Тавҳид форуми
Мусофир қанча масофадан сўнг намозини қаср ўқийди? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+--- Thread: Мусофир қанча масофадан сўнг намозини қаср ўқийди? (/showthread.php?tid=1115)



Мусофирнинг жума намози - Меҳмон - 12-03-2011

Assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuh
...
2. Necha klametrdan keyin musofir hisoblanadi?



Мусофир қанча масофадан сўнг намозини қаср ўқийди? - rinat80_09 - 03-12-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шариатимизда сафарга чикган киши (уз турар жойидан хисоблаганда) каердан бошлаб намозларини каср килиб укийди?

Аллох рози булсин!




RE: Мусофир қанча масофадан сўнг намозини қаср ўқийди? - mutaallim - 03-24-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавобари
Саксон км масофадан сўнг қаср (ўқиш) жорий қилинади
Савол: “Биз бир жамоа бўлиб, кенглик-далада сайр қилиш ва қўзиқорин тергани чиқамиз. Гоҳида фақат сайр қилиш учун чиқамиз. Ва сайр қилиш жойи шаҳарга яқин бўлиб, саксон км узоқликдадир. Гоҳида эса шаҳардан ўн км масофага узоқлаб кетиб, куннинг охирида (ортга) қайтамиз. Бизга (намозларни) жам ва қаср қилишимиз ёки жам қилмай фақат қаср қилишимиз ҳалол бўладими ёки ҳеч нарса ҳалол бўлмай, балки ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиймизми? (Ўз жавобингиз билан) бизга фойда улашсангиз, жазакумуллоҳу хойрон!”.
Жавоб: “Мусулмон киши таҳминан саксон км ёки кўпроқ масофага сайр, ов ёки булардан бошқа мубоҳ сабаблар учун сафар қилса, унга (намозларини) қаср қилишлиги жорий қилинган. Тўрт (ракатли намозларни) икки (ракат) ўқийди. Унга яна пешин ва аср ўртасинини ҳамда шом ва ҳуфтон орасини жам тақдим ёки жам таъхир қилиб жамлашлиги жоиз бўлади. (Жам тақдим ёки жам таъхирни) ўзига қай бири қулай бўлса шундай ади этади. Агар (бирор жойга) тушиб, қўним топган бўлса жамлаб (ўқишни) тарк этишлиги афзалроқдир. Натижада ҳар бир намозни ўз вақтида қаср қилиб ўқийди. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча сафарларида пешин, аср ва ҳуфтонни икки ракатдан ўқирдилар ва юришда давом этсалар жамлардилар. Аммо (бирор жойга) тушиб, қўним топсалар, кўп ҳолатларда жам қилмай, ҳар бир намозни ўз вақтида ўқирдилар. Видолашув ҳажида “Абтоҳ” (жой номи) ва Минога тушиб ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиб, жам қилмаганларидек. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (рўй берган) икки ишнинг охиргисидир. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) Табук ғазотида жам қилганлари ҳам собит бўлган. У киши (маълум бир жойга) тушиб (қўним топгандилар). Ва бу ҳижратнинг тўққизинчу йили бўлганди. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин”.
Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/4638

(Намозни) қаср қилиш ва (рўзани) очиш рўй берадиган сафар
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/071509.mp3[/audio]
Савол: “Рамазонда оғиз очиш, шунингдек намозни қаср қилишга рухсат бериладиган сафар учун ҳақиқий узоқлик-масофа қанча? Мисол учун сафарга отланган ҳолатда пешин намозини жамоат билан масжидда ўқидим. Энди ушбу жамоат билан пешин ўқиганимдан кейин аср намозини қаср қилишга киришаманми ёки менга пешин намозинининг фарзини кейинроқ ёки олдинроққа суриш вожиб бўлиб, фарзини ёлғиз (ўзим) қаср қилиб ўқийманми?”.
Жавоб: “(Намозни) қаср қилиш ва (Рамазонда рўзани) очиш мумкин бўладиган сафар шаръан ёки урфга кўра сафар деб аталади. Ва бу сафар сабабли кўп ҳолатда қийинчилик ва машаққат ҳосил бўлади. Бунинг миқдори (бирор ҳайвонга) миниб олгандаги юришда бир кеча ва кундуздир. Сайёрада эса таҳминан саксон км. Ушбу саксон, етмиш беш км ва шунга яқин масофа сафардир. Чунки бу (бирор ҳайвонга) миниб юрилгандаги бир кеча ва кундуз(га тенг келади). Баъзи саҳобалар ҳам шундай деб фатво беришган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу борада бирор (масофани) аниқ белгилаб берганлари ворид бўлмаган. Аниқ белгилаб бермаганлар, балки мутлақ сафар деб айтганлар. Демак, мутлақ сафар деган сўз урф-одат ва одамлар одатланиб-ўрганганига кўра изоҳланади. (Бирор ҳайвон)га миниб ёки пиёда юрганда бир кеча ва кундуз ҳамда кўпроқ бўлган масофага сафар деб аталади. Бундан оз бўлган куннинг ярми, тўртдан бири ёки учдан бири эса одамларнинг урф-одатида сафар деб аталмайди. Бунда (намоз) қаср қилинмайди ва (рўза) очилмайди. Қирқ, эллик ва ўттиз км сафар деб номланмайди. Бироқ саксон ва шунга яқинлашадиган км бўлса сафар деб аталади. Чунки бу (ҳайвон миниладиган) замондаги бир кеча ва кундуздир. Сафар қилишга азму-қарор қилган бўлса шаҳар ичида қаср ўқимайди. Одамлар билан тўла қилиб ўқийди. Шаҳардан чиқиб, (шаҳар) биноларидан ажралиб-узоқлашса, ана шу дамда қаср ўқийди. (Шаҳар) биноларидан ажралиб-узоқлашиб, қишлоқдан чиқса, ана шу дамда қаср қилади ва хоҳласа рўзасини очади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳардан -Мадинадан- чиқиб кетаётганларида рўзаларини очмасдилар. Сиз ҳам ҳудди шундай (йўл тутасиз) эй Аллоҳнинг бандаси. Шаҳардан -Мадинадан- чиқиб Ҳаррони босиб ўтаётганизда икки ракат (қаср) қилиб ўқийсиз ва рўзадор бўлсангиз оғзингизни очасиз. Модомики шаҳарда экансиз қаср ўқимайсиз ва рўзангизни ҳам очмайсиз. То шаҳардан чиқиб, узоқлашмагунингизгача одамлар билан тўрт ракат ўқиб, рўзадор ҳолатда қоласиз. Жазакумуллоҳу хойрон”.
Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/16253