ва лабни қимирлатиш шартми? (/showthread.php?tid=1222)



Зикр қилаётганда тил ва лабни қимирлатиш шартми? - rinat80_09 - 04-13-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Аллохни зикр килишда "Астагфируллох" Субханоллох! ва шу каби зиркларни йулда кетаётганда ёки буш вактларди холи колганда лабни кимирлатиб лафз билан атйтиш керакми? ёки лабни кимирлатмасдан ичимиздан хаёлимиздан утказссак хам Аллох наздида кабул булади ми?.купинча йулда кетаётиб ярим соат ёки ундан хам куп вакт буш буламиз шу холда кетиб бораётганда зикр килсак ажр бор ми?

Аллох рози булсин!


RE: Зикр килиш - Муслим - 07-25-2012

(04-13-2012, 11:30 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-13-2012, 11:30 AM)beruni2008 Wrote: Аллохни зикр килишда "Астагфируллох" Субханоллох! ва шу каби зиркларни йулда кетаётганда ёки буш вактларди холи колганда лабни кимирлатиб лафз билан атйтиш керакми? ёки лабни кимирлатмасдан ичимиздан хаёлимиздан утказссак хам Аллох наздида кабул булади ми?
Тил билан талаффуз қилинадиган азкорларни, масалан Қуръон тиловати, тасбиҳ (субҳаналлоҳ), таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ), таҳмидни (алҳамдулиллаҳ) талаффуз қилиш, эрталабки ва кечки зикрлар, уйқудан аввалги зикрлар, ҳотажхонага киришдан аввалги зикр ва ҳоказо азкорларни талаффуз қилишда тилни қимирлатиш шарт. Чунки инсон агар тилини қимирлатиб зикр қилмаса, унга зикр қилгани китобот қилинмайди.
Ибн Рушд «ал-Баяну ва ат-Таҳсил» (1/490) китобида имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилади. У кишидан намоз ўқувчи аммо ҳеч ким уни эшитмайдиган, ўзи ҳам, биров ҳам эшитмайдиган, бунда тилини қимирлатмайдиган одам ҳақида сўрашди. Имом Молик: “Бу қироат ҳисобланмайди. Тил қимирлаганни тиловат дейилади” деб жавоб бердилар.
Имом Косоний «Бадаиъус Санаиъ» (4/118) китобида айтади: “Ҳарфларни ўқишда тил қимирлагандагина қироат ҳақиқий ҳисобланади. Ахир сен кўрмаябсанми, агар инсон қироат қилишга қодир бўла туриб, бунда ҳарфларни талаффуз қилиб тилини қимирлатмайди – унинг намози ботилми? Яна агар у Қуръондан бирорта сура қироат қилмаслигига қасам ичган бўлса, аммо Қуръонга қаради ва унда нима ёзилганини тушунди, бироқ бунда тилини қимирлатмади, бундай ҳолатда у қасамини бузган ҳисобланмайди”. Яъни у қироат қилмади, балки Қуръонга қаради холос.
Яна буни шу нарса билан тасдиқласа бўладики, уламолар жунуб одамга тилини қимирлатиб Қуръон ўқишни таъқиқлашади. Аммо улар Мусҳафга қарашга ва қалбида, тилини қимирлатмай ўқишга рухсат беришади. Бу ушбу икки ҳолатнинг орасида фарқ борлигига ва тилни қимирлатмай ўқишлик, қироат ҳисобланмаслигига далолат қилади (Қаранг: «ал-Мажмуъ», 2/187-189).
Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: Намозда Қуръон тиловатида тилни қимирлатиш керакми ёки қалбида ўқишлик кифоями?
Шайх жавоб бердилар: "Қироатда тилни қимирлатиш шарт. Агар инсон намозда қалби билан қироат қилса, бу етарли эмас. Шунингдек бошқа азкорлар ҳам, қалб билан зикр қилишлик етарли эмас. Инсон талаффуз қилаётганда лаби ва тилини қимирлатиши керак. Чунки бу – сўз. Сўз эса агар уни тил ва лабни қимирлатиб талаффуз қилмасанг (сўз) ҳисобланмайди" («Мажмуъ ал-Фатава ибн Усаймин», 13/156).
(04-13-2012, 11:30 AM)beruni2008 Wrote: купинча йулда кетаётиб ярим соат ёки ундан хам куп вакт буш буламиз шу холда кетиб бораётганда зикр килсак ажр бор ми?
Ажр бор иншааллоҳ.