Исмоилийлар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56) +--- Forum: Адашган тоифалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=9) +--- Thread: Исмоилийлар (/showthread.php?tid=1142) |
Исмоилийлар - Admin - 03-29-2012 Исмоилийлар
Ўзларининг бошланишларини Муҳаммад ибн Исмоил ибн Жафардан олишган бўлиб, имомийлик айни ўша кимсада тугайди, чунки у еттинчи деб эътироф этишади. Улар бунга шу нарсани далил қилишадики, айтишларича ер етти қават, осмон ҳам етти қават, ҳафта ҳам етти кун, демак имомлар ҳам фақатгина еттита бўлиши керак экан. Уларнинг айтишича имом Муҳаммад ибн Исмоил, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатини ўчириб ташлаган экан. Шубҳа йўқки улар ғулув кетган шиаларданда чуқурроқ куфрга кетишган. Уларнинг айтишича, олам азалдан мавжуд бўлган экан, одамларнинг қайта тирилиши ва Қиёмат кунига ишонишмаган. Улар Исломнинг барча фарзлари ва унинг таъқиқларини инкор қилишган. Улар шунингдек каромий-ботиний оқими дея танилишган. Улар эса ўз навбатида яҳудий, насроний ва Арабистондаги жоҳилият бутпарастлариданда куфрлари кучлироқ. Уларнинг эътиқоди фалсафий ва мажусий қарашларга асосланиб барпо қилинган. Улар ҳатто шиаликка мансуб эканликларини ҳам фақатгина, мунофиқона тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда, зоҳиран кўрсатишади. Улардан энг машҳурлари Убайдийлар бўлишган. Уларнинг сулоласи кўп йиллар Миср ва Шомни бошқариб келган.
|