Тавҳид форуми
Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва саллам ва Довуд алайҳиссалом рўзалари жамлаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+---- Forum: Нафл рўзалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=93)
+---- Thread: Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва саллам ва Довуд алайҳиссалом рўзалари жамлаш (/showthread.php?tid=1214)



Муҳаммад саллалоҳу алайҳи ва саллам ва Довуд алайҳиссалом рўзалари жамлаш - Abu Hurayra - 04-08-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллох. Саволим айниқса хали уйланмаганларга жуда мухим деб хисоблайман.
Мухаммад(саллалоху алейхи васаллам) нафл рўзалари ва Довуд(алейхи салом) рўзаларини жамласа бўладими? Яъни, агар жамласак: Душанба, Чоршанба, Пайшанба, Шанба кунлари руза тутиш керак бўлади. Шундай қилса бўладими?
Жазакаллоху хайрон.


RE: Муҳаммад (саллалоҳу алайҳи васаллам) нафл рўзалари ва Довуд (алайҳи салом) рўзалари - Abu Solih - 04-13-2012


Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ва баъд...

Рўзаларнинг афзали Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларидир, у киши бир кун рўза тутардилар, бир кун рўза тутмасдилар. Бу Муттафақун алайҳи ҳадисда собит бўлгандир.

Кимки икки фазилатни жамлашни истаса, йъани бир кун рўза тутиб, бир кун оғиз очиқ бўлиши билан Душанба ва Пайшанба кунлари рўза тутиш фазилатларини жамлашни ҳохласа кўп яхшиликларга эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки: "Душанба ва Пайшанба кунлари амаллар Аллоҳга кўрсатилади, мен рўзадор ҳолимда амалларим кўрсатилишини яхши кўраман." (Термизий ривоят қилдилар ва ҳасан-ғариб ҳадисдир, деганлар. Насоийда лафзи шунга яқин ҳадис ривоят қилинган).

Шунга кўра буларни жамлашни ҳеч бир зарари йўқ, балки бу яхшиликларга шошишлик жумласидандир. Аллоҳ бизни ва сизларни Ўзини тоатига муваффақ қилсин, бизларни маъсиятлар ёмонлигидан асрасин. Аллоҳу аълам.