Тавҳид форуми
Эрининг рухсатисиз садақа бериш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99)
+--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28)
+--- Thread: Эрининг рухсатисиз садақа бериш (/showthread.php?tid=1127)



Эрининг рухсатисиз садақа бериш - Меҳмон - 03-25-2012

Assalomu alaykum!
Erining roziligisiz sadaqa bersa bo`ladimi? Ayol o`zi ishlab topgan puliga o`zi haqlimi yoki erimi? Shu masalani tushuntirib bersangizlar
Jazakallohu hoyr!


RE: Эрининг рухсатисиз садақа бериш - Муслим - 03-25-2012

(03-25-2012, 05:02 PM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-25-2012, 05:02 PM)Бот Wrote: Erining roziligisiz sadaqa bersa bo`ladimi? Ayol o`zi ishlab topgan puliga o`zi haqlimi yoki erimi? Shu masalani tushuntirib bersangizlar
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг изнисиз бировга ҳадя бериши жоиз бўлмайди» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3518).
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши эрининг никоҳида турар экан, ўз молидан ҳам бировга ҳадя бериши (яъни, эрининг изнисиз) жоиз эмас» (Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3517).
Восила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши ўз молидан бирон нарсани эрининг изнисиз беҳуда сарфлаши мумкин эмас» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 775).
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис хусусида дедилар: «Ушбу ҳадис аёл киши эрининг изнисиз ўз шахсий молидан сарф қилмаслиги керак эканлигига кўрсатма беради. Бу Аллоҳ таоло жорий қилганидек, эркак кишининг аёл киши устидаги тўлиқ бошчиликда эканидир. Аммо агар эр, агар у солиҳ мусулмон бўлса, буни суистеъмол қилмаслиги керак ва зарари бўлмаган нарсаларга ўз молини сарф қилишни таъқиқлашлик билан ўз хотинини сиқмаслиги керак» (Қаранг: «Ас-силсилатус-саҳиҳа» 2/406).
Валлоҳу аълам.
(03-25-2012, 05:02 PM)Бот Wrote: Jazakallohu hoyr!
Ва ийякум!


RE: Эрининг рухсатисиз садақа бериш - 1493 - 10-27-2016

Ассалому алейкум ота онага эрининг рухсатисиз еб ичишига еки дори дармонига ердам килса буладими? Ота она песиянер укам касал бб кийналиб колишган биз Аллохга шукур бой яшаяпмиз еган ичганим ичимга тушмагандай булади уларни уйлаб кайин юртимга екмайдида очикчасига уларга ердам килиш нотугри савол берган булсам узур