Тавҳид форуми
Рибо емаган одам қолмайди - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65)
+---- Thread: Рибо емаган одам қолмайди (/showthread.php?tid=1215)



Рибо емаган одам қолмайди - Abu-umar - 04-10-2012

Ассаламу алайкум ва рохматуллох! Киематгача рибо кирмаган хонадон колмийди.( шунга ухшаш мазмундаги хадис борми)барокалоху фикхум


RE: шундай хадис борми - Abu Solih - 04-13-2012

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам, ва баъд...

Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можжаҳ ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Инсонларни устига шундай кунлар келадики у кунда рибо емаган одам қолмайди. Ким уни емаса уни тутунидан олади."

Бу ҳадис Ҳасандан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Ҳасан Абу Ҳурайрадан ҳадис эшитганликлари ҳақида турли фикр бор.

Ҳоким бу ҳадисни ривоят қилганларидан кейин, айтадилар: "Имомлар Ҳасан Абу Ҳурайрардан эшитганлари ҳақида ихтилоф қилдилар. Агар эшитганликлари саҳиҳ бўлса бу ҳадис саҳиҳдир".

Заҳабий айтдилар: "Ҳасан буни Абу Ҳурайрадан эшитганлари саҳиҳдир".

Ҳофиз кўп имомлардан эшитмаганлигини ривоят қилганлар. Шунинг учун "Авнул Маъбуд"нинг муаллифи бу ҳадисни заиф деганлар. Албоний ҳам заиф деган ва у кишидан бошқалар ҳам заиф дейишган.

Аллоҳу аълам.